Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet3/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

Тўртинчи боб бўйича хулосалар......................................................................

90

ХОТИМА.............................................................................................................

92

АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР..................................................................................

94

ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР.....................................................................................

96

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................................

97

ИЛОВАЛАР........................................................................................................

111

КИРИШ




Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг барча ривожланган давлатларида жисмоний тарбия ва спорт ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда келажак ҳаётга мукаммал даражада тайёрлашда асосий восита вазифасини бажармоқда. Шунингдек, болаларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, ҳаракат кўникма ва малакаларини оқилона шакллантириш, уларнинг ҳаракат қобилиятларини ривожлантириш, бола шахсини ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мактаб ёшидаги болаларнинг ҳаракат тайёргарлигини мақсадли ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Жаҳонда мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида таълим сифатини янада ривожлантириш, жисмоний маданият тизимини такомиллаштириш, жисмоний фаолият жараёни самарадорлигини ошириш, мактабда жисмоний тарбия дарсларини самарали ташкиллаштириш технологиялари ишлаб чиқилган. Мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний баркамоллиги учун зарур бўлган сифатларни мажмуавий ривожлантириш восита ва услубларини мақсадли қўллаш, уларнинг жисмоний ривожланиши ва функционал тайёргарлиги даражаларини оширишнинг турли шаклларини ишлаб чиқиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилган. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний қобилиятларини тарбиялаш, уларнинг сенситив даврларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат малакалари ва жисмоний сифатларини жадал ривожлантиришда танлаб йўналтирилган юкламалардан фойдаланиш масалаларига бағишланган тадқиқотлар ўтказилган.
Республикамизда ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “...бутун таълим тизимининг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан
иборатдир”1. Давлатимиз томонидан таълим сифатига катта аҳамият берилаётганига қарамасдан умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия жараёнини такомиллаштириш таълим соҳасининг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Жисмоний тарбия тизимида жорий этилган анъанавий дарс жараёни мукаммал эмас, яъни ўсиб келаётган организмнинг ҳаракат қобилиятлари талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ушбу бўшлиқнинг ўрнини тўлдириш учун сенситив (қулай) босқичлардан самарали тарзда фойдаланиш орқали организмнинг кўп сонли имкониятларини тўлиғича амалга ошириш ва аниқ бир жисмоний сифатларни ривожлантириш имкониятини яратади. Бугунги кунда, умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчиларининг касбий фаолиятини яхшилаш ва самарадорлигини оширишда мазкур фан доирасида ўқитиладиган спорт турлари ҳаракат тайёргарлигини оширишда янги информацион технологияларни ишлаб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-394-сон “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ–3031-сон “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907 сон “Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling