Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри
ФАОЛИЯТГА ИЛҒОР АХБОРОТ - КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИНГ АХВОЛИ
Download 76.41 Kb.
|
СВОД Маълумотнома-23.12.22
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4.2. Ахборот хавфсизлигига таълуқли меъёрий ҳужжатларнинг ижроси, алоқа ва ахборот алмашиш тизимларининг ишлаши ҳолати
3.4. ФАОЛИЯТГА ИЛҒОР АХБОРОТ - КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИНГ АХВОЛИ.
3.4.1. Компьютер техникалари ва воситалар билан таъминланганлиги, уларнинг ҳолати, янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги: Жиззах вилояти статистика бошқармасида 16 декабрь ҳолатига туман статистика бўлимларини қўшган ҳолда жами 112 та компьютер қурилмалари мавжуд. Улардан 61 таси бошқарма, қолган 51 таси туман статистика бўлимлари ҳисобига тўғри келмоқда. Ҳар бир ходим тўлиқ компьютер техникаси билан таъминланган. Бошқармага шиша (оптик) толали кабель тортилган бўлиб, интернет, корпоратив тармоқ ва телефония хизматлари ушбу тармоқ орқали фаолият юритмоқда. Интернетга уланиш тезлиги 100 Мбит/сек.ни ташкил қилиб, туман статистика бўлими ходимлари ҳам ушбу интернетдан фойдаланиб келишмоқда. 13 та туманга шиша толали кабель тортилган. 2.4.2. Ахборот хавфсизлигига таълуқли меъёрий ҳужжатларнинг ижроси, алоқа ва ахборот алмашиш тизимларининг ишлаши ҳолати: Бошқарманинг тегишли буйруқлари асосида ахборот хавфсизлигига тааъллуқли меъёрий ҳужжатлар бошқарма ва туман статистика бўлимлари ходимларига етказилган ва ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари ташкил этилган. Бошқарманинг сервер хонаси талаб даражасида жиҳозланган. Темир эшик ўрнатилган, рақамли қулф ўрнатилган, совутиш тизими билан таъминланган. Серверлар узлуксиз қувват манбаи (UPS) билан таъминланган. Сервер хонасига шишали тола (оптик тола) кабели хонага том қисми орқали ўтказилган. Бошқармада ахборот хавфсизлиги бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Барча компьютерларга фойдаланувчи пароллари ўрнатилган. Компьютерлардан таъқиқланган сайтларга киришни олдини олиш мақсадида FortiGate қурилмаси ўрнатилган. Маълумотлар чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида компьютерларнинг USB портлари блокланган. Шу билан бирга корпоратив тармоққа уланмаган Махсус қисм хонаси компьютерларига Eset Endpoint Security антивирус дастури ўрнатилган. Янги ишга қабул қилинган ходимларга ахборот хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган, соҳага доир тегишли қонун ҳужжатлари ва талаблари билан таништирилган. Туман статистика бўлимларида алоқа каналлари (телефон тармоғи, интернет, IP телефони ва корпоратив тармоқлар) билан таъминланган. Бошқарма ҳамда туман статистика бўлимлари ходимларининг (инспекторлари) 100 % таъминланган ва фаол. Бошқарманинг барча мавжуд компьютерлар марказ томонидан тамға (пломба) қўйилган, бироқ, Зарбдор тумани статистика бўлимининг Зарбдор-2 компьютерида тамға (пломба) қўйилмаган. Мирзачўл тумани статистика бўлимининг 1 та кузатув планшети ва 1 та компьютери носоз. Дўстлик ва Зарбдор туман статистика бўлимлариданги 2 та кузатув планшети носоз. Зарбдор, Ғаллаорол ва Пахтакор туманлари сатистика бўлимларидаги IP телефонлари иш ҳолатида эмас. Бошқарманинг Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар ва Қишлоқ хўжалиги ва экология статистиикаси бўлимлари иш компьютер қурилмаларида, Шароф Рашидов, Зафаробод, Янгиобод, Мирзачўл, Арнасой туманлари ва Жиззах шаҳар статистика бўлимларининг иш компьютерларида корхона ва ташкилотларнинг ЭРИ (электрон рақамли имзо) калитлар мавжудлиги аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилиди, ёзма равишда тушунтириш хатлар олинди, камчиликлар бартараф этилди Download 76.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling