Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet7/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги билишнинг назарий методологияси (билишнинг диалектик усули) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси соҳасидаги республикамиз ва чет эл олимлари, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган амалиётчи тренерларнинг фикр-мулоҳазаларига асосланганлиги; тадқиқот вазифаларига мос бўлган бир-бирини тўлдирувчи тадқиқот усулларининг қўлланилганлиги; таҳлил ва тадқиқот вазифасининг сон ва сифат жиҳатдан таъминланганлиги; тажриба-синов ишларининг математик-статистик таҳлил қилиш усуллари ёрдамида қайта ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.


Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти умумтаълим мактабларининг 5- синф ўқувчиларига “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда электрон
мультимедиа воситаларини қўллаш тизимидан фойдаланиш механизми илмий- услубий жиҳатдан такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, умумтаълим мактабларининг 5-синф ўқувчиларининг “Жисмоний тарбия” фани бўйича дарсларида енгил атлетика, футбол, қўл тўпи, баскетбол ва кураш спорт турларида техник ҳаракатларни оқилона ўргатиш, ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш бўйича электрон мультимедиа ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари мисолида) юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
“Жисмоний тарбия” фанидан енгил атлетика, футбол, қўл тўпи спорт турларида ҳаракат тайёргарлиги бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда мультимедиа воситалари Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282- умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 03-07-08-610-сонли далолатномаси). Натижада, “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқларини аниқ бажариш 18%га, теннис тўпини улоқтиришда дастлабки ҳолат 21%га, тўпни ушлаш ва улоқтириш 19%га, теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш 25%га, турган жойдан узунликка сакраш 21%га яхшиланган;
Умумтаълим мактабларида спорт турларида дастлабки ўргатиш жараёнида бажариладиган оддий ва мураккаб координацион характерга эга техник ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этадиган мускуллар фаолияти алгортимининг бажарилиш траекторияси асосида юзага келадиган типик хатоларнинг содир бўлиш ҳолатларини инобатга олган ҳолда 11 ёшли мактаб ўқувчиларини ўқитишда электрон мультимедиа воситалари ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619- сон маълумотномаси). Натижада, футбол спорт тури бўйича тўпсиз
ҳаракатланиш 18%га, тўп билан ҳаракатланиш 23%га, тўпни оёқ юзасининг ички, пастки (товон) қисмлари билан тўхтатиш техник усулларини бажариш 25%га, тўпни оёқ юзасининг ички томони билан тепиш 27%га, тўпни оддий ва айлантириб тепиш техникаси 26%га яхшиланган;
Умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанинини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларининг интегратив ёндашуви асосида ўқитишга йўналтирилган андроид операцион тизимда қўллаш учун мультимедиа воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилиб Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилди (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада, баскетбол спорт тури бўйича тўпни жойида туриб сакратиш машқлари 19%га, тўпни шеригига узатиш ва қабул қилишни бажариш техникаси 28%га, тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш ҳаракатини бажариш техникаси 21% яхшиланган;
Андроид ва электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолияти мобиль иловалар ёрдамида такомиллаштирилган электрон ўқув қўлланма Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 03-07-08-610-сонли далолатномаси). Натижада, қўл тўпи спорт тури бўйича ўйинчиларнинг майдонда жойлашиш ва тўпсиз ҳаракатланиш техникаси 25%га, жойида туриб 6-7 метрдан тўпни дарвозага отиш ҳаракатини бажариш техникаси 23%га, чалиштирма қадам билан тўпни дарвозага отиш ҳаракатини бажариш техникаси 21,4%га яхшиланган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling