Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри
Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чораларни қўллаш аҳволи
Download 76.41 Kb.
|
СВОД Маълумотнома-23.12.22
3.2.5. Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чораларни қўллаш аҳволи:
2021 йил давомида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 24 та ҳисоботни хатолик билан тақдим этган ҳамда 8 та ҳисоботни кечиктириб тақдим этган жами 16 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган. Жами қўлланилган 41 181,0 минг сўм жарималарнинг 27 798,3 минг сўми ундирилган ҳамда тўланмаган маъмурий жарималарнинг 5 145,0 минг сўми МИБ органларига ундиришга қаратилган. 2022 йил давомида 15 та нотижорат корхоналарнинг мансабдор шахсларига 19 820,0 минг сўмлик маъмурий жарима қўлланилган, шундан (19 278,0) минг сўм (97,3 %) ундирилган, ЎРҚ-612-сонли қонунига асосан 30 % имтиёз асосида (6 552,0) минг сўм (33,1 %) ундирилган, МИБга юборилган жарималар 1 890,0 минг сўм (9,5 %) ва ундирилмаган жарималар (2 100,0) минг сўмни (10,6 %) ташкил этмоқда. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳисобот интизомини бузган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўриш бўйича ҳудудий статистика органлари томонидан айрим камчиликлар кузатилмоқда. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 3 528 та тижорат корхоналарига кўрсатма хатлари юборилган бўлиб, улардан 3 494 таси (99,0 %) бир ой ичида ҳисобот тақдим этган ҳолда камчиликлар бартараф этилган. Ҳисобот тақдим этмаган 75 та корхонага чақирув хати чиқарилган бўлсада, улардан 75 тасига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган. Маъмурий жарималар қўллаш учун Жиноят судга юборилган маъмурий ишлар 60 та, шундан ҳужжатлар бир томонлама расмийлаштирилганлиги ҳисобига 16та (26,6 %) маъмурий ишлар суд томонидан қайтарилган. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан Арнасой, Зарбдор ва Янгиобод туманлари томонидан бирорта жарималар қўлланилмаган. 3.2.6. Қўмита томонидан бошқармада, шунингдек, бошқарма томонидан туман статистика бўлимларида ўтказилган ўрганишлар, аниқланган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижадорлиги: 2021 йилда Жиззах вилояти статистика бошқармаси бошлиғи томонидан “2021 йил учун туман статистика бўлимларида комплекс ва мақсадли ўрганишлар ўтказиш бўйича режа-жадвал” тасдиқланган бўлиб, режа-жадвалга мувофиқ барча туман статистика бўлимлари фаолияти комплекс ва мақсадли ўрганилиб, бошқарманинг ҳар чорак якуни билан ўтказилган Кенгаш йиғилишларида муҳокама этиб борилган. 2022 йилда бошқарма бошлиғи томонидан “2022 йил учун туман статистика бўлимларида комплекс ўрганишлар ўтказиш бўйича режа-жадвал” тасдиқланиб, режа асосида комплекс ўрганишлар амалга оширилиб келинмоқда. Download 76.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling