Мактабларида


§ 2.5. Тадқиқотнинг ташкил қилиниши


Download 0.52 Mb.
bet14/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

§ 2.5. Тадқиқотнинг ташкил қилиниши


Тадқиқотлар 4 та босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқич –дастлабки тадқиқотлардан ташкил топган бўлиб, 2016– 2017 йиллар давомида бажарилди ва бу босқичда таҳлил қилинаётган масалага оид мавжуд илмий–услубий адабиётлар маълумотларини, шунингдек, соҳа бўйича илғор мутахассислар, тадқиқотчиларнинг тажрибаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш амалга оширилди. Бу босқичда тадқиқот ишлари ўқувчиларни алоҳида гуруҳларга жамлашга нисбатан замонавий ёндашувлар, ушбу гуруҳларни тақсимлашнинг услублари ва тамойилларини ўрганиш, умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи ўқувчилар фаолиятини баҳолаш, жисмоний тарбия соҳасида фойдаланилаётган янги таълим технологиялари ва услублари ҳақидаги статистик маълумотларни йиғиш ва тизимга солиш амалга оширилишига йўналтирилди. Таҳлил натижалари тадқиқот ишининг таркиби ва йўналишларини асослаш, шунингдек, тадқиқот вазифаларини ҳал қилишда маълум бир ишларни бажариш кетма–кетлигига аниқлик киритиш имконини берди.

Иккинчи босқич – (2017–2018 йиллар) умум таълим мактабларида таҳсил олаётган 5-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия фанидан енгил атлетика, футбол, гандбол ва баскетбол спорт турлари бўйича ҳаракат тайёрларлигини аниқлаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш ишлари амалга оширилди. Бунда ўқувчиларнинг жисмоний тарбия фани бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари натижалари статистик таҳлил қилинди.
Учинчи босқич – (2018–2019 йиллар) бу босқичда жисмоний тарбия ўқув фанининг енгил атлетика, футбол, қўл тўпи, баскетбол ва кураш спорт турлари бўлимида мўлжалланган мазкур спорт турларининг ҳаракат техникасига ўргатиш қўлланиладиган видеороликлар ишлаб чиқилди.
Тўртинчи босқич – (2019–2020 йиллар) жисмоний тарбия фанини ўқитишда мобил иловалардан фойдаланиш механизми такомиллаштирилиб ўқув жараёнига жорий этилди . Бунда 5-синфлар учун “Жисмоний тарбия” фанидан электрон ўқув қўлланма ишлаб чиқилиб, самарадорлиги педагогик тажрибада текширилди.
  1. БОБ. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ” ФАНИНИ ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИ





Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling