Шахсни ривожлантириш ва шакллантиришда мактабгача таълимнинг муҳим ролини тан олган ҳолда, давлатимиз узлуксиз таълим тизимининг биринчи босқичида болаларни тайёрлаш учун керакли шароитларни яратиш учун улкан куч сарф қилмоқда. Мактабгача таълим Боланинг индивидуал ва ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминловчи, уни узлуксиз таълимнинг кейинги босқичи – мактабга боришига замин яратувчи, ҳар томонлама мақсадли йўналтирилган таълим ва тарбия жараёнидир. Мактабгача таълим ўзининг шакл ва усулларидан қатъий назар қуйидаги вазифаларни бажариши лозим: - - болаларнинг жисмоний ва психик соғлигини мустаҳкамлаш;
- - болаларни миллий, умуминсоний, қадимий ва маданий қадриятларга жалб этиш;
- - боланинг ақлий, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш;
- - миллий анъаналар ва удумлар асосида юксак аҳлоқий ва маънавий сифатларни шакллантириш;
- - болаларни тизимли ва мақсадли равишда мактабда таълим олишга тайёрлаш, уларнинг индивидуал хусусиятлари ва иқтидорини ривожлантириш.
- Юқорида баён этилганлар шунга гувоҳлик берадики, Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим тизими боланинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда, давлат ва жамият талабларига биноан ҳар томонлама ривожлантирилишини таъминлаши лозим.
Мактабгача ёшнинг хусусияти шундан иборатки, ушбу даврда айнан умумий ривожланиш таъминланади, натижада келажакда ҳар қандай ижтимоий билим, малака, кўникма ва фаолиятнинг турли кўринишларини эгаллаш учун пойдевор яратилади. - Мактабгача ёшнинг хусусияти шундан иборатки, ушбу даврда айнан умумий ривожланиш таъминланади, натижада келажакда ҳар қандай ижтимоий билим, малака, кўникма ва фаолиятнинг турли кўринишларини эгаллаш учун пойдевор яратилади.
- Таълим жараёни бола шахсига йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбияси шахснинг ривожланишида ижодий ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган холда таълим-тарбиянинг усул ва услублари тизимидан ташкил топган ҳамкорлик педагогикаси тамойилларига таяниб амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |