Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли


Меҳнат ва иш ҳақи тўловлари ҳисоби бўйича қуйидаги бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади


Download 404.5 Kb.
bet5/15
Sana28.01.2023
Hajmi404.5 Kb.
#1137179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)

Меҳнат ва иш ҳақи тўловлари ҳисоби бўйича қуйидаги бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади:8
* Шахсий таркибни ҳисобга олиш бўйича
1. Т-1-сон шакл Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш). Т-1-сон шакл Ишга қабул қилиш тўғрисидага буйруқ (фармойиш) ишга янги қабул қилинганларни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Кадрлар бўлими ходими ёки қабул учун масъул бўлган шахс томонидан корхонанинг барча ходимларига бир нусхада тўлдирилади. Ходим ишга олпнаётган корхона бўлинмаси раҳбари қабул имконияти ҳақида хулоса беради: буйруқ (фармойиш)нинг орқа томонида ёлланаётган ишга ким сифатида, қандай маош билан қабул қилинаётганлиги ва бошқалар кўрсатилади.
Ходимиинг иш шартларига розилиги, музокаралар, таббий кўрик натижалари, техника хавфсизлигига, ёнғиндан сақлаш минимуми бўйича инструктаждан ўтганлига ҳақида қайдлар ҳамда бошқа белгилар шаклнинг орқа томонига қўйилади.
Маош белгиланадиган, ходимии ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га корхонанининг тегишли хизмати томонидан виза қўиилади. Корхона раҳбарн имзолаган фармойиш ходимга эълон қилинади
Ишта қабул қилиш тўгрисидаги фармойишга асосан шахсий варақа тўлдириладн, меҳнат дафгарчасида ишта олинганлиги ҳақида қайд қилннади, корхона бухталтериясн эса шахсий ҳисобрақам ёки унга мувофиқ ҳужжат очади.
2. Т-2-сон шакл Шахсий варақа. Т-2-сон шакл Шахсий варақа корхонанинг барча тоифадаги ходимларига, шу жумладан олий ва ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар ва ёш ишчиларга бир нусхада тўлдирилади ва юритиладн.
Кадрлар билан иш юритадиган ходим томонидан ходимлар сўровини ўтказиш ва қуйидаги ҳужжатларнни кўриб чиқиш асосида шахснй варақа тўлдирилади: паспорт, ҳарбий билет, меҳнат дафтарчаси, диплом. Ходим ҳақидаги маълумотлардаги кейинчалик юз берадиган ўзгаришлар мунтазам шахсий варақада акс эттирилиши лозим.
1-бўлим «Умумий маълумотлар» тўлдирилгандан сўнг корхонага ишга расмийлаштирилаётган шахс шахсий варақага имзо чекади ва тўлдирилган санани ёзиб қўяди.
Меҳнат дафтарчаснга (унга иловага) корхона раҳбарининг ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш ҳақидага буйруқ, қарор асосида кириталадиган ҳар бир ёзув билан корхона раҳбарияга меҳнат дафтарчаси (унга илова) эгасинн шахсий варақанинг 3-бўлими 12-устунида тилхат билан хабардор қилиши лозим.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан ўқиётган шахсларни ҳисобга олиш тўлиқ бўлиши учун бундай ходимларнинг шахсий варақасидага «Қўшимча маълумотлар» бўлимида олий ўқув юртига кириш ва уни битириш санасн ёзиб қўйилади. Бундай ходимларниш шахсий варакларини улар ўқув юртларини тугатгунига қадар алоҳида сақлаш тавсия этилади. Айнан шу бўлимда ходим ҳақидага бошқа маълумотлар ҳам ёзилади. Масалан, ТМЭК маълумотномасига асосан ишлаётган ногиронлар ҳақидаги маълумотлар, ногиронлик гуруҳи ва у белгиланган (ўзгарган) сана, ногиронлнк сабаби, шунингдек меҳнат шароитларн ва туси хақидагн ТМЭК хулосаси ёзиб қўйилади.
3. Т-4-сон шакл Илмий ходимиинг ҳисоб карточкаси. Таълим, фан ва технологая соҳасида фаолият юритувчи илмий, илмий-тадқиқот, конструкторлик, таълим ва бошқа муассаса ҳамда ташкилотлар илмий ходимларнн ҳисобга олишлари учун мўлжалланган.
Тегишли ҳужжатлар, шунингдек ходим билан суҳбат асосида кадрлар бўлнмн ходими томонидан илмий ходимларга бир нусхада тўлдирилади. Ҳар бир илмий ходимга Т-2-сон шаклидаги шахсий варақа ҳам тўлдирилади.
4. Т-5-сон шакл Бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ (фар-мойиш). Т-5-сон шакл Бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ (фармойиш) ходимии корхонанинг бир бўлинмасидан бошқасига ўтказишни расмийлаштириш чоғида қўлланилади ҳамда кадрлар бўлими ходими томонидан икки нусхада тўлидириладп. Бир нусхаси кадрлар бўлимида сақланади, бошқаси корхона бухгалтериясига юборнлади.
Илгариги ва янги иш жойидан бўлинма (цех, бўлим, участка) бошлиқлари фармойишга виза қўяди ва корхона раҳбари имзолайдн. Бошқа ишга ўтказиш ҳақидагп буйруққа асосан кадрлар бўлимн шахснн варақада, мехнат дафтарчасида ва бошқа ҳужжатларда ёзувларга қайд этади.
Шаклнннг орқа томонида илгариги иш жойида ходим ҳисобида бўлган, топширилмаган мулкий-моддий қимматликлар тўғрисидаги ёзув қайд этилади. 5. Т-4-сон шакл Таътил берилиши ҳақидаги ёзув. Т-6-сон шакл Таътил берилиши ҳақидаги ёзув корхона ходимига корхона уставига, амалдаги қонун ҳужжатларига ва низомларга, жамоа шартномаларига ва таътиллар жадвалига мувофиқ бериладиган ҳар йилги ёки бошқа турдаги таътилларни расмийлаштириш чогида қўлланилади. Таътил бериш ҳақидаги фармойиш бир нусхада тўлдирилади ва бўлинма бошлиғи ҳамда корхона раҳбари томонидан имзоланади. Таътил бериш ҳақидаги фармойишга асосан кадрлар бўлими ходимиинг шахсий варақасида ёзувни қайд этади, корхона бухгалтерияси эса таътил учун берилиши лозим бўлган иш ҳақини ҳисоб-китоб қилади. Ҳақ тўланмайдиган таътил бериш чоғида таътил кунлари сонн кўрсатнладиган қаторда «ҳақ тўланмайди» деб ёзиб қўйилади.
6. Т-8-сон шакл Меҳнат шарт-номаснни бекор қилиш тўғрисида буйруқ (фар-мойиш). Т-8-сон шакл Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидага буйруқ (фармойиш) ходимии ишдан бўшатиш чоғида қулланилади, ҳар бир ходимга кадрлар бўлими ходими томонидан бир нусхада тўлдирилади, бўлинма бошлиғи ва корхона раҳбари имзолайднлар.
«Топширилмаган мулкий-моддий ва бошқа қимматликлар ҳақида маълумотнома» бўлимида ходим ҳисобида бўлган, топширилмаган қимматликлар ҳакидаги ёзув қайд этилади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўгрисидаги буйруққа асосан бухгалтерия корхона ходими билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш чоғида ходим Т-8-сон шаклининг олд томонида аризанн расмийлаштиради.



Download 404.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling