Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИ ВА ОШКОРАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ТАҲЛИЛИЙ-СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИНГ АҲВОЛИ


Download 76.41 Kb.
bet10/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

3.3. ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИ ВА ОШКОРАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ТАҲЛИЛИЙ-СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИНГ АҲВОЛИ.
3.3.1. Таҳлилий-статистик ишларни йўлга қўйилганлиги, эълон қилинаётган таҳлилларнинг сифати, қўмитанинг тармоқ бошқармалари билан келишилганлиги (тавсияга амал қилиниши) ва муддатларида эълон қилиниши:
Бошқарма тармоқ ҳамда туман статистика бўлимлари томонидан Хоразм вилояти мисолида таҳлилий-статистик жадвалларни ва планшет маълумотларни 2021 йил январь-сентябрь ойлари давридан бошлаб 2022 йил январь-ноябрь ойларигача Жиззах вилояти ва туманлар кесимида тўлиқ шакллантирилган
ва йиғмажилдларга тикилган.
2022 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича таҳлилий-статистик жадвалларни ва планшет маълумотларини шакллантириш ишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ва туманлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини акс эттирувчи паспортлар ишлаб чиқилган.
Жиззах вилояти даражасида тармоқлар бўйича статистик бюллетенларни, тармоқлар бўйича ойлик тезкор пресс-релизларни, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чораклик ахборотномаларни шакллантирилган.
Бошқарма томонидан туманлар даражасида ижтимоий-иқтисодий статистик кўрсаткичлар динамикаларини барча соҳалар бўйича (динамик қаторлар) тўлиқ юритилган ва бошқарманинг расмий веб сайтининг таҳлилий маълумотлар ва расмий статистика саҳифаларига ҳам жойлаштирилган.
Тайёрланган барча турдаги таҳлилий-статистик маълумотларни Жиззах вилояти ва туманлар даражасида электрон шаклларда сақланган ва тегишли йиғмажилдларга тикиб борилган. Маълумотлардан ишда фойдаланиш учун раҳбарлар иш столида ва хизмат планшетларида ҳам мавжуд.
2022 йил январь-ноябрь ойларида 143 маротаба матбуотда, 99 маротаба телевиденияда ва 192 маротаба радиода чиқишлар қилинган. 12 та соҳа бўйича жами 87 та пресс-релизлар тайёрланган ва бошқарманинг веб сайтига жойлаштирилган.
3.3.3. Жойлардаги давлат бошқаруви органларини статистик маълумотлар, нашрлар ва таҳлиллар билан тўлиқ ва тезкор таъминлаш бўйича ишларнинг аҳволи:
Қўмитанинг 2018 йил 24 декабрдаги 02-16/3-256-сон топшириқ хатига асосан бошқарма томонидан “Статистик бюллетенлар, жадваллар, таҳлилий маълумотларни давлат бошқарув органлари ва бошқа тегишли идора, ташкилотларга мажбурий тақдим этиб бориш рўйхати” бошқарманинг тармоқ статистика бўлимлари учун алоҳида ҳамда ҳар бир туман статистика бўлимлари учун алоҳида шакллантирилган.
Мазкур рўйхатлар асосида бошқармада шаҳар даражасида жойлардаги давлат бошқаруви органларига ва бошқа тегишли идора, ташкилотларга статистик маълумотлар, нашрлар ва таҳлилларни ўз вақтида етказилиши таъминланган ва қайд этиш журналларида ҳисобга олинган туманларнинг статистик ахборотномасини тайёрлаш 2018 йил январь-декабрь давридан бошланган бўлиб, қарийб 4 йилдан буён тайёрланиб келинмоқда.



Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling