Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


 Коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи


Download 76.41 Kb.
bet13/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

3.5.2. Коррупцияга қарши курашиш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи.
Давлат статистика органлари тизимида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, шунингдек, тизим органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-6257-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича бошқарма томонидан “Жиззах вилояти статистика бошқармаси тизимида 2022 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, туман(шаҳар) статистика бўлимларига ижро учун етказилган.
Давлат статистика органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ижроси ва бу борада амалга оширилаётган ишлар натижаларини ҳар чоракда умумлаштириб, Кенгаш йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб, ижроси қатъий назоратга олинган, Давлат статистика кўмитасининг 2021 йил 29 декабрдаги 127-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан Жиззах вилояти статистика бошқармаси тизимида 2022 йил 5 январда коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган босма материаллар (плакатлар, рисолалар, буклетлар) тайёрланган ва барча туман статистика бўлимларига электрон шаклда етказилган.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси, туман статистика бўлимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти натижаларини босма ва электрон ОАВ орқали, шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, пресс-конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш йўли билан ёритилган.
Жиззах вилояти статистика бошқармасининг расмий http: //www.jizzaxstat.uz веб сайтига Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида тадбирлар ҳамда амалга оширилган ишлар жойлаштирилиб борилган.
Тизим раҳбарлари ва ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик, коррупция ҳолатларини олдини олиш юзасидан уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва масъулиятларини янада ошириш юзасидан ҳар ойда бошқарма томонидан қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилган янгидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш бўйича ўтказаётган йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик
ва Меҳнат кодекси бўйича тегишли тушунчалар бериб борилган.
2022 йилнинг йил давомида бошқарманинг тармоқ бўлимлари ва туман статистика бўлим бошлиқлари иштирокида ваколатларини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик, коррупция ҳолатларини олдини олиш, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича семинарлар ўтказилган. Мазкур семинарларда иштирокчилар мавзуга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилиб, уларнинг мазмун-моҳияти тўлақонли тушунтириб борилган.
Бошқарма ва туман (шаҳар) статистика бўлимларида коррупция ҳолатларига қарши курашиш бўйича қўлланма ва эслатмалар тайёрланиб, кириш жойларига жойлаштирилган.
Бошқармада тизим ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларига қарши курашиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилиб борилган.
Мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан мурожаатларни қонун ҳужжатларига хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишни бошқача тарзда бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича назорат ўрнатилган. Шу билан бирга, бошқармада Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тизим ходимларига тушунтириш мақсадида, Жиззах вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда семинар йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда.
Бошқарма тизимининг барча бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини қабул қилиш, ижрога қаратиш, кўриб чиқиш, ҳисобини юритиш, тегишли иш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар пухта ва тўлиқ таҳлил қилиниб, умумлаштириб борилган.
Барча даражадаги статистика органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар, шунингдек, бошқарма, унинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комиссияси томонидан белгиланган вазифа ва топшириқларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўрнатилган.
Ҳар чорак якуни билан Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, мониторинг натижалари доимий равишда таҳлил қилинган ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриб борилган.
Ҳар чорак якунлари бўйича амалга оширилган ишларни умумлаштириб, таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар юзасидан Давлат статистика қўмитасига ёзма ахборотлар ўз вақтида тақдим этиб келинган ва Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиб борилган.
3.5.4. Кадрлар билан ишлаш, жой-жойига қўйиш, бўш иш ўринларига кадрларни танлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда кадрлар захирасини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати:
Бошқарма ва ходимлар вакиллик органи касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2022-2024 йиллар учун Жамоа шартномаси белгиланган тартибда тузилган. Томонларнинг имзо ва муҳри билан тасдиқланган. Бошқармада меҳнат муносабатларини юритишда Жамоа шартномаси талабларига риоя қилинган. Ҳар бир янги ишга келган ходимни бошқарманинг Жамоа шартномаси ва Ички меҳнат тартиб қоидалари билан имзо остида таништирилган. Давлат статистика қўмитаси томонидан қуйи тизим органлари учун чиқарилган буйруқлари ижроси ўз вақтида таъминланган ва ҳар бири буйруқ билан расмийлаштирилган.
Бошқармада ишга қабул қилиш ва ишдан озод этиш тўғрисидаги, штат ўзгариши, интизомий жазо ва рағбатлантириш тўғрисидаги, меҳнат таътиллари тўғрисида, ходимларнинг хизмат сафарларига юбориш тўғрисида ва бошқарманинг умумий буйруқлари (асосий фаолият) тўғрисидаги буйруқлари ўз вақтида чиқарилган ва ижрога қаратилган. Ҳар бир буйруқни рўйхатга олиш дафтарлари алоҳида тутилган. Белгиланган тартибда рақамланган ва шнурланган.
Бошқарма ва унинг қуйи тизимида ишловчи ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси Меҳат Кодексининг 72, 75 моддалари талаблари бўйича меҳнат шартномалари тузилган. Меҳнат шартномалари белгиланган тартибда расмийлаштирилган, рақамланган ва бошқарманинг муҳри билан тасдиқланган.
Бошқарма ва унинг тизимида ишлаётган 121 нафар ишчи ходимларга ишга қабул қилиш алоҳида йиғма жилдларда юритилган. Йиғма жилдларга Меҳнат кодексининг 80-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикилиб борилган. Барча ходимларга шахсий карточкалар Т-2 шаклга асосан юритилган. Белгиланган тартибда шахсий карточкаларга керакли ёзувлар киритиб борилган.
Бошқарма ва унинг тизимларига ишга қабул қилинган барча ходимларга қонунда белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари юритилган. Меҳнат дафтарчаларини рўйхатга олиш китоби юритилган, рақамланган ва шнурланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона Миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилиниши юзасидан бажарилган ишлар таҳлил этилганида, бу борада бошқарманинг 2019 йил 16 декабрдаги 54-и сонли буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқ асосида Кадрлар бўлими томонидан ходимларнинг меҳнат муносабатларига оид барча маълумотлари Янги миллий меҳнат тизимига киритиш юклатилган. Солиштириш ўтказилганда барча маълумотлар, шунингдек, ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги ўзгаришлари ҳам дастурга ўз вақтида тўлиқ киритиб келинганлиги кўрилди.

Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling