Бошқармада бўш иш ўринлари, уларни тўлдириш бўйича ишлар ҳолати:
Бошқармада умумий штат бирлиги 125 та бўлиб, ундан бошқарув персоналлари 54 та, ишлаб чиқариш персоналлари 8 та, техник персоналлар
3,5 та, хизмат кўрсатиш персоналлари 10,5 та штат бирлигини ташкил этади.
Жиззах вилоятида 12 та туман 1 та шаҳар статистика бўлимлари мавжуд. Умумий штат бирликлари сони 49 тани ташкил этади, ундан бошқарув персоналлари 49 тани ташкил этади.
Таҳлил натижасига кўра бошқармадаги мавжуд вакант лавозимлар сони
4 тани ташкил этиши аниқланди. Жумладан, бошқарма хайдовчиси (18.10.2018 йилдан), Ахборот хизмати етакчи мутахассиси (02.06.2021 йилдан), Нарх статистикаси бўлими бошлиғи (31.10.2022 йилдан), Зомин тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси (22.11.2022 йилдан) лавозимидир.
Ўрганишда, Бошқарма тизимидаги вакант лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиалига, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон берилганлиги аниқланди.
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозим поғонасида кўтариш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги:
Бошқармада 2021-2022 йиллар учун кадрлар захираси шакллантирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган.
Ходимларнинг маълумот даражаси ўрганилганида бошқарма ҳамда туман статистика бўлимларида 121 нафар ходимдан 111 нафари Тармоқ тариф-малака маълумотномасига мос равишда ишлаб келаётгани аниқланди.
28 нафар ўрта-маҳсус маълумотли ходимлар олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларида таҳсил олиб келмоқда.
Ходимлар малакасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар:
Ўрганиш жараёнида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига ҳар йили тасдиқланган режага асосан ходимлар малака оширишга юборилиши аниқланди. Ўрганиш кунига 2 йилдан ортиқ вақт мобайнида малака оширмаган ходимлар икки нафарни ташкил этган.
3.5.5. Мавжуд бинолардан самарали фойдаланиш, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, зарур техника ва жиҳозлар билан таъминланганлиги, хизмат хоналарининг жиҳозланганлиги, тоза ва озода тутилиши аҳволи:
Бугунги кунда бошқарма ўз балансида бинога эга, қолган туманлар ҳокимлик ва давлат ташкилотлари биноларида “0” қийматда ижарада фаолият юритади.
Ўрганиш жараёнида Жиззах вилояти статистика бошқармаси ҳамда туман статистика бўлимлари ходимларнинг ишлаши учун барча шароитлар (иш хоналарининг таъмирланганлиги, хона ҳарорати) ва моддий техник базалари билан таъмирланганлик ҳолатлари ўрганилди. Ҳозирги кунда Жиззах вилояти статистика бошқармаси ҳамда туман статистика бўлимлари тўлиқ янгидан таъмирланган ҳамда керакли моддий техника баъзалари билан тўлиқ таъмирланган.
Ўрганиш якуни бўйича, Жиззах вилояти статистика бошқармасига комплекс ўрганиш натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш тавсия этилади ҳамда амалга оширилган ишлар, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этилганлик ҳолати юзасидан ахборотларни белгиланган муддатларда, якуний ҳисоботни 2023 йил 10 январга қадар қўмитага ёзма равишда киритиш топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |