Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Шунингдек, 4-1001-2228/10611-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева)


Download 480.5 Kb.
bet22/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Шунингдек, 4-1001-2228/10611-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Asklepiy” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Наврўз-2000” хусусий фирмасидан 62 794 025,09 сўм асосий қарз ва 7 289 242 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 30 апрелда медиатив келишув тузилганлиги асоси билан, суднинг 2022 йил
6 майдаги ажрими билан ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тасдиқланган ҳамда даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Иш ҳужжатларида ёзма шаклдаги медиатив келишув мавжуд бўлиб, унда жавобгар “Наврўз-2000” хусусий фирмаси номидан имзоловчи шахс сифатида фирма раҳбари кўрсатилган бўлса-да, бироқ раҳбар имзоси нусха кўчириш орқали бажарилган.


Яна бир мисол, 4-1001-2210/33856-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Б.Д.Султонов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси “Kamaz Asia Leasing” МЧЖ ҚКнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Registon-Denov-savdo” МЧЖдан 69 468 168 сўм қарз ва 34 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 16 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда жавобгар “Registon-Denov-savdo” МЧЖ раҳбарининг имзоси ва жамият муҳри нусха кўчириш орқали расмийлаштирилганлиги ҳолати суднинг эътиборидан четда қолган.
Ҳудди шундай ҳолат, суднинг 4-1001-2210/33848-сонли иши бўйича ҳам такрорланган (судья Б.Д.Султонов).


Бундан ташқари, 4-1001-2107/20973-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.М.Гулямова) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “UzMashlizing” МЧЖ манфаатида жавобгар “Жума Мискар” ФХ нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва лизинг объектини қайтаришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 13 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда унда тараф вакили сифатида Ш.Нурматов имзолаганлиги кўрсатилган бўлса-да, бироқ ушбу имзо чизиқча орқали бошқа шахс томонидан имзоланганлиги суднинг эътиборидан четда қолган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling