Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Шундай камчиликлар, 4-1001-2220/52179, 4-1001-2220/52182, 4-1001-2220/52181, 4-1001-2220/52192, 4-1001-2220/52185-сонли ишларда ҳам мавжуд (судья Н.Т.Байзақова)


Download 480.5 Kb.
bet15/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Шундай камчиликлар, 4-1001-2220/52179, 4-1001-2220/52182, 4-1001-2220/52181, 4-1001-2220/52192, 4-1001-2220/52185-сонли ишларда ҳам мавжуд (судья Н.Т.Байзақова).


Яна бир мисол, 4-1001-2227/57255-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.М.Мухитдинов) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асклепий” МЧЖ шаклидаги хоржий корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Elbek-Asilbek farm” МЧЖдан 7 499 190,02 сўм асосий қарз ва 548 159 сўм пеняни сўраган.
Тарафлар томонидан суд мажлисига суд қарори қабул қилингунига қадар медиация жараёни медиатив келишув асосида ҳал этишга келишганликлари тўғрисида низони келишув асосида ҳал этиш учун музокорага ўтиш ҳақида ҳамда медиатор сифатида Набиев Олимжон Бурхоновични сайлаганликлари тўғрисида битим нусхаси мавжуд.
Шунингдек, иш ҳужжатида 2022 йил санаси кўрсатилмаган медиатив келишув нусхаси илова қилинган. Ушбу келишув тарафлар ўртасида имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган. Аммо медиатор томонидан имзоланмаган ёки тасдиқланмаган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган
Бироқ, иш ҳужжатларидан медиатив келишув тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. Оқибатда давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 160 946 сўм давлат божи ундирилмай қолган.


Яна бир мисол, 4-1001-2227/57259-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.М.Мухитдинов) даъвогар ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Асклепий ” МЧЖ шаклидаги хоржий корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Bo’stonbek med farm” МЧЖдан 40 083 695,29 сўм асосий қарз ва 1 511 208 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган ҳамда ишни кўриш 2022 йил 29 ноябрга тайинланган.
Тарафлар томонидан суд мажлисига суд қарори қабул қилингунига қадар медиация жараёни медиатив келишув асосида ҳал этишга келишганликлари тўғрисида низони келишув асосида ҳал этиш учун музокорага ўтиш ҳақида ҳамда медиатор сифатида Эрданаев Салим Саифназаровни сайлаганликлари тўғрисида битим нусхаси мавжуд.
Шунингдек, иш ҳужжатида 2022 йил санаси кўрсатилмаган медиатив келишув нусхаси илова қилинган. Ушбу келишув тарафлар ўртасида имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган. Аммо медиатор томонидан имзоланмаган ва тасдиқланмаган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган
Бироқ, иш ҳужжатларидан медиатив келишув тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. Оқибатда давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 831 898 сўм давлат божи ундирилмай қолган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling