Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Яна бир мисол, 4-1001-2219/49551-сонли иш бўйича (судья М.П.Султонов)


Download 480.5 Kb.
bet18/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Яна бир мисол, 4-1001-2219/49551-сонли иш бўйича (судья М.П.Султонов) даъвогар “Тошкент шаҳар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ZERO STAR BUSINES” МЧЖ ва учинчи шахс Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига нисбатан 2018 йил 26 мартдаги 2975/08-18-сонли ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгардан 11 661 368 сўм асосий қарз ва 1 974 612 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Бироқ, бекор қилиниши сўралган ижара шартномасида ижарага берувчи сифатида иштирок этган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси медиатив келишув тузишда қатнашмаганлиги ҳолати суднинг эътиборидан четда қолган.


10. Айрим иш ҳужжатларида медиатив келишувни ўзи мавжуд эмас.


Мисол учун, 4-1001-2227/57237-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.М.Мухитдинов) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асклепий ” МЧЖ шаклидаги хоржий корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Мухиддин Фарм” хусусий фирмасидан 2 717 849 сўм асосий қарз ва 232 660 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган, бироқ иш ҳужжатларида медиатив келишувни ўзи мавжуд эмас.


Яна бир мисол, 4-1001-2227/57259-сонли иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асклепий” МЧЖ шаклидаги хоржий корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Жамол-малхам-фарм” хусусий корхонасидан 19 596 127,04, сўм асосий қарз ва 2 151 507 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 53 –бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган, бироқ иш ҳужжатларида медиатив келишувни ўзи мавжуд эмас.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling