Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва сайёр қабулларни ташкил этилишининг ҳолати
Download 76.41 Kb.
|
СВОД Маълумотнома-23.12.22
3.1.5. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва сайёр қабулларни ташкил этилишининг ҳолати:
Қўмитанинг 2018 йил 28 майдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 29 май куни бошқарманинг 50-И-сонли буйруғи тасдиқланиб, туман, шаҳар статистика бўлимлари етказилган. Низом бошқарма ва туман, шаҳар бўлим ходимларига таништирилган. Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 15 январдаги 4-сон буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан бошқарманинг 2019 йил 15 январь куни бошқарманинг 7-и-сон буйруғи тасдиқланиб, тармоқ ва туман, шаҳар статистика бўлимларининг барча ходимлари таништирилган. Жиззах вилояти статистика бошқармасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми назорати бўлими томонидан 2022-йилнинг январь-ноябрь ойларидаги мурожаатлари учун назорат картотекалари тўлиқ юритилган. Давлат статистика қўмитаси ва Жиззах вилояти статистика бошқармаси раҳбарияти томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиш жадваллари статистика органлари биноларининг ҳамма кўриши мумкин бўлган кириш қисмларида ҳамда бошқарманинг расмий веб сайтида жойлаштирилган. Бошқарма раҳбариятининг сайёр қабуллар бўйича тасдиқланган жадваллари мавжуд бўлиб, бошқарманинг веб-сайтида жойлаштирилган. 2022 йилнинг ноябрь ойига қадар Жиззах вилояти статистика бошқармаси раҳбарияти иштирокида 15 та, сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, ўтказилган йиғилиш баённомалари қўмитанинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимига тақдим этиб борилган. 2022 йил январь-ноябрь ойларида Жиззах вилояти статистика бошқармаси ҳамда туман, шаҳар статистика бўлимларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 44 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, барчаси юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади. Келиб тушган мурожаатларнинг муаллифларига ўз вақтида жавоб хатлари тақдим этилган. Муддати ўтган мурожаатлар мавжуд эмас. Қўмитанинг 12.09.2017 йилдаги 01/2-01-19/3-1135-сон топшириқ хатига асосан бошқарманинг 15.09.2017 йилда 01/2-01-06/3-990-сон топшириқ хати орқали туман статистика бўлимларига намунавий жадваллар етказилган. Чорак якуни билан бошқарма ва туман статистика бўлимларидан мурожаатларнинг таҳлилий жадваллари олиниб, муҳокамаси ташкил қилинган. Бироқ, Мирзачўл тумани статистика бўлимига келиб тушган мурожаатларга кирим штампи қўйилмаган(камчилик ўрганиш жараёнида бартараф қилиниб, тавсиялар берилди). Download 76.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling