Мактабларида
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
1 – расм. Таълим тизимида инновацияларнинг ўтиши босқичлари
Изоҳ: 1. Инновациянинг юзага келиши 2. Инновациянинг шаклланиши 3. Иинновациянинг етилган босқичи 4. Анъаналар. Инновациянинг юзага келишини ҳаракатлантирувчи куч – таълим тизими ичидаги, таълим макони ичидаги ёки таълим тизими ва таълим макони ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳисобланади. Уларнинг таълим тизими ичида ўткирлашиши туфайли тизимнинг бир меъёрда амал қилиши мумкин бўлган шароитлар юзага келади ва уларни қайта ўзгартириш талаб қилинади [53; 15– 18 б.]. Янгилик сифатида фақатгина анъанавий тизимга узвий кириши мумкин бўлган воситагина олдинга чиқади, унинг моҳиятини қайта ўзгартириш таълим субъектлари томонидан талаб қилинадиган бўлади, таълим соҳасидаги ижтимоий ва шахсий буюртмага мос келади. Инновациянинг шаклланиб бориш босқичида қарама-қаршиликларнинг секин-аста юмшаши, функцияларнинг аниқланиши содир бўлади, инновациянинг прогрессив қирралари кўрина бошлайди. Барча тавсифларнинг барқарорлашуви, элементлар ва тузилмаларнинг тузилиши, функцияларнинг тўлақонли амалга оширилиши инновациянинг етуклик босқичига мос келади. Инновациялар ўзининг етуклик даражасига келганда унга хос бўлган янгилик, долзарблик каби сифатлар секин-аста йўқолади, айрим функцияларни амалга оширмай қўяди ёки уларни етарлича тўлақонли бажармайди. Бу, унинг инновация бўлмай қолганлигини ва янги ҳолатга – анъанага айланганлигини англатади. Шундай қилиб, тизимларнинг эволюцион қайта қуришлари ривожланишнинг ҳар бир босқичини инновация сифатида ҳам, анъана сифатида ҳам ўтишини давомийлиги характерлидир. Таълимдаги инновацион жараёнлар жаҳон миқёсига эга бўлмоқда, таълим ижтимоий, иқтисодий, сиёсий талаблар даражасига яқинлашиб, ўзининг ташқи кўринишини сезиларли даражада ўзагартирмоқда [10; 456 б., 38; 303 б., 92; 403 б., 98; 322 б.]. Ҳозирги вақтда, таълим бир қатор инновацион силжишларни бошдан кечирмоқда ва улар қуйидаги жараёнларнинг кучайишида юзага келмоқда [37; 272 б., 81; 660 б.]. –таълимнинг диверсификацияси, бу жараён давр талаби, қайта йуналтириш қадриятларнинг алмашиши, иқтисодиётнинг амалий йўналтирилган шахсга йўналтирилган моделларига ўтиши ва илғор таълим технологияларининг янги авлодини ишлаб чиқиш билан белгиланган таълим мазмуниний ўзгариши билан боғлиқ; – демократлаштириш, жаҳон таълимининг борган сари очиқ бўлиши, барчага баравар бўлиши, чегараларининг кенгайиши, очиқ таълимнинг шаклланишини англатади; шахсни таълим жараёнининг марказига қўйилиши билан боғлиқ бўлган таълимнинг инсонпарварлаштирилиши; глобаллашув, таълим тизимларининг ягона жаҳон таълим тармоқларига боғланиши, таълимда сиёсий, маъмурий, миллий, ирқий чегараларни енгиб ўтиш; ҳудудлаштириш, таълимнинг жаҳон тармоғи чегарасидаги турли моделларини у ёки бу ҳудуднинг ривожланиши билан боғлиқ ўзига хослигини борган сари кўпроқ ажратиш. Юқорида келтирилган омиллар туфайли таълим билимлар ва намуналарни трансляция қилишнинг одатий моделларини йўқотмоқда ва янгиларини излашга мажбур бўлмоқда. Узилишнинг бундай ҳолатида таълим инқирози деб номланадиган ҳолат юзага келади. Ўқувчилар саломатлигини ёмонлаштирадиган сезиларли омил кам ҳаракат фаоллиги ҳисобланади. Кичик мактаб ёшидаёқ ҳаракат фаоллигининг етишмаслиги 35-40% ни, юқори синф ўқувчиларида эса – 75-85% ни ташкил қилади. Жисмоний тарбия дарслари ҳаракатлар етишмаслигини кам даражада (10–18 %) қоплайди, бу саломатликда нуқсонлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун аниқ етишмайди (http://mon.gov.ru/ruk/dir/levitskaya/dok/). Ҳар хил ҳудудлардаги ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатини мониторинг қилиш ва алоҳида тестлаш уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланиши етарли даражада эмаслигини кўрсатади [23; 2–9 б., 46; 196 б., 47; 512 б., 72; 52–55 б., 75; 50–53 б., 96;121 б.]. Россия Федерацияси Свердлов области ўқувчиларининг (63817 киши) 1998 йилдан то 2003 йилга қадар кондицион жисмоний тайёргарлиги даражасини умумтаълим мактаблари учун жисмоний тарбия бўйича давлат дастурларида акс эттирилган меьёрий талаблар бўйича мониторинги шуни кўрсатадики, 56% ўғил болалар куч, 46% эгилувчанлик, 41 % чидамлилик, 36% тезкор - куч, 22% тезкорлик сифатларини намоён қилиш бўйича меъёрий талабларга жавоб бермайди қиз болаларда эса энг катта ортда қолиш кучни намоён қилишда - 50%, тезкор куч – 51% ва тезкорликда – 24% намоён бўлган [90; 168 б.]. Ульяновск шаҳри ўқувчиларининг жисмоний ривожланишини 1997-1998 ва 2003 йилларда кенг миқёсда тадқиқ қилишда [55; 56–57 б.] умумтаълим мактабларининг 20 минг ўқувчилари иштирок этган бўлиб, унда шу даврда олинган жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 1993 йилда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари билан таққосланган ва текширилган аксарият антропометрик кўрсаткичлар бўйича барқарор бўлмаган тенденция мавжудлиги аниқланган. Ўқувчилар жисмоний ҳолатининг пасайиши аниқланган салбий тенденция ижтимоий-иқтисодий ва иқлимий-географик шарт- шароитлар мураккаб бўлган Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимолда янада ёрқин ифодаланган. В.К.Бальсевич ва Л.И.Лубишева томонидан ўтказилган “Саломатлик ва ўқувчиларнинг хулқ-атвори” ижтимоий-педагогик мониторинг натижалари фақат 20,7% ўғил болалар ва 10,3% қизлар ўзларининг жисмоний тайёргарликларини юқори баҳолашганини, сўровда иштирок этган ўғил болаларнинг 10,6% ва қизларнинг 13,4 % ўзларини жуда яхши қадди-қоматга эга деб ҳисоблашини кўрсатган [13; 19–22 б.]. Ушбу тенденциянинг сабабларидан бири ўқувчиларда саломатликни сақлаш қадриятининг йўқлигидан, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжнинг шаклланмаганлигидан, машғулотларда мотивациянинг паст эканлигидан иборат 67; 16 б., 108; 40–42 б.]. Шу билан бирга, XXI асрдаги ижтимоий ва экологик инқирозлар ўқувчиларнинг саломатлик қадрияти, жисмоний фаоллиги, оптимал жисмоний ҳолатини жамият ривожланишининг салоҳияти сифатида долзарблаштириб юборди. Ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган қизиқишларнинг пасайишида мактабларнинг “ёпиқлиги”, уларнинг бошқа ижтимоий институтлардан узилганлиги ҳам рол ўйнайди, бу тарбия вазифаларнинг пасайишига олиб келади [74; 160 б., 68; 3–14 б.]. Мактабдаги жисмоний тарбия тизими инсонни ижтимоий шакллантириш, уни ижтимоий муносабатлар тизимига киритиш вазифаларини йўқотган. Жисмоний тарбияни ислоҳ қилишдаги муваффақиятсизликларнинг асосий сабаби, айрим муаллифларнинг фикрича, замонавий педагогика учун умумий бўлган ҳар хил типдаги аксарият таълим муассасаларида ўқув жараёнини индивидуаллаштириш зарурати билан ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида мактаб синфларида нафақат технологик мазмунда, балки шахснинг устуворлиги, унинг қизиқишлари ва эркин ривожланишга бўлган эҳтиёжини умумжаҳон ҳуқуқий ва этик парадигмаси нуқтаи назаридан таълимнинг оммавийлигини уйғунлаштириш муаммосининг ҳал этилганлиги ҳисобланади [11; 275 б., 12; 11–17 б., 82; 153 б.]. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси самарадорлигини оширишнинг яна бир жиҳати – хорижий амалиётдан ўқув жараёнини табақалаштириш ва индивидуаллаштириш сифати, даражаси, чуқурлиги бўйича ортда қолганлик, моддий ва кадрлар билан таъминланишнинг етишмаслиги ҳисобланади, бунинг қонуний оқибати ўқувчилар саломатлиги ҳолатининг ёмонлашуви, уларнинг жисмоний тайёргарлиги, машғулотларга қатнашиш давоматининг пасайишидан иборат [32; 54–61 б., 62; 42–47 б., 85; 2–8 б.]. Ушбу жиҳатни англаш жисмоний тарбия таълимига ўсиб келаётган авлодни тарбия қилишнинг ижтимоий- маданий инструменти сифатида қарашнинг ортганлигини тушунтиради. Тадқиқотларни таҳлил қилиш [28; 15–17 б., 33; 36–37 б., 40; 40 б,. 42; 48 б., 43; 43-44 б., 54; 72 б., 123; 116 б.] шуни кўрсатадики анъанавий жисмоний тарбиянинг самарадорлиги унинг умумий ва касбий-амалий тайёргарлик вазифаларини ҳал қилишга йўналганлиги билан қатъий стандарт шаклларда амалга ошириладиган, мажбурий киритилган мазмун ва жисмоний фаоллик режимларининг доминантлиги, меьёрий ёндашувнинг сақланиши, дарсда таълим ва ҳаракат фаолиятини реал уйғунлаштириш билан белгиланади, бу ўқувчиларнинг стандарт дарс машғулотларига нисбатан қизиқишини пасайишига олиб келади. Айни пайтда мактабда амалга ошириладиган дарсдан ташқари тарбия тизими (спорт секциялари, тўгараклар ва ҳ.к.) услубий, моддий-техник ва ташкилий жиҳатдан шунчалик кучсизки, у мактабда жисмоний тарбия жараёни самарадорлигини оширишга қодир эмас [73; 3–6 б.]. Дарсдан ташқари иш, асосан, фақатгина жисмонан яхши ривожланган, мактабнинг шаънини мусобақаларда ҳимоя қила оладиган болалар учун ташкил қилинади. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишга энг муҳтож бўлган ўқувчилар жамоасининг асосий қисми жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларидан ташқарида қолади. Жисмоний тарбиянинг мажбурловчи хусусияти жисмоний машқларга эҳтиёжни шакллантиришга кўмаклашмайди. Шунинг учун ёшларнинг аксарият кўпчилиги мактаб, олий таълим муассасасини тугатгандан кейин мажбурий ҳаракат фаоллигини жисмоний машқлар билан шуғулланишни тўлиқ тўхтатишини кузатиш мумкин. Юзага келган ҳолатни фақат ўқувчи учун жисмоний тарбия қизиқ бўлгандагина ўзгартириш мумкин. Муаллифлар [91; 49 б., 12; 11–17 б., 114; 2–4 б.] ва бошқалар жисмоний тарбия мактаб тизимини сезиларли даражада қайта қуриш зарурати тўғрисидаги масалани кўтаришмоқда. Бунда, авваламбор, таълим тузилмасида, кейин эса унинг мазмуни ва услубиятида тубдан ўзгаришларни амалга ошириш зарур. Мактабда жисмоний тарбия самарадорлигини оширишнинг долзарблиги, фуқароларнинг кўпчилигида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятининг йўқлиги билан ҳам белгиланади. Айнан ушбу масала “РФда 2020 йилгача бўлган даврда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш стратегияси”да белгиланган. Ҳозирги вақтда фуқароларнинг 85%, жумладан 65% болалар, ўсмирлар ва ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмайди. Умумжаҳон анъанасидан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари мамлакатнинг ижтимоий сиёсатида устувор бўлиб бормоқда. Соғлом турмуш тарзига қизиқиш шакллана бошламоқда, лекин бундай қизиқиш хулқ-атворнинг барқарор, бир бутун тизимига айланганича йўқ. Аҳолининг кўпчилик қисмида жисмоний тарбия-спорт фаоллигига мотивация пасайган, бунга аҳолининг ижтимоий-иқтисодий даражасининг пастлиги ва давлатни оммавий спортни ривожлантиришдаги ролининг етарли эмаслиги – кўпчилик ота-оналарни саломатликни қўллаб-қувватлашлари учун пуллик фитнес-клублар хизматига тўловларни амалга ошириш ҳамда болаларининг спорт учун истиқболли бўлмаган жисмоний тарбия билан шуғулланишини таъминлаш имкониятини йўқлиги; айниқса, ўзларининг уйларига, микрорайонларига яқин бўлган спорт иншоотларини йўқлиги сабабдир [104; 252 б.]. Аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишнинг оқилона тизимини ишлаб чиқиш зарур, чунки, биринчидан, спорт натижалари фақатгина оммавий жисмоний тарбияни ривожлантиришнинг оқибати бўлиши мумкин; иккинчидан, жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий потенциали – миллатни аҳлоқий ва жисмонан соғломлаштиришнинг энг кам харажатли ва энг натижадор воситаси ҳисобланади [69; 140 б; 85; 2–8 б.]. Жисмоний тарбия-спорт тизимини ривожлантириш департаменти фаолиятининг асосий жихатлари орасида болалар ва ўсмирлар томонидан ҳам, катталар томонидан ҳам жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришга кўмаклашадиган жисмоний тарбиянинг умумтаълим мактабларида ўқитиш самарадорлигини ошириш учун шарт- шароитлар ва имкониятлар яратиш зарурати алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон потенциал имкониятларини тўлиқ ривожлантириш ва ўзини -ўзи ривожлантириш учун шароитлар яратиш мақсадида шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини уйғунлаштириш ҳозирги вақтда замонавий таълимни тубдан ўзгартиришни қайтадан кўриб чиқишнинг қийин вазифалардан бири ҳисобланади, чунки у шахснинг уйғун шаклланиш орқали умуман жамиятнинг уйғунлашувига ва бир текис ривожланишига таъсир кўрсатади. Жисмоний тарбия тизимидаги ўзгаришлар, таълим тизимидаги инновациялар каби бу таълим тизимларида, таълим субъектларининг малакавий сифатларида прогрессив ўзгаришларга олиб келадиган янги таълим эҳтиёжларини қониқтириш учун хизмат қиладиган қонуний, объектив белгиланган жараёндир. Энг аҳамиятли ўзгаришлар ўқувчиларни жисмоний тарбиялашда зарурдир, чунки жамиятнинг модернизацияси кўпроқ мактаб таълимининг қадриятларини ривожлантириш функцияси билан таъминланади. Шундай қилиб, умумтаълим тизимида жисмоний тарбия ҳолатини таҳлил қилиш ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси самарадорлигини ошириш муаммоси долзарблигининг тўртта жиҳатини очиб беришга имконият яратди. Биринчидан, жисмоний тарбия самарадорлигини ошириш муаммосининг кескинлашуви жаҳондаги замонавий инновацион ва интеграцион жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг замирида таълимда инқирозли ҳолатлар қонуний тарзда юзага келади, бу ўз аксини жисмоний тарбия тизимида топади. Иккинчидан, ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси самарадорлигини ошириш, улар саломатлигининг таълимнинг барча босқичларида ёмонлашуви, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжнинг етарлича ривожланмаганлиги туфайли зарур. Учинчидан, умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиянинг хорижий амалиётдан ортда қолиши, спорт инфратузилмасининг ривожланмаганлиги, моддий ва кадрлар билан таъминланмаганлиги кузатилади. Тўртинчидан, ижтимоий-иқтисодий даражанинг пастлиги, туманлар ва мактабларда шуғулланиш учун спорт иншоотларининг йўқлиги туфайли аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт фаоллигига бўлган мотивация пасайган. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси самарадорлигини ошириш муаммосини ҳал қилишда ҳудудларга катта эътибор қаратилади. Мазкур ҳолат тадқиқотларнинг чегараларини белгилаш учун мухимдир, чунки улар у ёки бу объект ўрганилаётган чегараларни кўрсатади. Жисмоний тарбия-спорт муҳитида ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясини тадқиқ қилиш чегараларини белгилаш жисмоний тарбия-спорт муҳитини инсонпарварлик нуқтаи назаридан қайта қуришнинг методологик асосларидан бири сифатида олдинги чиқади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling