Мактабгача таълим педагогикаси


дай экан ота-оналарнинг дунёқарашини, тафаккурини

bet154/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

дай экан ота-оналарнинг дунёқарашини, тафаккурини 
ва уларнинг амалий фаолиятини кучайтирувчи, оилада 
боланинг хулқини ва уларнинг тарбиявий таъсирини 
таҳлил қилишга ундовчи педагогик билимларни янада 
кенгроқ тарғиб қилиш муҳим саналади.
Мактабгача тарбия муассасасининг оила билан иш 
олиб бориш жараёнида аниқ мақсад кўзда тутилиши 
муҳим саналади.
Ота-оналар билан ҳамкорлик асосида амалга оши-
www.ziyouz.com kutubxonasi


рилган 
ишларни таҳлил қилиб, улар билан 
боғлиқ 
бўлган шакл ва усул асосида режали ҳамда изчил иш­
ларни олиб бориш мақсадга мувофиқцир. Ана шундай 
болалар боғчаси ходимларининг ота-оналар ва оила- 
лар билан ҳамкорликдаги ишларининг кенг тарқалган 
шакл ва усуллари мавжуд; буларга:
а) ота-оналар ва оилалар билан яккама-якка ишлаш. 
Таълим-тарбия жараёнида бу тур катга аҳамият касб этиб, 
яхши натижаларни қўлга киритиш имконини беради. 
Бунда тарбиячи оила ва боланинг шахсий ҳусусиятларини 
ўрганиб, тарбиявий жараёнда инобатга олади. Бунинг на­
тижасида тарбиячи ва ота-она ўртасида ўзаро ишонч, 
ҳурмат, дўстлик муносабатлари ўрнатилади;
б) 
ота-оналар 
билан 
жамоа 
тарзида ташкил 
қилинадиган ишлар. Булар ота-оналарнинг гуруҳли ва 
умумий мажлис и, ота-оналар мактаби, анжуманлар, 
шанбаликлар, (болалар боғчаси ходимларининг ота- 
оналар билан биргаликда амалий фаолияти) савол ва 
жавоб кечалари;
в) 
кўрсатмали 
ишлар. 
Ишнинг 
бу 
турини: 
кўргазмалар, фотомантажлар, болаларнинг ишларини 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling