Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли
-илова. Маъруза машғулоти докладлари мавзулари
Download 404.5 Kb.
|
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Амалий машғулот методикаси. “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари
- Амалий машғулотнинг технологик картаси
- 1-илова. Ишларни баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари
- 2-илова. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари
- 3-илова. Гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар 1-гуруҳ
- 4-илова. Ақлий хужум ва масалани ечиш босқичлари
1-илова.
Маъруза машғулоти докладлари мавзулари. 1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти 2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари 3. Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар 4. Корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятлари 5. Меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг миқдор ва сифатини таъминловчи механизм яратилиши ва қўлланилиши 6. Меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари Маъруза машғулоти докладлари мавзулари бўйича саволлар тузади. Ушбу саволлар маъруза машғулоти докладлари мавзуларини мустаҳкамлаш ва талабалар қайси жиҳатларига эътибор қаратишларига ёрдам беради. 2-илова. Баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари
4-илова.
3.2. Амалий машғулот методикаси. “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзуси бўйича амалий машғулотининг технологияси
Амалий машғулотнинг технологик картаси
1-илова. Ишларни баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари Ҳар бир талаба кўрсаткич ва мезонлар бўйича бал йиғади. 0,1 балдан тестнинг тўғри жавоби учун (максимал 3 балл)
2-илова. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари мавзуси тест саволлари тузилади ва талабаларинг билим даражаси синаб кўрилади. 3-илова. Гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар 1-гуруҳ 1-топшириқ. Ушбу фикр тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг). Меҳнат моддий рағбатлантиришга мотивлашган. 2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг. Меҳнатни мотивлаштириш учун ижтимоий шаротиларни қандай ташкил қилган маъқул? 2-гуруҳ 1-топшириқ. Ушбу фикр тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг). Меҳнатни илмий ташкил қилиш саноатда қўл келмайди. 2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг. Меҳнатга ҳақ тўлашда бир нечта шакллардан фойдаланиш мумкинми? 3-гуруҳ 1-топшириқ. Ушбу фикр тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг (жавобни асосланг). Саноатда меҳнатни мотивлаштиришда меъёрлаштириш бош мезон ҳисобланади. 2-топшириқ. Муаммоли саволга ақлий ҳужум усулида жавоб топинг. Меҳнат инсон ҳаётини қандай ўзгартирган деб ўйлайсиз?. 4-илова. Ақлий хужум ва масалани ечиш босқичлари Мустақил фикрланг хаёлингизга келган барча ғоя, фикрларни қоғозга ёзинг. Барча ғоя ва фикрларни ёзинг, агар улар такрорланаётган бўлса, махсус белги қўйинг. Ғояларни баҳоланг. Энг мақбул ғоя гуруҳ ғояси сифатида шакллантиради. Барча ёзилган ғоялар гуруҳ муаммосини ечиш учун гуруҳлаштириш мумкин. Гуруҳнинг умумий жавоби шакллантирилади. Хулоса Мамлакатииз саноат корхоналарида меҳнат ресурсларидан фаойдаланишда ўзига хос хусусиятлар шаклланган. Меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат мотивациясини ошириш, меҳнат ресурсларидан фойдланишда жузъий камчиликлар бўлса-да, саноат корхоналарининг ликвидлик даражаси талабга жавоб бера олади. Шуни ҳисобига корхонанинг меҳнат унумдорлиги ва шу каби кўрсаткичларида ижобий ҳолат кузатилса-да, аммо киши жон бошига тўғри келадиган фойда улуши ҳажмида камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Саноат корхоналарида сўнгги йилларда меҳнат ресурсларини қайта тақсимлаш натижасида қўшимча иш ўринларини яратиш имкониятига эришилди. Шу тариқа ортиқча меҳнат ресурсларини корхонага ва унинг айрим бўлимларига жалб этиш, айни пайтда ишчи кучларининг касбий малака таркибига бевосита таъсир ўтказиши мумкин. Муваққат иш жойларини яратиш ва мулкчилик турли шаклларини ривожлантириш аҳоли бандлигини оширишнинг энг муҳим йўналишларидан бири. У корхоналарнинг иқтиоодий манфаатдорлигини ошириш, бюджет тўлови ва ходимларнинг вақтинча ва қисман бандлиги учун ижтимоий суғурта бадалларини камайтириш, уларни ишга қабул қилиш жараёнини енгиллатиш, бандликнинг ноанъанавий шаклларини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш каби чора-тадбирлар ёрдамида амалга оширилади. Юқоридаги фикрлардан англаш мумкинки, эскича фикрлаш, эскича қарашлар, боқимандалик хамон бизнинг асосий душманимиз, энг заиф жойимиз бўлиб қолмоқда. Бундай вазиятлардан қутилишнинг энг тўғри, энг мақбул йўли шуки, раҳбарлик лавозимларига эски сарқитлардан халос бўлган, янгиликка интилувчан ёшларни кўтариш керак. Жамият аъзолари даромадлари даражаси улар турмуш фаровонлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланиб, шу билан бирга алоҳида шахсларнинг дам олиши, билим олиши, соғлиғини сақлаши, энг зарур эҳтиёжларини қондириши имкониятларини белгилаб беради. Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади9. Ҳозирги шароитларда меҳнат бозорига ишчи кучлари таклифини мутлақ кўпайтириш имконияти чекланган. Чунки ишчи кучлари таклифини мутлақ кўпайтириш, қайта ишлаш саноати ва хизмат курсатиш тармоқлари, шахобчалари ҳамда шахсий меҳнат фаолияти соҳаларининг ривожига жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда ишчи кучи таклифи на касб, на малака структураси бўйича ҳудуд иқтисодиёти ноқишлоқ хўжалиги ишлао чиқариши тармоқларидаги жонли меҳнатга талабнинг ўсиш суръатига жавоб бермайди. Шу боис ишчи кучи таклифининг сифат кўрсаткичларини ўзгартириш ҳамда унинг меҳнат бозоридаги ракрбатбардошлигини ошириш лозим. Бунинг учун эса, бандлик давлат хизмати тизимидаги ва бошқа ўқув юртларидаги ходимларнинг малакаларшш оншришни ташкил этиш, корхоналарнинг ўзидаги махсус курсларда касбкорга ўргатишни яхшилаш ва уларга солиқ тўловида имтиёзлар бериш маҳаллий кадрлар рақобатбардошлигини оширишнинг махсус дастурини ишлаб чиқиш керак. Ишчи кучлари таклифини рағбатлантириш ходимларни ишга ёллаш ва жойлаштиришга ёрдамлашиш усулларини қўллаш орқали ҳам амалга оширилади. Бу усуллар ташкилий тусда бўлиб, бўш иш жойлари ва ишга жойлашиш ҳамда қайта ўқитишга муҳтож фуқароларнинг сони ҳақидаги маълумотлар банкини ташкил этишни, аҳолининг ишга жойлашиш имкониятлари ҳақидаги ахборотлар билан таъминланишни, ишсизларни рўйхатга ва ҳисобга олишни, касбга йўналтиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш каби йўналишларни қамраб олади. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишни самарали усуллари орасида турмуш даражасини тартибга солишини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Мазкур услублар ҳудудлар молиявий ресурслари ҳисобидан ходимларнинг меҳнат ва уй-жой шарт-шароитлари ҳамда маданий-маиший хизмат кўрсатиш даражаларини яхшилаш каби тадбирларни ўтказиб, уларни тартибга солиш асосида татбиқ этилади. Меҳнат тизимини такомиллаштиришда ҳар бир ҳаракатни қўшиш имконияти ва заруриятини ҳисобга олиш лозим. Меҳнат ҳаракатлари самарасини ошириш ортиқча ҳамда хато ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳамда ишчи малакасини орттириш асосида амалга оширилади. Бундан ташқари иш жойини режалаштириш, жиҳозлаш, унга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни жорий этиш асосида тўғриловчи, қўшимча ва фавқулотда ҳаракатларни бартараф этиш имкониятларини ҳам ўрганиш зарур. Меҳнат шароитларини ҳар томонлама соғломлаштириш ва енгиллаштириш корхоналарда меҳнатни ташкил қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳам меҳнат шароитини яхшилаш меҳнат самарадорлигини оширишнинг омили бўлиб, бугунги куннинг муҳим ва долзарб масаласи бўлиб колди. Меҳнат шароитларини яхшилаш муаммо марказида жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи – меҳнаткаш инсон туради. Меҳнат шароитини яхшилаш учун унинг унумдорлигини ошириш, қизиқарли ва хавфсиз бўлишини таъминлаш, шунингдек ходимнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт фаолиятининг узоқ вақт сақланишини таъминловчи муҳим омилдир. Саноат корхоналари меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришда инсон омили мотивациясини оширишга йўналтирилган меҳнат шароитларини яратиш, бу орқали ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: меҳнат тақсимоти ва меҳнат кооперацияларини такомиллаштириш; меҳнат усулларини такомиллаштириш; иш жойларини тўғри ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатишни яхшилаш; меҳнат шароитини яхшилаш, меҳнат ва дам олиш тартибини оқилона ташкил этиш; кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; меҳнатни меъёрлаш ва рағбатлантириш ва бошқалар. Хулоса қилиб айтганда саноат корхоналарида бошқарувчи фойдага таьсир этувчи уч унсурнинг моҳиятини англаб олиши, танловни тўғри амалга ошириши ва ишчан қарорни қабул қилишига олиб келади. Демак бошқарув тизимида танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат этиш орқали фойдани оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мумкин. Download 404.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling