Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Яна бир мисол, 4-1001-2205/8715-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Н.М.Абдурахманова)


Download 480.5 Kb.
bet23/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Яна бир мисол, 4-1001-2205/8715-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Н.М.Абдурахманова) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Durable beton” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Grand optimal invest” МЧЖ ҳисобидан 10 423 440 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 18 апрелдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишуви унда кўрсатилган шахс томонидан эмас, балки чизиқча орқали бошқа шахс томонидан имзоланганлиги суднинг эътиборидан четда қолган.


17. Қонунчиликка кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Бироқ, айрим ҳолларда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, суднинг ажрими билан даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса-да, давлат божи қайтарилмасдан қолган.


Мисол учун, 4-1001-2227/38680-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) даъвогар “MAX INVEST LEASING” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “CHOPAR DELIVERY” МЧЖга нисбатан 2020 йил 8 октябрдаги 59-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳамда лизинг объектини қайтаришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда 2 881 260 сўм давлат божи олдиндан тўланган.
Суднинг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши керак.
Бироқ, суднинг даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримида даъвогар “MAX INVEST LEASING” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 2 881 260 сўм давлат божини қайтариш масаласи ҳал этилмаган. Хусусан, иш ҳужжатларида бу бўйича маълумотнома мавжуд эмас.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling