Мактабгача таълим педагогикаси


намойиш қилиш, очиқ эшиклар куни, ота-оналар бур­

bet155/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

намойиш қилиш, очиқ эшиклар куни, ота-оналар бур­
чаги, ота-оналар учун кутубхона, оилавий тарбиянинг 
турли муассасалари бўйича материаллар солинган пап­
ка ва шу кабиларни қамраб олади;
г) боланинг оиласини бориб кўриш ва оила аъзола­
ри билан яқиндан танишиш;
д) ота-оналарга 
педагогик таълим 
бериш ва 
бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Ота-оналар ва оила билан қамкорлиқда олиб бори­
ладиган иш шаклларининг айримларини қандай ташкил 
қилиш усулларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1.Тарбиячининг оилани бориб кўриш. Бола яшаб 
турган оилани ўрганиши, ота-оналар билан яқин алоқа 
ўрнатиш ва уларга ёрдам, маслақатлар беришнинг сама­
рали йўлларидан биридир. Тарбиячи оилага текширувчи 
сифатида эмас, балки маслаҳатчи, дўст сифатида бола
www.ziyouz.com kutubxonasi


тарбиясига ёрдам берувчи 
шахе 
сифатида 
боради. 
Тарбиячининг оилага боришидан асосий мақсади бола 
тарбияланаётган шароитни кўриш ва зарур бўлса, ота- 
оналарга ёрдам кўрсатишдир.
Тарбиячи ҳар бир оилага ҳар гал боришдан аввал, 
ўз олдига аниқ мақсад қўйиш, қайси мавзуда суҳбатла- 
шишни олдиндан белгилаб олиши лозим.
Демак, ота-оналарга бериладиган савол олдиндан 
пухта ўйланган бўлиши керак. Суҳбат шундай тузилиши 
керакки, тарбиячи билан ота-она бир-бирларини яхши 
тушунишлари 
ва улар 
ўртасида ишончли алоқа 
ўнатилиши керак.
2. Ота-оналар билан шахсий суҳбатлар. Оила билан 
шахеан ишлашнинг кенг тарқалган усулларидан бири 
суҳбат бўлиб, бу болаларни эрталаб қабул қилиш ва 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling