Мактабларида


-жадвал 5-синф ўқувчиларининг 1-чоракда “Жисмоний тарбия” фанидан ўзлаштириш кўрсаткичлари


Download 0.52 Mb.
bet16/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

3.1-жадвал 5-синф ўқувчиларининг 1-чоракда “Жисмоний тарбия” фанидан ўзлаштириш кўрсаткичлари





Т/р

Машқлар

Аъло "5"

Яхши "4"

Қониқарли "3"

Қониқарсиз "2"




Енгил атлетика

1

“Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқларини аниқ
бажариш техникаси

12,5%

17,5%

29%

41%

2

Теннис тўпини узоққа улоқтиришда дастлабки ҳолат,
тўпни ушлаш, улоқтириш техникаси

19%

17%

33%

41%

3

Теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш
усулларини бажариш техникаси

13%

17%

29%

41%

4

Турган жойдан узунликка сакраш техникаси

16%

17%

28%

39%




Футбол

1

Тўпсиз ҳаракатланиш

13,5%

19,5%

28%

39%

2

Тўп билан ҳаракатланиш

18%

17%

31%

34%

3

Тўпни оёқ юзасининг ички, пастки (товон) қисмлари билан тўхтатиш усулларини бажариш техникаси

15%

21%

28%

36%

4

Тўпни оёқ юзасининг ички томони билан тепиш

19%

17%

31%

33%

5

Тўпни оддий ва айлантириб тепиш техникаси

8%

15%

36%

41%

6

Тўп билан жонглёрлик қилиш

8,5%

21,5%

29%

41%




Қўл тўпи

1

Ўйинчиларнинг майдонда жойлашиши ва тўпни қабул
қилиб олиш

15%

21%

26%

38%

2

Тўпни узатиш ва қабул қилиш

28%

22%

26%

24%

3

Жойдан туриб 6-7 метрдан тўпни дарвозага отиш

18%

24%

29%

29%

4

Чалиштирма қадам билан тўпни дарвозага отиш

14,5%

24%

27%

34,5%

5

Дарвозабоннинг ўйин техникаси

11%

25%

31%

33%

Ўтказилган тажрибалар натижасига кўра, 5-синф ўқувчиларининг енгил атлетика спорт тури бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқларини аниқ бажариш экспертлар томонидан 12,5% - “аъло”, 17,5% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Одатда, жисмоний тарбия дарсларида теннис тўпи (оғирлиги 80 г) улоқ- тирилади ва меъёрлар топширишда ҳам ундан фойдаланилади.
Тўпни югуриб келиб тўғрига улоқтиришда 3-5 қадам югурилади ва охирги қадам катта ташланиб, орқадаги оёқ билан силтаниб, елка олдинга чиқарилиб, тўп ушлаган қўлни кескин тўғрилаб, улоқтирилади.
Муҳими, улоқтириш чоғида қўлни эркин ва кенг қулочкашлаб силтаниб, қўл билан якуний ҳаракатни бажаришдир. Тўпни улоқтириш бажарилгач, чизиқни босмай тўхтаб қолиш зарур.
12 ёшли мактаб ўқувчиларида теннис тўпини узоққа улоқтиришда дастлабки ҳолат, тўпни ушлаш, улоқтиришни бажариш техникаси экспертлар томонидан 19% - “аъло”, 17% - “яхши”, 33% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш техника усулларини бажариш техникаси эса экспертлар гуруҳи томонидан 13% - “аъло”, 17% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Енгил атлетика назарияси ва методикаси фанидан бизга яхши маълумки, турган жойдан узунликка сакраш техникаси уч қисмга бўлиб ўргатилади. Учишга тайёрланиш, учиш ва қўниш.
5-синф ўқувчиларида турган жойдан узунликка сакрашни бажариши техникаси экспертлар гуруҳи томонидан қуийдагича баҳоланган. Унга кўра 16%
- “аъло”, 17% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз”. Мазкур ҳолат қуйидагича тушунтирилади. Бизнингча, биз тажрибаларни ўтказган умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ихтисослиги енгил атлетика спорт турига яқин эмас.
Жисмоний тарбия фанидан дарс ўтувчи ўқитувчилар енгил атлетика спорт тури бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмаслиги билан тушун- тирилади.
Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 5-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичлари 1-чоракда футбол спорт турининг техник ҳаракатлари элементлари қуйидагича бўлди.
Оёқнинг ички томони билан тўпни тепиш. Бу усул тўпни, асосан, қисқа ва ўрта масофага оширишда қўлланилади. Оёқнинг ички томони билан тепиб оддий ва аниқ зарба бериш учун оёқ ортга чўзилади. Бундай зарба югуриб келиб ҳам бажарилиши мумкин. Тўп қанчалик пастга тепилса, тўп шунчалик баландга кетади ёки аксинча. Агар тўп оёқнинг юзи билан тепилса, унинг ўрта, ички ва ташқи қисмлари билан зарба берилган бўлади.
Оёқнинг ўрта юзи билан тўп тепиш. Бу зарба футболда асосий зарба
ҳисобланади. Унда тўп тез ва узоққа учади. У югуриб келиб бажарилади.
Тўпга зарба беришдан олдин ўйинчининг оёғи орқага чўзилади. Зарба бериш чоғида тепаётган оёқ ерга тегиб қолмаслиги учун таянч оёқнинг учини кўтариш лозим. Бундай зарба ўрта ва узоқ масофага тўп узатишда, дарвозага тўп тепишда, жарима зарбаларини бажаришда қўлланилади.
Оёқ кафтининг ташқи томони билан тепиш. Бундай зарба тўпни ўрта ва узоқ масофага оширишда, дарвозага тўп тепишда, бурчак тўпини тепишда қўлланилади. У рўпарадан ёки ён томондан югуриб келиб бажарилади. Оёқни силташда унинг юқори қисми буралгандек бўлади.
5-синф ўқувчиларининг “Тўпни оёқ юзасининг ички, пастки (товон) қисмлари билан тўпни тўхтатиш техник усулларини бажариш” теникасини бажариш кўникмаларини баҳолашда 15% - “аъло”, 21% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 36% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Экспертлар гуруҳи томонидан “Тўпни оддий ва айлантириб тепиш техникаси”ни бажариш 5-синф мактаб ўқувчиларининг 8% - “аъло”, 15% - “яхши”, 36% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фанини ўқитишда қўллани– ладиган педагогик усулларни бугунги куннинг талабларига тўлақонли мослаштириш зарурати мавжуд. 5-синфда таҳсил олувчи ўқувчиларнинг жисмоний тарбия фанини 1-чоракда ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида малакали мутахассислардан ташкил топган экспертлар жамоаси ташкил этилди (n=12).
Баҳолаш маъқуллаш йўли орқали амалга оширилди. Бунда экспертлар фикрларининг мувофиқлик даражасини гуруҳда баҳолаш учун конкордация (W) коэффициентидан фойдаланилди. У бизнинг тадқиқотларимизда етарлича юқори (W-0,82) ҳамда ишончли (p<0,05) бўлди.
Экспертлар гуруҳи томонидан 5-синф ўқувчиларининг техник ҳаракатлари қуйидагича баҳоланди: “аъло” - техник ҳаракатларнинг мутлақо тўғри бажарилиши - 5 балл; “яхши” - техник ҳаракатларнинг кичик хатолар билан бажарилиши - 4 балл; “қониқарли” - ҳаракатларнинг катта хатолар билан бажарилиши - 3 балл; “қониқарсиз” - бажарилган техник ҳаракатлар 2 баллдан кам.
5-синфда ўқувчи мактаб ўқувчиларининг 1-чоракда жисмоний тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажрибалар қуйидаги натижаларни қайд этди (3.2-жадвалга қаранг).

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling