Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


Download 76.41 Kb.
bet1/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22


Жиззах вилояти статистика бошқармаси ва туман статистика бўлимларида статистика фаолиятини ташкил этиш масалаларини
комплекс ўрганиш натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри

Давлат статистика қўмитасининг қуйи тизим органларида 2022 йилда ўтказиладиган комплекс ўрганишлар бўйича режа жадвалига ҳамда қўмита буйруғига асосан, 2022 йилнинг 19-23 декабрь кунлари Жиззах вилояти статистика бошқармаси ва унинг туман статистика бўлимларида статистика фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича комплекс ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш 2 та асосий йўналишда ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди.




I. Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил
19 январдаги 01/1-02-16/3-20-сон топшириғига мувофиқ, тизимда мажбурий тартибда шакллантирилиши зарур бўлган йиғмажилдлар ва улардан фойдаланишнинг ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари.

Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 19 январдаги
01/1-02-16/3-20-сон топшириғига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Жиззах вилояти статистика бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар, туман статистика бўлимларида асосий 10 турдаги мажбурий тартибда шакллантирилиши зарур бўлган йиғма жилдлар намуналари ишлаб чиқилган
ва барча ҳудудларга, шу жумладан Жиззах вилояти статистика бошқармасига юборилган.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан 2021 йил
9 февралдаги 01/1-02-05/4-96-сон хат билан намунавий йиғмажилдлар шаҳар, туман статистика бўлимларига етказилган. Ўрганиш жараёнида Жиззах вилояти статистика бошқармасининг тармоқ ва туман статистика бўлимларида мазкур йиғмажилдларни юритилиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳолати ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
1.1. Жиззах вилояти статистика бошқармаси бўйича:
Ўрганиш давомида бошқарманинг барча тармоқ бўлимларида йиғма жилдлар Давлат статистика қўмитаси томонидан юборилган намуна асосида юритилганлиги, шунингдек, йиғма жилдлар марказлашган тарзда Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма-ахборот таҳлилий ишлари бўлими
(М. Нурмаматова) томонидан тайёрланиб, тарқатилганлиги кўрилди.
Шу билан бирга, мазкур йиғмажилдлардаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисобот шакллари, статистик кўрсаткичлар ва бошқа маълумотларни билиш даражаси бўйича ҳам суҳбат ўтказилиб, Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма-ахборот таҳлилий ишлари бўлими барча йиғмажилд бўйича тўла маълумотга эга эканлиги кўрилди.
Бундан ташқари, тармоқ бўлимлари бошлиқлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, уларнинг бўлим фаолиятига тегишли бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, таҳлилий-статистик маълумотлар, ҳисобот шакллари ва методологик асослар бўйича етарли билимга эга эканликлари кўрилди.
Ўз навбатида, суҳбат жараёнида, барча меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар
ва йиғмажилдлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling