Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли
Меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари
Download 404.5 Kb.
|
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)
2.3. Меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари
Корхонанинг меҳнат ресурслари билан таъминлангангини таҳлил этишни корхонани ижтимоий ривожлантириш даражасининг бажарилишини ўрганиш билан мустаҳкам боғлиқ равишда қуйидаги кўрсаткичлар гуруҳлари бўйича амалга ошириш керак: ходимлар малакасини ошириш; ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлигини мустаҳкамлаш; ижтимоий-маданий ва уй-жой маиший шароитларини яхшилаш; - меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилиниши. Тахлил қилиш учун иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасининг «Кадрлар малакаси ва маълумоти даражасини ошириш», «Ходимларнинг меҳнат шароитини ва унинг муҳофаза қилинишини яхшилаш, уларнинг соғлигини яхшилаш соҳасидаги асосий кўрсаткичлар», «Ишловчилар ва улар оилаларишшг ижтимоий-маданий шароитларини яхшилаш режаси, жамоа шартномасининг корхона ходимлари ва пенсионерларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси, шунингдек, корхонани ижтимоий ривожлантириш ва меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот материаллари» каби шаклларидан фойдаланилади. Корхона ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги режанинг бажарилиши ва динамикасини таҳлил этганда, шундай кўрсаткичлардан - чунончи олий, ўрта, ўрта махсус ўқув юртларида, корхонадаги ишчи кадрлар тайёрлаш тизимида таълим олаётган, ўз малакасини ошираётган ходимлар сони ва фоизи, малакали меҳнат билал банд бўлган ходимлар фоизи ва ҳ.к. кўрсаткичлар ўрганнлади. Ижтимоий малакага доир кўрсаткичлар ишдан озод бўлиб қолган ходимлар малакасини ўзгартириш ва ишга жойлаштнришни ташкнл этишни ҳам акс эттирмоғи лозим. Ходимлар меҳнатининг шароитини яхшилаш ва соғлиғини мустаҳкамлаш тадбирларига баҳо бериш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: ишчиларнинг санитария-маиший хоналар билан таъминланганлиги; меҳнатнинг санитария-гигиена шароитлари даражаси; 100 киши ҳисобига шикастланиш частотаси даражаси; касб касалликларига чалинган ходимлар фоизи; ходимларнинг умумий касалланиш фоизи; 100 киши ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сони; санатория, профилактория, дам олиш уйларида ўз соғлигани мустаҳкамлаган, туристик йўлланмалар бўйича сайёҳлар ва бошқаларнинг фоизи. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий-маданий ва уй-жой-маиший шарт-шаротлари қуйидаги кўрсаткичларни, чунончи, ходимларнинг уй-жой билан таъминланганлига, янги уй-жой қурилиши режасининг бажарилиши, ижтимоий-маданий ва маиший объектлар, болалар яслилари ва боғчалари, профилакторийлар, дам олиш уйлари қурилиши режаларининг бажарилиши, аҳоли пунктларининг ободонлаштирилиши, турар-жой фондларининг коммунал қулайликлар ва ҳ.к.лар билан таъминланишини ўз ичига олади. Меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий муҳофаза қилиниши масалаларига катта эътибор берилади. Уларнинг ҳал этилиши бозор муносабатлари ривожланиши муносабати билан корхоналарга тобора кўпроқ юклатилади. Жамоа шартномаларида белгиланадиган ижтимоий муҳофазанинг энг типик йўналишлари - биринчи навбатда, кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, корхона ходимларини боғ-полиз участкалари билан таъминлаш, уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар бериш, пасайтирилган нархларда қурилиш материатлари ажратиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда сотиш, даволаниш учун нафақалар, йўлланмалар бериш, пенсияга кузатилганда, юбилей саналарида, тўйларда, таътилга чиққанда бир марталик нафақалар бериш, қисман озиқ-овқат, йўл харажатларини тўлаш ва ҳ.к.лардир. Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари банкротлик ёқасида турган корхоналар учун айниқса долзарбдир. Буларга иш ўринларини сақлаш, ходимлариинг оммавий равишда бўшатиб юборилишига йўл қўймаслик, бўшатиб юборилган, лекин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хохлайдиган ходимларга молиявий ёрдам кўрсатиш, пенсия ёши арафасидаги ходимларни муддатидан олдин пенсияга чиқариш, иш ҳақининг ортишини вақтинча чегаралаш, тўлиқ бўлмаган иш кунига ва ҳафтасига ўтиш чора-тадбирлари киради. Улардан мақсад ходимлар сонини сақлаб қолишдан иборат. Ночор корхоналарнинг тангликка учраши ижтимоий оқибатларини юмшатиш чораларидан бири бўшатилаётган ходимларга, бир-бирига яқин касблар бўйича бўш ўринларга ишга жойлашишда ёрдамлашиш, бунда касбини ўзгартириш имконини беришдир. Ишлаб чиқариш потенциалини қўллаб-қувватлаш мақсадида корхонада институтлар, коллежлар, мактаблар битирувчилари учун иш ўринларини сақлаб туриш муҳимдир. Таҳлил қилиш жараёнида жамоа шартномасини унинг барча йўналишлари бўйича ўрганиб чиқиш, шунингдек, асосий кўрсаткичларнинг динамикасини ҳам умумий якун бўйича, ҳам ҳар бир ходимга тўғри келадиган даражада ўрганиш зарур. Тўлиқ баҳо бериш учун корхона бўйича қиёсий таҳлил ўтказилади. Таҳлил якунида корхона ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини оширишга, уларнинг меҳнат шароитини, ижтимоий-маданий ва уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга қаратилгаи муайян тадбирлар ишлаб чиқилади, улар келгуси йилга мўлжалланган ижтимоий ривожлантириш режаларини ва жамоа шартномасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. Кўрсаткичлар гуруҳига қуйидагидар киради: ходимлар малакасини ошириш, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғлиғини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маданий ва уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий муҳофаза қилиниши. Иқтисодий фаолият натижалари мавжуд ресурсларга ва кўп жиҳатдан одамларнинг ишга бўлган муносабатлари, мотивлаштириш усуллари ва шакллари билан аниқланувчи ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига боглиқ. Мотивлаштириш (мотив-сабаб) назарияси адабиётларда турлича талқин этилади. Мотивлаштириш - шахсий, гуруҳлар ва жамоа мақсадларига эришиш учун инсонга кўрсатилган таъсирдир. Меҳнатни мотивлаштириш - менежментнинг энг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. У ишчининг ёки ишчилар гуруҳининг эҳтиёжларини қондириш орқали корхона мақсадларига эришишда, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришда намоён бўлади. Мотивлаштиришнинг асосий дастаги - рағбатлантириш ва мотивлардир. Рағбатлантириш деганда, одатда, муайян шаклдаги моддий тақдирланиш, масалан, иш ҳақи тушунилади. Рағбатлантиришдан фарқли ўлароқ мотив - ишчининг меҳнатга иштиёқини, хоҳишини, интилишини англатади. Замонавий мотивлаштириш назарияси маълум даражада психологик изланишлар натижаларига асосланади ҳамда биринчи навбатда одамлар эҳтиёжларининг таркибига ва мазмунига йўналтирилади. Эҳтиёжлар одамларни ҳаракат қилишга ундовчи у ёки 6у нарсанинг йўқлигидан келиб чиқади ҳамда бирламчи (туғма) ва иккиламчи (ҳаёт тажрибаси мобайнида вужудга келувчи) эҳтиёжларга бўлинади. Хорижий мамлакатларнинг аксариятида А.Маслоунинг «эҳтиёжларнинг тоифаланиши» назарияси кенг тарқалгандир. Мазкур назарияга кўра эҳтиёжлар қуйидагича тоифаланади: ўзини намоён этиш эҳтиёжи; ҳурмат ва эътибор эҳтиёжи; ижтимоий эҳтиёж; хавфсизлик эҳтиёжи; физиологик эҳтиёж. Ўзини намоён этиш эҳтиежи - ишга нисбатан ўзининг ижод-корлик қобилиятларини тўлиқ намоен этишга бўлган эҳтиёждир. Ҳурмат ва эътиборга бўлган эҳтиёжга ўзини ва атрофдаги-ларни ҳурмат қилиш, обрў-эътибор ва шуҳратга бўлган эҳтиёжлар киради. Ижтимоий эҳтиёж - бирон бир гуруҳга аъзо бўлишга, бу гу-руҳ, аъзолари билан ўртоқларча муносабат ўриатишга бўлган эҳтиёждир. Хавфсизлик эҳтиёжи - ҳимоя ватартибга бўлган эҳтиёждир. Физиологик эҳтиёж - овқатланиш, уй-жой, кийим-кечак ва бошқаларга бўлган эҳтиеждан иборат. А.Маслоу назариясига асосан келтирилган беш кўринишдаги эҳтиёжлар қисман бўлса-да қондирилмас экан, юқори даражадаги эҳтиёжларнинг қондирилиши кишининг хулқини белгилай олмайди. Эҳтиёжларнинг бу босқичлари турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Шунингдек, эҳтиёжларнинг етарли даражада тарқалган бошқа тоифалари ҳам мавжуд (масалан, уларни моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларга ажратиш мумкин). Корхона ходимларини рағбатлантиришнинг (мотивлаштириш) асосий шаклларига қуйидагилар киради: Ишчи корхона фаолиятига қўшаётган ҳисса баҳоланишини характерловчи - иш ҳақи (абсолют миқдори ва бошқа ходимлар иш ҳақига нисбатан таққосланиши). Иш ҳақи ишчининг малакаси ва шахсий қобилияти, меҳнатда эришган ютуқлари билан белгиланиб, ўз ичига турли устама тўловлар ва мукофотларни олади. Шунингдек, иш ҳақига корхонанинг акция капитали фойдасида иштирок этиш туфайли олинадиган даромад ҳам қўшилади. Корхона ишчилари учун яратилган ички имтиёзлар тизими- имтиёзли овқатланиш, корхона ичида ўрнатилган чанқов босди ичимликлар сотиш автоматлари; корхона маҳсулотларининг ўз ходимларига имтиёзли нархларда сотилиши; ишга келиш ва кетишда йўл ҳақининг қисман ёки тўлиқ тўланиши; ўз ходимларига кам фоизли ёки фоизсиз ссудалар 6ерилиши; фирма транспортидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш; белгиланганидан ортиқ даражадаги касаллик варақалари бўйича ҳақ тўлаш, корхона ҳисобига ишчиларни суғурта қилиш; самарали мукофотлаш, корхонадаги иш стажи учун қўшимча ҳақ тўлаш ва бошқалар. Номоддий (иқтисодий бўлмаган) имтиёзлар: сирпанувчи, эгилувчан графиклар бўйича ишлаш ҳуқуқини бериш; ишда эришган муваффақиятлари учун ишчига пул тўланувчи узайтирилган таътиллар бериш; муддатидан олдинроқ нафақага чиқариш ва бошқалар. Меҳнат мазмунини бойитувчи, ишчини мустақил ишлашга ва малакасини оширишга рағбатлантирувчи, унинг масъулият ҳиссини кучайтирувчи тадбирлар. Ишчиларнинг корхона бошқарувига жалб этилиши ҳам уларнинг мавқеини кўтаради, чунки бу билан ишчиларнинг корхонадан ва унинг раҳбарларидан узоқлашувига чек қўйилади. Мақбул ижтимоий муҳитнинг яратилиши: айрим гуруҳдаги ишчилар орасидаги, улар билан бошқарув маъмурияти ходимлари ўртасидаги маъмурий, психологик тўсиқларнинг олиб ташланиши, жамоа ўртасида ўзаро ишонч ва бир-бирини тушунишнинг ўсиши; ишловчиларнинг маънавий тақдирланиши. Ходимларнинг мансаб поғоналаридан кўтарилиши, уларнинг келажагини режалаштириш, ўқитиш ва малакасини ошириш. Мазкур тадбирлар меҳнат потенциалидан унумли фойдаланишга ва унинг бозордаги рақобатга чидамлилигини оширишга имкон яратади. Download 404.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling