Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet6/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларида йўл қўйиладиган старт ҳолатидан чиқишдаги техник камчиликар (қўл ҳолатини стартдан чиқишдан нотўғри туриши, гавдани оёқ кучланишига пропорционал эмаслиги), теннис коптогини улоқтиришда депсиниш оёғига параллел олиб борилмаслиги ва учиш бурчагини тўғри амплитудада амалга оширилмаслиги (коптокни бармоқлар учки қисмида тўғри ушланмаганлиги) каби типик хатолар видео таҳлил ва эксперт баҳолаш асосида элементларни модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига техник ҳаракат имкониятлари такомиллаштирилган;
дастур бўлинмаларини ўргатиш жараёнида бажариладиган оддий ва мураккаб координацион характерга эга техник ҳаракатларни амалга оширишда электрон мультимедиа воситалари интерфейснинг соддалиги, мавзулар мундарижасининг мактаб дастурига мослиги, назарий ҳамда амалий ҳаракат уйғунлиги таъминланганлиги спорт ўйинларида бажариладиган техник элементлар (тўпсиз майдондаги асосий туриш ҳолатлари ва тўп билан бажариладиган тўпни узатиш ҳамда қабул қилишдаги гавданинг айрим қисмлари ўртасидаги ўзаро мувофиқлиги) ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанинини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларининг интегратив ёндашуви асосида ўқитишга йўналтирилган андроид операцион тизимда қўллаш учун мультимедиа воситаларини қўллаш усуллари ўқувчиларнинг психологик ривожланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
андроид ва электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолияти мобиль иловалар ёрдамида такомиллаштирилган электрон ўқув қўлланмалар 5-синф ўқувчиларининг пандемия шароитида интернетсиз, уй шароитида ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш, индивидуал ривожланиш имкониятлари енгил атлетика, гимнастика, футбол, баскетбол, гандбол, волейбол ва кураш спорт турларида бажариладиган фазаларнинг негизи, звеноси, деталлари техник ҳаракатларнинг траекторияси хусусиятлари бўйича кенгайтирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда электрон мультимедиа воситаларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда ҳаракат тайёргарлигини ошириш методикаси такомиллаштирилган;
“Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда, енгил атлетика, футбол, қўл тўпи, баскетбол ва кураш спорт турлари бўйича техник харакатларни бажаришда махсус видео роликлар тайёрланиб, интернетсиз масофавий таълим бериш имконияти яратилган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling