Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


III. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йил 6 январда №01/1-01-26-2-сон билан тасдиқланган


Download 76.41 Kb.
bet4/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

III. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йил 6 январда №01/1-01-26-2-сон билан тасдиқланган (Ҳайъатнинг 2021 йил 10 февралдаги 1-сон кенгайтирилган йиғилиш баёни билан маъқулланган) комплекс ўрганиш саволномаси бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари:
3.1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритиш, ижро назоратини ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи:
Жиззах вилояти статистика бошқармаси ижро интизомини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда 1999 йил
29 мартдаги 140-сон қарорлари талаблари асосида амалга оширади. Хусусан, Жиззах вилояти статистика бошқармаси ва туман статистика бўлимларида кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар бошқарма томонидан 2022 йил
12-апрелда тасдиқланган “Йўриқнома”га асосан расмийлаштирилади. Ҳар бир туман статистика бўлимларида ижро интизомига масъул ходимлар бириктирилган. Жиззах вилояти статистика бошқармасида ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтарлари юритилган, кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхатга олинган.
Ўрганиш давомида 2021 йил ва 2022 йилнинг 23 декабрь кунига қадар келиб тушган ҳужжатларнинг ижроси ўз вақтида таъминлаб келинганлиги ҳамда уларни рўйхатга олиш “jiz.stat.doc” электрон ахборот тизими орқали амалга оширилиб келинаётганлиги аниқланди. Шу билан бирга, назоратдаги ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда 1б, 2б назорат карточкалари юритилган.
3.1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарори ижроси юзасидан Жиззах вилояти статистика бошқармасининг 2017 йил 3 августдаги 38-и сон буйруғи ҳамда мазкур буйруқ ижросини таъминлаш юзасидан Назорат-режа ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, мазкур масала юзасидан2017 йил 8 августда тизим ходимлари ўртасида семинар ташкил этилган.
Шунингдек, қарор ижроси юзасидан амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар режаси барча туман ва шаҳарларни қамраб олган ҳолдаишлаб чиқилиб, Жиззах вилояти статистика бошқармаси бошлиғи томонидан 2017 йил 30 август куни тасддиқланган ва ижро этиш учун бошқарманинг тармоқ бўлимлари ва барча туман ва шаҳар статистика бўлимларига етказилган. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг назоратга олинган. Ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар умумлаштирилган ва қўмитага ахборот ахборотлар тақдим этиб борилган.
3.1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимлигида Очиқ маълумотлар портали билан ишлаш, ахборот ресурслари рўйхатини шакллантириш ва уларни доимий равишда белгиланган даврларда порталга киритиб бориш бўйича масъул ижрочилар тасдиқланган. Улар томонидан белгилаб берилган Жиззах вилояти кўрсаткичлари интернетдаги www.data.gov.uz сайтига, ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириб борилаётганлиги кўрилди.
Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил
ва 2021 йилларда Жиззах вилоятининг тегишли ташкилотларга алоқа хатлари чиқарилган ва ижроси бўйича амалга оширилган ишлар мувофиқлаштирилиб борилган. Очиқ маълумотлар порталини юритиш учун Жиззах вилояти ҳокимлигидан масъул бириктирилган. Порталга Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги маълумотлар жойлаштириб келинмоқда.

3.1.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4796-сон қарорида давлат статистика органларига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
6 августдаги 65-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан 2020 йил 6 августдаги 31-и-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
11 августдаги 67-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида,
21 августдаги 38-и-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил
29 сентябрдаги 83-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан 2 октябрдаги 01/1-02-13/3-718-сон хати, Ўзбекистон Республикаси Президетининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий стaтистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 3 авryстдаги ПҚ-4796-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сонли қарори, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 101-сонли буйруғи ҳамда 2020 йил 30 ноябдаги 113-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бошқарма томонидан 2 декабрдаги 54-и-сон буйруқ қабул қилинган.

Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling