Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри
йилда 2021 йил якуни бўйича
Download 76.41 Kb.
|
СВОД Маълумотнома-23.12.22
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.3. Танланма кузатувларни ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этилиши ҳолати
- 3.2.4. Давлат статистикаси соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда статистик маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳолати
2022 йилда 2021 йил якуни бўйича:
- 1-sanoat (ishlab chiqarish) йиллик ҳисоботи 33 та корхоналар томонидан 100 % тақдим этилган; - 1-energo (ishlab chiqarish) йиллик ҳисоботи 1 та корхоналар томонидан 100 % тақдим этилган; - 1-qurilish (йиллик) ҳисоботи 4 та корхона ва ташкилотлар томонидан 100 % тақдим этилган; - 1-invest (asosiy) йиллик ҳисоботи 67 та корхона ва ташкилотлар томонидан 100 % тақдим этилган; - 1-savdo (йиллик) ҳисоботи 76 та корхона ва ташкилотлар томонидан 100,0 % тақдим этилган; - 1-notijorat (йиллик) ҳисоботи 748 та ташкилотлар томонидан 100 % тақдим этилган; - 1-sh (йиллик) ҳисоботи 272 та ташкилотлар томонидан 100,0 % тақдим этилган; - 1-mehnat (йиллик) ҳисоботи 1408 та корхона ва ташкилотлар томонидан 100,0 % тақдим этилган; - 1-xizmat (йиллик) ҳисоботи 26 та корхона ва ташкилотлар томонидан 100,0 % тақдим этилган. 2.2.3. Танланма кузатувларни ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этилиши ҳолати: Ҳар бир кузатув тури бўйича кузатувларни ўтказиш ва натижаларини умумлаштириш бўйича режа-жадваллари ишлаб чиқилган ва унга мувофиқ кузатувлар ташкил этилган. Барча туман ва шаҳар статистика бўлимларида кузатувлар йиғмажилдлари маълумотлари мавжуд. 3.2.4. Давлат статистикаси соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда статистик маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳолати: Жиззах вилояти статистика органлари томонидан ҳисобот тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, фаолият кўрсатаётган, шунингдек, янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга, улар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган давлат статистика ҳисоботлари шакллари ва уларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари (телерадио, газета), www.jizzaxstat.uz расмий веб-сайти орқали ҳамда кўргазмали стендлар ва бошқа имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда эълонлар берилиб, уларни олдиндан хабардор қилиш йўлга қўйилган. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб – қувватлаш мақсадида 2021 йил давомида бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилган субъектлар сони 4 334 та бўлиб, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилган семинар учрашувларда иштирок этган тадбиркорлар сони 3 711 та, ўтказилган семинарлар сони 155 та, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар сони 234 та, шундан рўзномалар орқали 62 та, телевидения ва радио орқали 52 тани ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали 120 тани ташкил этган. Тадбиркорларга 9 турдаги қўлланмалар 6 552 нусхада тарқатилган. Ҳар ойнинг иккинчи ва охирги чоршанба кунлари бошқармада пайшанба кунлари эса шаҳар, туман статистика бўлимларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда иштирок этган тадбиркорлар сони 4 104 тани ташкил этган. 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилган субъектлар сони та бўлиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун ўтказилган семинар учрашувларда иштирок этган тадбиркорлар сони 4 136 та, ўтказилган семинарлар сони 154 та, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар 228 та, шундан рўзномалар орқали 53 та, телевидения ва радио орқали 38 тани ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали 137 тани ташкил этган. Тадбиркорларга 9 турдаги қўлланмалар 6 302 нусхада тарқатилган. “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этган тадбиркорлар сони 4 406 тани ташкил этган. Бироқ, Фориж тумани статистика бўлими томонидан 2022 йил декабрь ойида “Очиқ эшиклар куни”ташкил этилмаган. Арнасой тумани статистика бўлимида Очиқ эшиклар кунида расмийлаштирилган йиғилиш баёнлари бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланмаган (2022 йил май, июнь ойлари) (аниқланган камчиликларни ўрганиш жараёнида бартараф этилди). Download 76.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling