Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли


АBC Group компаниясида ходимлар сони, маҳсулот (бажарилган қурилиш) ҳажми ва фойда кўрсаткичларининг 2010-2016 йиллардаги динамикаси


Download 404.5 Kb.
bet10/15
Sana28.01.2023
Hajmi404.5 Kb.
#1137179
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)

АBC Group компаниясида ходимлар сони, маҳсулот (бажарилган қурилиш) ҳажми ва фойда кўрсаткичларининг 2010-2016 йиллардаги динамикаси



Йиллар

Ходимлар сони

Сотилган маҳсулот ҳажми

Соф фойда

киши

ўзгариш
суръати,%

суммаси,
минг сўм

ўзгариш
суръати,%

суммаси,
минг сўм

ўзгариш
суръати,%

1

2

3

4

5

6

7

2014 йил

843

108,1

39090452

104,6

142794

112,3

2015 йил

870

103,2

44835414

114,7

150841

105,3

2016 йил

836

96,1

47293090

105,5

171208

113,5

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ходимлар сони 2010-2016 йилларда камайиш тенденцияларига эга бўлмоқда. Лекин корхонанинг ишлаб чиқариш ва соф фойдасининг ҳажми ҳам ўсиш суръатлари ҳам 2014 йилдан 2016 йилга томон ўсиши кузатимоқда. Бунга асосий сабаб корхонада олиб борилаётган модернизация ва маҳсулот таннархини пасайтиришга қаратилган сиёсат натижаларидир.


Хусусан, 2015 йилда корхонанинг сотишдан олинган ялпи тушуми миқдори 2014 йилга нисбатан 114,7 фоизга ўсган, соф фойда миқдори эса 105,3 фоизга ўсиши кузатилган. 2016 йилда эса сотилган маҳсулот ҳажми 105,5 фоихга ортган, лекин соф фойданинг ўсиш суръати 113,5 фоизни ташкил қилган. Бу кўрсаткичлар меҳнат самарадорлигининг ошганлигидан далолат беради. Буни аниқ билиш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (3-жадвал).
3-жадвал
АBC Group компанияси даги меҳнат унумдорлиги
ва рентабеллигининг ўзгариш динамикаси

Йиллар

Меҳнат унумдорлиги
(4 устун : 2 устун)

Меҳнат рентабеллиги
(6 устун : 2 устун)

суммаси,
минг сўм

ўзгариш
суръати, %

1 ходимга тўғри келадиган фойда, минг сўм

ўзгариш
суръати, %

2014 йил

46370,6

104,2

169,4

101,1

2015 йил

51534,9

111,2

173,4

102,4

2016 йил

56570,7

109,8

204,8

118,1

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики меҳнат унумдорлиги, меҳнат рентабеллиги ҳам 2014 йилдан 2016 йилга қараб ўсиши кузатилмоқда, 2015 йилда меҳнат унумдорлиги 111,2 фоизга ортгани ҳолда, меҳнат рентабеллиги 102,4 фоизга ортган, 2016 йилда эса меҳнат унумдорлиги 109,8 фоизга ортгани ҳолда меҳнатнинг рентабеллиги 118,1 фоизга ортган.
Маълумки, корхона ва ташкилотларда меҳнат ресурслари сонининг ўзгариши бу ўз-ўзидан содир бўлмайди, балки иш ҳажмининг ўзгариши ходимлар сонининг миқдорига катта таъсир қилади, яъни иш ҳажмининг қисқариши ходимлар сонини қисқартирса, унинг кенгайиши ходимлар сонини кўпайтиради. Шу туфайли ходимлар сони ўзгаришини иш ҳажми ўзгаришига қай даражада боғлиқлигини ифода этиш лозим. Демак, тўлиқ хулоса қилиш учун ходимларнинг ўзгаришини аниқлашда мутлоқ кўрсаткичлар билан бирга нисбий кўрсаткичларни ҳам аниқлаш лозим экан. Шундагина бу борадаги асосий кўрсаткичлар ҳақида тўғри ва тўлиқ хулосага келинади.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этиш шароитлаида меҳнат ресурсларини самарали бошқариш, корхона ва ташкилотларда мавжуд меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш давр талаби. Бу ҳеч эскирмайдиган муаммодир, чунки ундан самарали фойдаланиш мулкнинг ёки ижтимоий тузумнинг қандай шаклда бўлишидан қатъий назар ҳамиша долзарбдир.
Шу боисдан ҳам бу масала ҳамиша олимлар ва мутахассислар диққат-эътиборида бўлиб келмоқда ва бугунги бозорли иқтисодиёт шароитида ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Меҳнат ресурсларини бошқариш тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш республикамиз учун бугунги кунда айниқса муҳимдир.
Бу муаммони ҳал қилиш учун унинг баъзи назарий томонларини кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Кўп адабиётларда меҳнат салоҳиятини иш кучи билан бир хил категория сифатида ифодалайди. Уларнинг самарадорлигини аниқлаш мезони ва кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ ҳақида аниқ тушунча берилмайди. Биз ушбу ишда меҳнат салоҳияти самарадорлигини аниқлаш мезонига, уни бозорли иқтисодиёт тамоилларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилишга жазм қилдик.
Самарадорлик мезонини унинг кўрсаткичларидан фарқ қилмоқ лозим. Самарадорлик мезони - бу моҳияти жиҳатидан ишлаб чиқарувчи, мулк эгаси ва давлатнинг моддий манфаатдорлигини ифодаловчи объектив баҳо берадиган ўлчов бирлигидан иборат бўлган иқтисодий категориядир.
Ҳар бир объект ёки жараённинг, жумладан меҳнат салоҳияти самарадорлигининг мезонини аниқлашда , ҳозирги бозорли иқтисодиёт шароитида, энг аввало мулк эгасининг моддий манфатдорлиги нуқтаи назаридан қараш лозим. Мулкдор ўзида мавжуд меҳнат салоҳиятидан ишлаб чиқаришда ёки бошқа соҳаларда фойдаланиши, шунчаки уларнинг ишлатилиши заруриятидан эмас, балки қандай манфаатдор эканлигидан келиб чиқади. Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлса, меҳнат салоҳиятининг самарадорлиги мезони мулкдорга қанча моддий манфаат (фойда) келтирилиши билан ифодаланиши лозим.
Агарда меҳнат салоҳияти самарадорлиги мезонини ишлаб чиқарувчилар (ишчилар) нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, унда шу ишлаётган кишига қандай манфаат бераётганлиги, келтираётганлиги билан аниқлаш мумкин. Унда самарадорлик мезони бир иш вақти бирлигида ходимга қандай манфаат келтириши билан ифодаланади. Шу сабабли ҳам меҳнат салоҳияти самарадорлигини оширишда манфаатдорликнинг муштараклигини таъминлаш лозим. Агар уларнинг ишлатилишидан фақат мулкдор манфаатдор бўлса, меҳнаткашларнинг меҳнат қилишга қизиқиши бўлмайди. Агарда меҳнат салоҳиятидан фойдаланишга фақат ишчиларнинг манфаати кўзда тутилган бўлса, унда мулк эгаси ундан фойдаланмайди.
Ҳозирги пайтда республикамизда жуда кўп соҳаларда корхоналарнинг асосий қисми давлат тасарруфидан чиқарилди. Бу жуда тўғри тадбир бўлди, чунки ишчи ва ходимлар энди олдингидек фақат мулк эгаси - давлат нуқтаи назаридан эмас, балки ўзларининг шахсий манфаати нуқтаи назаридан қарайдиган бўлди. Зеро энди меҳнаткаш бир вақтнинг ўзида ҳам мулк, ҳам иш кучи ва унинг натижасига эгалик қиладиган бўлди. Натижада бу мавжуд моддий - техника базасининг тез ва аёвсиз ишлатилиши, муддатидан олдин ишдан чиқиши ва барбод бўлишининг олди олинадиган бўлди. Энди самарадорликнинг шундай мезонини топиш керакки, у бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдор, ҳам меҳнаткаш, ҳам давлат манфаатини тўлиқ ифодаласин.
Ҳозир республикамизда кўплаб хусусий корхоналар, жамоат мулкига асосланган акциядорлик жамиятилари, масъулияти чекланган корхоналар очилмоқда ва фаолият кўрсатмоқда. Бундай корхоналарнинг иш ҳажми қисқа, фақат шу мулк эгаларининг иш кучига асосланган.
Бу ҳолда мулк ва иш кучи эгаси - меҳнаткашнинг манфаати бир-бири билан узвий ва бевосита боғлиқ. Бу шаклдаги ишлаб чиқариш ёки савдо корхонасининг меҳнат салоҳияти самарадорлигидан манфаатдорлик мулк эгаси учун муҳимдир. У ҳолда меҳнат салоҳиятидан узоқ муддат самарали фойдаланишини кўзлаб кўплаб фойда олишга интилиб иш кўради. Бу ҳолда меҳнат салоҳияти самарадорлиги мезонини унинг эгасига маълум вақт бирлигидан қанча фойда келтириши билан ифодалаш мумкин.
Бироқ давлат мулкига асосланган корхоналарда мулк эгаси ва меҳнаткашнинг моддий қизиқиши ҳар хил. Давлат мавжуд меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиб кўпроқ манфаатдор бўлишни хохласа, меҳнаткашлар эса давлат корхонасидаги моддий техника базасини ишлатиб кўпрок фойда олишни кўзлаб ишлайдилар.
Бундай шароитда, шу икки томоннинг манфаатини ифодалайдиган самарадорлик мезонини топиш жуда зарур.
Бизнинг фикримизча меҳнат салоҳияти самарадорлиги мезонини аниқлашда унинг шаклидан келиб чиқиш лозим. Бу эса ўз навбатида глобал ва локал шаклларга бўлинади.
Самарадорликнинг глобал мезонини аниқлашда давлат манфаати нуқтаи назаридан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Давлатимизнинг ҳозирги сиёсати манфаатлар муштараклигини таъминлашга қаратилган. Ҳар бир қилинган иш давлатимиз учун ҳам, мулкдор учун ҳам, меҳнаткаш учун ҳам фойдали бўлиши лозим.
Давлат меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишда фақат ўзининг кўпрок фойда олишни кўзлаб эмас, балки меҳнаткашларнинг фаровонлигини, турмуш даражасини яхшилашни кўзлаб иш кўрмоқда. Республика раҳбариятининг ҳозирги сиёсати давлатни бойитиш билан биргаликда ҳар бир меҳнат қилган меҳнаткашнинг ҳам фаровонлигини таъминлашдан иборатдир. Зеро, фуқароси бой мамлакатнинг давлати ҳам бой бўлади.
Шундай қилиб, меҳнат салоҳияти самарадорлиги мезонини аниқлашда шу давлат, жамият нуқтаи назаридан ҳам қараш лозим экан. Бундан ҳар бир меҳнат салоҳияти энг аввало шу иш кучи соҳибига ва иккинчидан давлатга фойда келтириши лозим деган тушунча келиб чиқади. Бу бозор иқтисодиёти шароитида жуда муҳимдир, чунки меҳнат салоҳияти самарадорлигини ошириш билан биргаликда унинг доимий равишда такомиллашиб боришини ҳам таъминлаши лозимдир.
Меҳнат салоҳияти самарадорлигининг локал мезони бевосита мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчилар манфаатининг муштараклигидан келиб чиқади. Самарадорлик глобал мезонида ишлаб чиқарилган ялпи миллий маҳсулотнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши орқали мақсадга эришилса, бу локал мезонда миллий даромаднинг қўйи буғинларидаги тақсимланиши орқали эришилади.
Бу бевосита ишчи ва хизматчиларнинг маълум вақт бирлигида сарф қилинган меҳнати ва шу даврда оладиган иш хақининг ҳажмида ўз ифодасини топади. Бунда меҳнат салоҳиятининг самарадорлигини ошириш эвазига иш ҳақини кўпайтириш лозим.
Меҳнат салоҳияти самарадорлигининг ошиши моддий-техника базасининг қайси мулкка мансуб бўлишидан қатъий назар унинг ҳам самарадорлиги таъминланади. Демак бу ерда мулк эгасининг манфаатдорлиги ҳам ўз ифодасини топади. Иш ҳақининг ошиши эса иш кучи эгаси, ишчи ва хизматчилар манфаатдорлигини таъминлайди. Бу ерда давлатнинг манфаатдорлиги ҳам бор. Меҳнат салоҳиятининг самарадорлигини ошириш эвазига корхонанинг даромади (фойдаси) кўпаяди, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи ошади. Бу икки кўрсаткич қанча кўп бўлса давлатга тўланадиган солиқ ҳам шунча кўп бўлади. Бу билан манфаатлар муштараклиги таъминланади. Бу муштараклик меҳнат салоҳияти самарадорлигини оширишнинг объектив иқтисодий асоси бўлиб хизмат қилади.
Бундай шароитларда кохона ва ташкилотлар олдидаги муҳим ва устивор ваифалардан бири меҳнат ресурсларини тўғри танлаш масаласи ҳисобланади. Кадрлар танлаш, уларнинг касбий, ахлоқий, инсоний фазилатларини чуқур ўрганмасдан лавозимга қўйиш натижасида кадрлар қўнимсизлиги вужудга келмоқда. Ўтган икки йил давомида корхона миқёсида бошқарув раиси ўрин босарлари ва цех (бошлиқлари) менежерларининг ярми алмаштирилган.
«Биз кадрлар танлови, уларни тарбиялаш, уларнинг билими ва истеъдодидан оқилона фойдаланиш ҳақида кўп гапирамиз. Афсуски, кўп ҳолларда бу соҳадаги ишларимиз кутилган натижаларни бермаяпти» - деб қайд этган Республикамиз Биринчи Президенти И.А Каримов1.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, кадрлар масаласи билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, буйруқбозликка ўрганган одамлар онгини ўзгартириш масаласи бугунги куннинг энг муҳим долзарб масаласи бўлиб турибди. Бу ҳолатни корхонанинг барча бўғинларидаги катта-кичик менежер раҳбарлар жуда чуқур тушуниб олишлари зарур.
Хорижий мамлакатларда, илғор ғарб давлатларида ишни ташкил қилиш, корхона ички муҳитига ва бошқарув тизимига боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бутунлай бошқача. Хорижда хоҳ фирма, хоҳ корхона бўлсин, биринчи галда эртага олинадиган фойдасини ўйлайди. Фойда олмаса, унинг иши касод бўлади. Буни барча корхона менежерлари онгли равишда яхши билишади. Шунинг учун корхона ёки фирма эгаси ҳар томонлама кучли, ишнинг кўзини биладиган, янгиликка интиладиган, рақобатга ўрганган, рақобатни енгадиган одамлар билан ишлашга мажбур. Бизда эса аҳвол аксинча, айрим раҳбарларимиз ўзини ўйлайди.
Бундай ҳолатни «хўжалик ёки ташкилотнинг қарзга ботгани ҳам, режалар барбод бўлгани ҳам, ишлаб чиқарилган сифатсиз мол сотилмаётгани ҳам, ишчиларга ойлаб маош берилмаётгани ҳам раҳбарни асло безовта қилмайди»- деб, қайд этади Биринчи Президентимиз И.А.Каримов1.
Юқоридаги фикрлардан англаш мумкинки, эскича фикрлаш, эскича қарашлар, боқимандалик хамон бизнинг асосий душманимиз, энг заиф жойимиз бўлиб қолмоқда. Бундай вазиятлардан қутилишнинг энг тўғри, энг мақбул йўли шуки, раҳбарлик лавозимларига эски сарқитлардан халос бўлган, янгиликка интилувчан ёшларни кўтариш керак.
Юқоридагилардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, биз таҳлил этаётган АBC Group компаниясининг ички муҳитидаги муаммолар корхона раҳбариятининг бошқарувидаги муаммолар билан боғлиқ. Биз таҳлил этаётган корхонада юқори ички муҳит бошқарувини ташкиллаштириш учун асосан қуйидаги муҳим шатларни ҳисобга олиш муҳимдир:
Биринчидан, ҳаражатлар меъёрини аниқ белгилаш керак. Ҳаражатларнинг ортиши фойда улишини камайтиради. Ҳаражат - бу маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ва уни сотиш ҳамда ходимларга тўлаш учун сарфланадиган маблағлардир. Шундай экан унинг таркибига маҳсулот таннархи, маъмурий ҳаражатлар, ижара ва фоиз тўловлари, иш ҳақи ҳамда солиқлар киради. Бозор иқтисодиётида танлаш қоидаси янада жиддийлашади. Менежер ишлаб чиқариш учун ресурсларни тўғри танлагандагина ва улардан самарали фойдалангандагина ҳаражатлар юқори фойда келтириши мумкин.
Иккинчидан, маҳсулотнинг нафлилигини ҳисобга олиш зарур, яъни маҳсулотнинг истеьмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришини билишимиз лозим. Чунки товарнинг нафлилиги қанчалик юқори бўлса, унинг нархи ҳам шунча баланд бўлади.
АBC Group компаниясида бунинг учун маркетинг тадқиқотларини олиб боришни кучайтириш керак. Ҳозирги кунда ушбу корхона маркетинг бўлимида малакали маркетологлар ҳам етишмайди. Бундай кадрларни ёллаш учун кадрларни ишга қабул қилиш жараёнида суҳбат олиб бориш йўли билан танловни ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Учинчидан, маҳсулотларни пулда ифодаланган қиймати, яьни баҳони тўғри ташкил этишга эътиборни қаратиш керак. Баҳо одатда иккита асосий вазифани бажаришини менежер яхши билиши лозим:
- ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради;
- ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади.
Баҳони тўғри ташкил этиш масаласида ҳам маркетинг бўлимининг алоҳида аҳамияти борлигини қайд этамиз.
Хулоса қилиб айтганда АBC Group компаниясида бошқарувчи фойдага таьсир этувчи уч унсурнинг моҳиятини англаб олиши, танловни тўғри амалга ошириши ва ишчан қарорни қабул қилишига олиб келади. Демак бошқарув тизимида танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат этиш орқали фойдани оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мумкин.



Download 404.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling