Иш рақами
|
Ишни кўрган судья
|
№
|
Иш рақами
|
Ишни кўрган судья
|
1
|
4-1001-2207/59474
|
О.М.Гулямова
|
7
|
4-1001-2218/44935
|
О.И.Мирзаев
|
2
|
4-1001-2218/41348
|
О.И.Мирзаев
|
8
|
4-1001-2202/2360
|
Н.М.Абдурахманова
|
3
|
4-1001-2218/41585
|
О.И.Мирзаев
|
9
|
4-1001-2306/5914
|
П.З.Закирова
|
4
|
4-1001-2205/8712
|
Н.М.Абдурахманова
|
10
|
4-1001-2005/13699
|
М.Ф.Эргашев
|
5
|
4-1001-2109/7467
|
М.Ф.Эргашев
|
11
|
4-1001-2112/510
|
Ф.М.Ёдгоров
|
6
|
4-1001-2009/11773
|
М.Ф.Эргашев
|
|
|
|
14. Қонуннинг 29-моддаси биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Бироқ, айрим ишларда медиатив келишув келгусида мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида тузилмаган. Аксинча, даъво талабларидаги қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги қайд этилиб медиатив келишув тузилган.
Мисол учун, 4-1001-2206/4711-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья П.Закирова) даъвогар Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасидан 310 583 619,06 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, судга жавобгар билан имзоланган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Шунга асосан, суднинг 2022 йил 14 апрелдаги ажрими билан ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, мазкур медиатив келишув келгусида мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида тузилмаган. Аксинча, даъво талабларидаги қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги қайд этилиб медиатив келишув тузилган.
15. Айрим ишларда тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда уни тараф номидан имзолаган шахснинг исми ва фамилияси кўрсатилмаган.
Шу сабабли, тараф номидан медиатив келишувни имзолаган шахснинг ваколатларини текшириш имкони мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |