Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли


-боб. Саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ташкил этилиши ва хусусиятлари


Download 404.5 Kb.
bet2/15
Sana28.01.2023
Hajmi404.5 Kb.
#1137179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)

1-боб. Саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ташкил этилиши ва хусусиятлари


1.1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти

Бозор иқтисодиёти шароитида корхона меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорини, шунингдек бошқа қўшимча ҳақ ва устама ҳақларни республика қонун ҳужжатлари асосида мустақил равишда белгилайди.


Иш ҳақи ходимлар даромадининг асосий манбаи ҳисобланади ва корхона ишининг пировард натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаб чиқаришга қўшган меҳнат ҳиссаси билан белгиланади2.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти ўз асарларида мaмлaкaтимиздa мeҳнaтни рaғбaтлaнтириш, иш ҳaқини кўпaйтириш вa aҳoли дaрoмaдлaри ўсишини тaъминлaшгa қaрaтилгaн сиёсaтни aмaлгa oшириш бўйичa қўлгa киритилгaн нaтижaлaр ҳaқидa aлoҳидa тўxтaлиб ўтдилар.
Жамият аъзолари даромадлари даражаси улар турмуш фаровонлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланиб, шу билан бирга алоҳида шахсларнинг дам олиши, билим олиши, соғлиғини сақлаши, энг зарур эҳтиёжларини қондириши имкониятларини белгилаб беради. Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади3.
Мамлакатни модернизациялаш шароитларида ишлаб чиқариш корхоналарининг бош вазифаси турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, ижтимоий ишлаб чиқаришнин оғишмай устириб бориш, кишлок хужалигини жадал ривожлантириш йул билан меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий даромадни устиришдан иборатдир. Меҳнат ва иш хақи ҳисоб-китоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб килувчи энг мухим ҳамда уийин сохаларидан биридир. Унда ходимлар сонининг узгариши, иш вақтининг сарфланиши, иш хақи фонди, тулов турлари ва ходимлар тоифаси буйича ҳамда иш хақи фондидан ташкари амалга ошириладиган бошқа туловлар, корхонанинг хар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони, иш хақи фондининг сарфланиши ва бошқалар буйича режа топширикларининг бажарилиши устидан назорат амалга оширилади.
Меҳнат ва иш хақи ҳисобни йулга куйиш меҳнатга тўғри муносабат рухида тарбиялашнинг мухим омилларидан биридир. Меҳнат ва иш хақи ҳисобнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Иш вақтининг тўғри сарфланиши устидан назорат олиб бориш.

  2. Сарфланган меҳнат ёки ишлаб чикарилган маҳсулотни тегишли хужжатларда уз вақтида ва тўғри акс эттириш.

  3. Ҳисобланган иш хақини калькуляция объектлари уртасида тўғри таксимлаш.

  4. Иш хақи ва меҳнатга хақ тулашнинг илгор усулларини амалда куллаш.

  5. Меҳнатга хақ тулаш фондининг тўғри сарфланиши устидан назорат олиб бориш.

Халк хужалигининг бошқа тармокларидаги каби саноатда ҳам ходимлар сони корхонанинг ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланади. Ходимлар корхона микёсида улардан каерда фойдаланишига қараб икки гурухга булинади: саноат ишлаб чиқариш ходимлари ҳамда саноатга таълукли булмаган ишлаб чиқариш ва хужаликлардаги ходимлар.
Биринчи гурух ишчилар, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги бошқа ходимлар, омбор ва завод бошқармасидаги мавжуд ускуналарни катта таъмирлашда банд булган ходимлар киради. Иккинчи гурухга уй-жой камунал хужалиги, маданий-маиший ва тиббиёт муассасаларининг ходимлари, болалар муассасалари, укув юртлари, бино ва иншоатларни катта таъмирлашда банд булган ходимлар киради.
Саноат ишлаб чиқариш ходимлари бажарадиган ишларига қараб икки тоифага булинади:
1)ишчилар;
2)хизматчилар.
Хизматчилар уз навбатида, қуйидагиларга булинади: рахбарлар, мутахасислар ва бошқа ходимлар.
Ходимларни бундай гурухлаш иш хақини калькуляция моддалари уртасида тўғри таксимлашда мухим аҳамиятга эгадир. Корхона ходимларининг таркиби тўғрисидаги ҳисоб кадрлар булими тамонидан олиб борилиб, уларни ишга кабул килиш, бушатиш, меҳнат таътили бериш ва бошқалар тегишли хужжатларда расмийлаштирилади.
Тўла хужалик ҳисоб ва узини-узи маблаг билан таъминлаш шароитида иш хақи ҳисоблаш меҳнатга хақ тулаш фонди чегарасида амалга оширилади. Мехнатга хақ тулаш фонди хужалик даромадининг бир кисми булиб, у корхона ихтиёрида коладиган даромаддан (фойдадан) ташкил топади. Меҳнатга хақ тулаш фондининг умумий миқдори корхона (бирлашма) ни иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасида кузда тутилади.
Тасдиқланган умумий меҳнатга хақ тулаш фонди чегарасида корхона айирим тоифадаги ходимлар меҳнатига хақ тулаш фондини белгилайди ва ҳисобга олади. Режадаги ходимлар сонини аниқлайди, штатни тасдиқлайди. Бунда албатта, бошқарув аппарати ходимлари сонини кискартириш ва бошқариш билан боғлиқ харажатларни камайтириш кузда тутилиши лозим.



Download 404.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling