Мактабларида


§ 1.3. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясидаги педагогик инновациялар


Download 0.52 Mb.
bet11/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

§ 1.3. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясидаги педагогик инновациялар


Янги ижтимоий ҳолатда мамлакатимиздаги жисмоний тарбия ва спорт шахс ҳамда жамият ва давлат манфаатларини бирлигида кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, жисмоний тарбиянинг асосий функцияларидан бирини – ишчи кучини, ватан ҳимоячилари, спортда юксак натижаларга, рекордлар ўрнатишга мўлжалланган спортчиларни тайёрлаш воситаси сифатида талқин қилиш барқарор бўлиб қолмоқда [49; 35-36.].
Замонавий Ўзбекистон жамиятидаги, сиёсатидаги, иқтисодиётидаги, маданий ҳаётидаги глобал ўзгаришлар таълим тизимида ҳам ўз аксини топди. Ягона таълим тизими ташкил қилинди, 1997 йилда “Таълим тўғрисида”ги янги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури кучга кирди, Давлат таълим стандартлари (ДТС) ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ЎРҚ-394-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон Қарори, 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ- 5368–сон фармони, 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5924-сон Фармонларида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг замонавий концепцияси илгари сурилган.
Мазкур концепцияни амалга ошириш орқали профессионал тренер кадрларни тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш даражасини ошириш ҳамда давлат миқёсида соғлом турмуш тарзи мазмунини ташкил қилувчи жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни фаол тарғибот қилишни амалга оширишда
аҳамиятли натижаларга эришиш мумкин бўлади.
Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади аҳолининг барча қатламлари (жумладан умумтаълим мактаблари ўқувчилари) ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш орқали уларни жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, жисмоний қобилиятлар ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, жисмоний ва руҳий баркамолликка эриштириш, меҳнатга лаёқатни ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, Ватанга бўлган ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштиришдан иборат. Махсус тестлар 12 та ёш тоифасига бўлинади ва уларнинг биринчи 5 та гуруҳи мактаб ёшидаги ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, бунда, жисмоний тарбия ўқитувчисининг ўқувчи ёшлар, айниқса қизларнинг жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, уларнинг спорт билан чиниқишига, жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига сингдиришга ҳисса қўшишда; ўсиб келаётган ёш авлод томонидан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комиликка эришиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ҳавасни оширишдаги роли жуда катта.
Таълим жараёнини оптималлаштириш, самарали педагогик технологияларни ва замонавий дидактик мазмундаги таълим дастурларини қўллаш муаммолари алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ушбу муаммоларни ҳал қилиш долзарб ҳисобланади, чунки кадрларнинг мавжуд қўшимча касбий таълим тизими фаолияти оптимал вариантдан узоқ ва Ўбекистон Республикасини ривожланишининг ижтимоий- иқтисодий шароитларини ҳисобга олмаган [19; 226-227 б.]. Мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришларга қўшимча касбий таълим тизимининг ўз вақтида реакция қилиш зарурати “унинг фаолиятини, раҳбарлар ва мутахассисларнинг
эҳтиёжларини тезкор равишда қониқтириш имконини берадиган кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг мослашувчан тизимини яратиш мақсадида илмий-услубий ва ахборот таъминотини доимий ривожлантиришни” талаб қилади [19; 226-227 б.].
Замонавий дунёда жисмоний тарбия ва спортнинг роли борган сари аҳолининг турмуш фаровонлиги, миллий ўзини-ўзи англаши ва узоқ муддатли ижтимоий барқарорлигини белгиловчи ижтимой-иқтисодий ва сиёсий омил бўлиб бормоқда [100; 546 б.].
Юқорида қайд қилинган барча ўзгаришлар умумтаълим ўрта мактабининг фан соҳаларида ўз аксини топмоқда. Давлат таълим стандарти бўйича жисмоний тарбия дарси, биринчи навбатда, ушбу фанни шахс сифатларини шакллантиришда, соғлом турмуш тарзига фаол киришиш, индивидуал саломатликни мустаҳкамлаш ва сақлашдаги аҳамиятини тушунишни назарда тутади [117; 135-139 б.].
Бунга эришиш учун замонавий шароитларда ишлайдиган педагог дарсни янгичасига ташкил қилиши, ўқувчилар ўртасида обрўга эга бўлиши, ўз касбининг устаси бўлиши, ДТС вазифаларини муваффақиятли амалга ошириши зарур. Жисмоний тарбия ўқитувчиси янги технологиялар, инновациялар, жиҳозлар, спортнинг янги турлари ва қоидалари тўғрисида ахборотга эга бўлиши, ўзнинг ташқи кўриниши ва имиджи устида ишлаши зарур [15; 5-8 б.]. Жисмоний тарбияни такомиллаштириш жараёнида, умумий ўрта таълим тизимининг энг муҳим вазифалардан бири-педагогик кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш вазифаси бўлиши керак [95; 253 б.]. Касбий маҳоратни ошириш тизими бугунги кунда, таълим ходимларини меҳнат қилишга ундайдиган тартибли тизим ҳисобланмайди.
Қўшимча касбий таълим концепциясининг базавий тамойиллари ўқитишнинг мазмунини, мутахассисни шахс сифатида ривожлантиришга йўналтирилганлиги, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, таълимнинг инсонпарварлиги ва демократлашувига асосланган. Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун қўшимча касбий таълим қуйидаги компонентларга эга
бўлиши керак: тингловчиларда тажриба ўтказиш кўникмаларини шакллантириш, башорат қилиш, баҳслашиш, консенсусга келиш, инновацион фаолият сифатида амалий тадқиқотлар усулларини, технологияларни моделлаштириш [17; 23-26 б.].
Педагогик инновацияларни жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш тизимига жорий қилиш мавзусини бир қатор мутахассислар кўриб чиқмоқдалар. Масалан, С.Л.Фоменко, [117; 135-139 б.] лойиҳалаштиришни жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш тизимидаги инновацион усул сифатида қараб чиқади. Ушбу усулнинг барча янгиликларига қарамасдан, унинг шакли илгаригидек қолмоқда – ўқитувчи малака ошириш курсларига келиши, ўзининг иш жойидан узилиши керак. Бизнинг фикримизга кўра, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишни ташкил қилиш усуллари ва шаклини хилма-хил қилиш зарур.
Педагогик инновация – бу янги техникани, технологияни, ихтироларни жорий қилишга йўналтирилган тадбирлар мажмуасидир [24; 63-65 б.]. Педагогик инновациялар ижтимоий типдаги инновацияларга мансуб ва ғоялар, жараёнлар, воситалар, усуллар, шакллар, технологиялар кўринишида бўлиши мумкин. Биз ишимизда касбий маҳоратни оширишнинг инновацион усуллари, яъни жараённи ташкил қилишнинг янги шакли тўғрисида гап юритамиз. Педагогик инновацияларни, инновацион материалнинг белгилари бўйича, учта типга бўламиз:

    1. “Эсдан чиққан эски материаллар” – эскирган шаклларни қўллаш,

уларни қайта тиклаш, такомиллаштириш, модификациялаш;

    1. «Адаптация» – таълимнинг анъанавий ва янги шаклларини бирлаштириш, эски билимларни янги технологияларга мослаштириш;

    2. “Мутлақо янги материаллар” – илгари баён қилинмаган ва қўлланилмаган материалларни тубдан қайта ўзгартириш.

Педагогик инновацияларни жорий қилишнинг мақсадлари:

      • ўқув фаолиятига нисбатан мотивацияни ошириш;

      • ўрганилаётган янги материалнинг ҳажмини ошириш;

      • ўқитиш суръатларини тезлаштириш;

      • замонавий жамиятнинг эҳтиёжларига мос келиш.

Ушбу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда спорт турлари бўйича йирик федерациялар жисмоний тарбия бўйича муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш ва умумтаълим мактабларининг ўқув жараёнига жорий қилишни бошлашди. Бундай ҳамкорликдан мақсад:

      • муаллифлик ишланмаларини профессионал спортчилар, спорт турлари бўйича мутахассислар томонидан умумий ўрта таълим тизимига жорий қилиш;

      • умуминсоний маданият маконида фаол ижодий фидокорликка тайёр бўлган ҳар томонлама ривожланган педагог шахсини шакллантириш;

      • ўқув жараёнини жисмоний фаолликнинг анъанавий ва замонавий турлари билан мунтазам шуғулланишга барқарор мотивлар ва эҳтиёжни шакллантиришга йўналтириш;

      • жисмоний, психик, аҳлоқий-иродавий сифатларни бир бутун ҳолда ривожлантириш, ўқувчиларни жамиятнинг замонавий талабларига ва шарт- шароитларига ижтимоийлашуви ва мослашиш.

Дастурга спортнинг муайян бир тури бўйича кўп миқдорда соатларнинг киритилиши, ўқувчиларни туман ёки шаҳар мусобақаларида анча юқори савияда иштирок этишига имконият яратади. Масалан, ҳаммабоп оммавий спорт тури бўлган фитнес-аэробиканинг жисмоний тарбия бўйича таълим дастурига киритилиши барча ёшдаги таълим олувчиларда, педагогик жамоада ҳамда ота- оналарда соғлом турмуш тарзига нисбатан муносабатни шакиллантириш имконини беради. Фитнес-аэробикада ҳаракат амалларининг хилма-хиллиги, осонлиги, юқори эмоционал хусусиятига эга эканлиги, мусиқа ва одатий жиҳозларнинг ностандарт кўринишда қўлланилиши ундан жисмоний тарбиянинг замонавий воситаларини бири сифатида фойдаланилишга имкон яратади.
Умумтаълим мактаблари ўқув фаолиятига ритмик гимнастика, функционал тренинг, рақс каби ҳаракат фаолиятининг янги турларининг киритилиши замонавий жисмоний тарбия ўқитувчисининг билим ва малакаларига қўйиладиган янги талаблар даврасини кенгайтиради.
АҚШ даги жисмоний тарбия бўйича таълим дастурларини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида биз фитнес-аэробика жисмоний тарбия бўйича таълим дастурига 1990 йилдан бошлаб киритилганлигини, ундан аввалроқ эса мактабларнинг таълим ва мусобақалар дастурига сузиш, бейсбол, лакросс, қиличбозлик, енгил атлетика, яккакурашлар киритилганлигини аниқладик [126;
272 pg.]. Юқорида келтирлган ишларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, Америкадаги мактаб дастурларига номлари қайд қилинган спорт турларининг киритилиши мос равишда услубий ишланмалар билан биргаликда инновацион ишланма сифатида амалга оширилган. Бу охир-оқибат, ўқитувчиларнинг касбий маҳорати учун ҳам, ўқувчиларнинг сифатли тайёргарлиги учун ҳам сезиларли даражада самара берган.
Шундай қилиб, ўсиб келаётган авлоднинг жисмоний тарбияси тизимидаги педагогик инновациялар, айниқса, гап янги технологиялар ва шаклларни жорий қилиниши тўғрисида кетганда катта рол ўйнайди, деб ишонч билан таъкидлаш мумкин. Педагогик касби маҳоратини асосий жиҳати нафақат ўқувчилар билан ишлаш бўйича янги материалнинг шакллари ва усулларини ўзлаштиришдан, балки ўқитувчининг шахс сифатида ўқув жараёнига янгиликларни жорий қилиш ва қўллашга тайёрлигидан ҳам иборат.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling