Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet8/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 32 та илмий-услубий иш, шу жумладан, 1 та ўқув қўлланма, 2 та электрон ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий
натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 4 та мақола, жумладан 2 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертациянинг ҳажми 110 бет компьютер матнидан иборат бўлиб, кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Олинган маълумотлар 12 та жадвал ва 13 та расм орқали иллюстрация қилинган.

I БОБ. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ




§ 1.1. Умумтаълим тизимида жисмоний тарбиянинг ҳолати

Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси таълим тизимининг бир қисми сифатида жамиятнинг устувор мафкураси ва ахлоқий қадриятларнинг ижтимоий-маданий ўзгаришлари билан бирликда ривожланади. Таълим тизимидаги жисмоний тарбиянинг замонавий ҳолати таълимда содир бўлаётган умумий анъаналар билан, унинг самарадорлиги ва сифатининг йўналганлиги, модернизацияси билан белгиланади. Ўқувчилар жисмоний тарбияси самарадорлиги муаммосининг кескинлашуви таълим муассасалари тизимида жисмоний тарбиянинг модернизацияси векторини белгилайдиган замонавий инновацион жараёнлар билан боғлиқ.


Таълим тизимидаги инновацион жараёнлар – яратувчанлик, идрок этиш, баҳолаш, ўзлаштириш ва қўллашнинг педагогик янгилигини бошқариш жараёнидир [50; 102 б.]. Педагогик инновациялар кенг маънода таълим-тарбия жараёнига янгиликнинг мақсадли киритилиши сифатида, янгилик сифатида, яхшилаш, самарадорликни ошириш мақсадидаги ўзгариш сифатида таърифланади. Инновациянинг мезонлари сифатида илмий ва амалий жиҳатдан [58; 13–16 б., 66; 22-б.] кутилаётган натижаларга эришиш учун педагоглар ва ўқувчилар кучи ва воситаларнинг сарфланишини англатадиган оптималлик; педагоглар фаолиятидаги ижобий натижалар, таълим муассасаси ишидаги ижобий ижтимоий ва (ёки) иқтисодий ўзгаришларда ифодаланадиган маълум бир барқарорлик; оммавий тажрибада инновацияларни ижодий қўллаш имконияти олдинга чиқади [80; 4–12 б.].
Инновациялар анъанавий таълим тизимларида яратилади, бунда ушбу
жараён объектив бўлади ва тизимнинг ўзининг хусусиятлари билан олдиндан белгиланади. Инновациянинг ривожланиши ўз қонуниятлари бўйича амалга
ошади ва шу билан бирга, тизимнинг умумий ривожланиш қонунларига мос равишда ривожланади (1-расм).



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling