Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


 Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори ижроси доирасида архив фаолиятини ташкил этиш ишларининг ҳолати


Download 76.41 Kb.
bet7/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

3.1.6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори ижроси доирасида архив фаолиятини ташкил этиш ишларининг ҳолати:
Бошқарманинг идоравий архиви учун 1 та хона ажратилган бўлиб, талаб даражасида жиҳозланган, намликни, иссиқликни ўлчовчи воситалар ҳамда темир стелажлар мавжуд. Ҳужжатларни сақлаш ҳолати қониқарли. Архив учун ажратилган 1 та хонадаги ойналарига қора матодан пардалар тортилган,
Бошқармада архив ишини юритиш учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Бошқарманинг идоравий архив низоми ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда Жиззах вилояти давлат архиви билан келишилган. Ҳужжатлар йиғмажилдлари шакллантирилган.
Бошқармада Эксперт текширув комиссияси ташкил этилган, Эксперт комиссияси низоми ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда Жиззах вилояти давлат архиви билан келишилган. Доимий сақланадиган ва давлат сақловига топширилмаган ҳужжатларнинг рўйхати тегишли тартибда тасдиқланган.
Бошқармада архив ишини юритиш учун бошқарманинг 2020 йил
6 ноябрдаги 69-Ш-сон буйруғи билан масъул ходим бириктирилган
2018 йилда бошқарма ва туман статистика бўлимлари томонидан ҳужжатларни бошқарма архивига топшириш ишлари амалга оширилган ва тузилган далолатномалар йиғмажилдлари мавжуд. 2022 йилда тармоқ ва туман статистика бўлимлари томонидан бошқарма архивига ҳужжатларни топшириш графиклари ишлаб чиқилган.
Бошқарманинг архиваруси 2022 йилнинг 23 декабрь ҳолатига уси бўйича махсус ўқув курсида малакасини оширмаган.

3.2. Фаолиятни ташкил этиш буйича долзарб йўналишлар ва статистика ишлари дастури ижроси.


3.2.1. 2021 ва 2022 йиллар учун Статистика ишлари дастури бажарилиши ҳолати:
Жиззах вилояти бўйича 2022 йил учун Статистика ишларини ишлаб чиқариш дастури Жиззах вилояти статистика бошқармасининг 2022 йил
16 февралда 13-и сон буйруғи билан тасдиқланган.
Бошқарманинг барча тармоқ бўлимлари томонидан бажарилган статистика ишлари далолатномаси ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилган.
2022 йил учун Статистика ишлари дастурида белгиланган 107 та йиллик, 138 та чораклик, 259 та ойлик, 87 та ҳафтада икки марта ва 110 та йил давомидаги даврийликда амалга оширилиши кўзда тутилган жами 1 158 та статистика ишлари қуйидаги йўналишлар бўйича ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши таъминланган.
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларни ривожлантириш бўйича мақсадли комплекс дастурлар мониторинги учун доимий равишда миқдорий кўрсаткичлар шакллантириб борилган, ҳудудлар ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши ҳолатини комплекс тавсифловчи таҳлилий-статистик маълумотлар ҳар ойда Жиззах вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга тақдим этиб борилган.
2022 йил давомида ҳар чорак ва ой якунлари бўйича Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисида тегишли статистик маълумотлар тайёрланиб, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Жиззах вилояти инвестициялар
ва ташқи савдо бошқармаси ва бошқа идораларга тақдим этилган.
2022 йил учун Статистика ишларини ишлаб чиқариш дастурида
2022 йилда бажарилиши лозим бўлган барча ишлар тўлиқ, ўз муддатларида
ва белгиланган ҳажмларда бажарилмоқда. Хусусан, иқтисодиёт соҳалари
ва тармоқларини ривожлантириш бўйича мақсадли комплекс дастурлар мониторинги учун миқдорий кўрсаткичлар шакллантирилиб, таҳлилий-статистик маълумотлар ҳар ойда мунтазам равишда Жиззах вилояти ҳокимлиги ва бошқа давлат органларига тақдим этиб борилган.
2022 йил давомида жами 123 турдаги, улардан 109 турдаги ҳисобот
ва 14 турдаги ҳисобот иловалари бўйича ойлик, чораклик ва йиллик статистик ҳисобот шакллари асосида 35 094 та фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлардан 49576 та статистика ҳисоботлари қабул қилинган.
Барча ҳисобот ва кузатув шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.
2.2.2. Давлат статистика ҳисоботи шаклларини шакллантиришда иштирок этилганлик ҳолати ва уларни қабул қилиш ишларини ташкил этилиши ҳолати:
Ҳар бир давлат статистика ҳисоботи бўйича ҳисобот топширувчи корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги регистр маълумотлари мавжуд
ва алоҳида йиғмажилдларга тикиб борилган.
Барча ҳисоботлар интернет тармоғи орқали электрон шаклда (махсус дастур ёрдамида) қабул қилинган. Ҳар бир ҳисобот шакли бўйича йиллик, чораклик, ойлик электрон маълумотлар базалари мавжуд.
Танланма асосида ҳисобот қамрови ўрганилганда барча ҳисоботлар бўйича ҳисобот қамрови таъминланганлиги аниқланди.

Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling