Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Худди шунингдек, 4-1001-2227/57275-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.М.Мухитдинов)


Download 480.5 Kb.
bet16/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Худди шунингдек, 4-1001-2227/57275-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.М.Мухитдинов) даъвогар ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Асклепий” МЧЖ шаклидаги хоржий корхонасининг жавобгар “Kildon Gulzoda farm” МЧЖдан 9 120 457,23 сўм асосий қарз ва
3 506 482 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иш юзасидан.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган ҳамда ишни кўриш 2022 йил
29 ноябрга тайинланган.
Тарафлар томонидан суд мажлисига суд қарори қабул қилингунига қадар медиация жараёни медиатив келишув асосида ҳал этишга келишганликлари тўғрисида низони келишув асосида ҳал этиш учун музокорага ўтиш ҳақида ҳамда медиатор сифатида Эрданаев Салим Саифназаровни сайлаганликлари тўғрисида битим нусхаси мавжуд.
Шунингдек, иш ҳужжатида медиатив келишув нусхаси илова қилинган. Ушбу келишув тарафлар ўртасида имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган. Аммо, медиатор томонидан имзоланмаган ва тасдиқланмаган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, иш ҳужжатларидаги медиатив келишув тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. Оқибатда давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 252 538 сўм давлат божи ундирилмай қолган.


Яна бир мисол, 4-1001-2206/20007-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья П.Закирова) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “SOFT LEASING” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “FAXRIDDIN” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини бекор қилишни, лизинг объектини қайтаришни, 6 482 738,27 сўм фоиз ва 1 981 210,86 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 июлдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК
107-моддаси 1-қисмининг 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, иш ҳужжатларидаги медиатив келишув тегишли тартибда расмийлаштирилмаган, яъни медиатор томонидан имзоланмаган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling