Яна бир мисол, 4-1001-2211/51812-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) даъвогар “Global Media Distribution Group” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “O’zsanoatqurilishbank” АТБдан 213 999 992,50 сўм асосий қарз ҳамда 106 999 996,25 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда 3 210 000 сўм давлат божи олдиндан тўланган.
Суднинг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, суднинг даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримида даъвогар “Global Media Distribution Group” МЧЖнинг олдиндан тўлаган 3 210 000 сўм давлат божини қайтариш масаласи ҳал этилмаган. Хусусан, иш ҳужжатларида бу бўйича маълумотнома мавжуд эмас.
4-1001-2227/18740-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) даъвогар “CHEF CATERING” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “UNITED SAFED PROTECTION” МЧЖ ҳисобидан 60 000 000 сўм асосий қарз ва 28 800 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда 1 776 000 сўм давлат божи олдиндан тўланган.
Суднинг 2022 йил 16 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, суднинг даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримида даъвогарнинг тўлаган 1 776 000 сўм давлат божини қайтариш белгиланган бўлса-да, бироқ иш ҳужжатларида бу бўйича маълумотнома мавжуд эмас.
4-1001-2227/38679-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) даъвогар “MAX INVEST LEASING” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “CHOPAR DELIVERY” МЧЖга нисбатан 2020 йил 8 октябрдаги 61-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳамда лизинг объектини қайтаришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда 2 881 260 сўм давлат божи олдиндан тўланган.
Суднинг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, суднинг даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримида даъвогар “MAX INVEST LEASING” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 2 881 260 сўм давлат божини қайтариш масаласи ҳал этилмаган. Хусусан, иш ҳужжатларида бу бўйича маълумотнома мавжуд эмас.
18. Бундан ташқари, айрим ишларда медиатив келишувни имзолаган вакилга берилган ишончнома корхона раҳбари томонидан эмас, балки чизиқча орқали бошқа шахс томонидан имзоланиш ҳолатлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |