3-боб. Мавзуни ўқитиш методикаси
3.1. Маъруза машғулоти методикаси
Мамлакатимиз мустақилликка зришиши билан ана шу заруриятга алохида диққат қаратила бошланди. Айнан ана шу заруррият туфайли Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва уни амалда қўллаш таклифи киритилди.
Таълим жараёнини жахон тажрибалари асосида ташкил қилиш, ўқувчи-талабаларни мустақил фикрлашга ўргатишга ахамият берила бошланди. Республикамизда хам таълим жараёнини инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил этишга эътибор бериш бошланди.
Дарс ўтишнинг талабалар фаоллигини оширувчи инновацион методлари айрим адабиётларда ноанъанавий дарс ўтиш методлари деб ҳам таърифланади. Бу методлардан авваллари хам фойдаланилган, лекин камрок эътибор берилган, Хозирги пайтда бутун дунёда фаол инновацион методларни қўллашни дарс ўтишнинг самарали методи сифатида тан олиниб, кенг қўлланил-мокда.
Талабаларнинг дарсда ўзини тута билмаслиги, ўзаро рақобатлашуви, ҳам дарс ўтказишга - тўсиқ бўлиши мумкин. Дарс ўтишда юз берадиган турли камчиликлар натижасида талабаларнинг ўқишдан кўнгли совийди. Бу индивидуал, рухий ва интеллектуал қобилияти даражасига нисбатан ўзлаштириш даражасини тушиб кетишида ифодаланади. Дарсда педагог инновацион методларни қўллаши учун шахсий тажриба талаб қилинади. Инновацион метод ва уларни қўллаш хакида кўплаб ўқув, услубий адабиётларни ўқиш мумкин. Лекин уларни қўллаш малакасига эса бевосита ана шу жараёнда ўзи қатнашибгина эга бўлиши, кўникма ҳосил қилиши мумкин.
“Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзуси бўйича маъруза машғулотининг технологияси
Вақти - 2 соат
|
Талабалар сони: 30-60 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Маъруза - конференция.
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти
2. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари
3. Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар
4. Корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятлари
5. Меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг миқдор ва сифатини таъминловчи механизм яратилиши ва қўлланилиши
6. Меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари
|
Ўқув машғулотининг мақсади: корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш йўналишлари ҳақида талабаларга чуқурроқ билим бериш.
|
Педагогик вазифалар:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти ва мазмуни асослаш;
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимларини баён қилиш ва мисоллар келтириш;
- Корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятларини тушунтириш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари: Талаба:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг моҳияти ва аҳамияти ва мазмуни, шакллари ва тизимлари мазмунини изоҳлайдилар;
- Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар билан танишадилар;
- Корхона фаолияти турли йўналишларида ва соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ташкил этилиши хусусиятларини тушуниб оладилар;
- Меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг миқдор ва сифатини таъминловчи механизм яратилиши ва қўлланилиши хусусиятларини тадқиқ этадилар;
- Меҳнат мотивациясини оширишда меҳнатни рағбатлантиришнинг замонавий усуллари зарурлигини тушунтирадилар.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Маъруза - конференция, муаммоли маъруза, ақлий ҳужум, мунозара, тақдимот
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, проектор, график органайзерлар - ЎТВ/КТ
|
Ўқитиш шакли
|
Фронтал, индивидуал, гуруҳ билан ишлаш
|
Ўқитиш шароитлари
|
Намунадаги аудитория
|
Маъруза машғулотининг технологик картаси
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич. Кириш (10 мин.)
|
1.1. Мавзу, унинг мақсади ва ўқув машғулотидан кўзланган натижаларни эълон қилади. Машғулот маъруза конференция-мунозара тарзида ўтишини эълон қилади: 1) мазкур машғулотда ҳал этиладиган маъруза мавзуларини таклиф этади.
2) уларнинг ўқув фанини ўзлаштиришдаги аҳамиятини, шунингдек, бўлажак мутахасисликни эгаллашдаги муҳимлигини тушунтиради.
3) маърузага тайёргарлик кўриш учун адабиётлар, журналларга йўналтиради.
4) барча талабаларга маъруза матни бўйича маърузачиларга савол тайёрлашлари айтилади .
5) баҳолаш мезонлари билан таништиради.
6) тайёрланган рефератлар билан таништиради. Зарур ҳолатларда саволлар тузади.
|
1.1. Маърузага тайёргарлик кўрадилар.
Маърузачилар презентация тайёрлашлари ва реферат бўйича режа тузишлари мумкин.
Баҳолаш мезонлари билан танишади.
Маъруза қилишга тайёргарлик кўради.
|
2-босқич. Асосий (60 мин.)
|
2.1. Маъруза ва ахборотлар юзасидан чиқишларни ташкил этади: -мавзу мазмунининг ёритилишида мантиқийликка эътибор беради; -баён қилинаётган материални муҳокама қилиш зарурати туғилганда, маърузачини тўхтатиб, коллектив мунозарага имкон яратади.
2.2. Маърузанинг коллектив тарздаги муҳокамасини ташкил этади. Бошловчи билан бирга: -саволлар беради; -асосий кўрсатмаларни аниқлаштиради; -докладга янгиликлар, статистик материалга эътибор қаратишни сўрайди.
|
2.1. Иштирокчил ар маърузаларини ўқиб, эшитирадилар ёки оғзаки баён қиладилар. 2.2. Иштирокчилар коллектив тарзда машғулотни муҳокама қиладилар.
2.3. Экспертлар ҳар бир мавзу бўйича мунозара натижаларини баҳолайди.
2.4. Энг яхши доклад рағбат сифатида ОТМ миқёсдаги илмий конференциясига тавсия этилади.
|
3-босқич. Якуний (10 мин.)
|
3.1. Барча иштирокчиларнинг фаолиятини умумлаштириб, машғулотни якунлайди.
3.2. Маъруза - конференциядаги докладчи, тақризчи ва оппонентларнинг фаоллигини баҳолайди.
3.3. Олинган билим ва илмий изланиш кўникмаларининг келажакдаги фаолиятда аҳамиятини таъкидлайди.
3.4. Конференцияда иштирок этмаган талабаларга Акциядорлик жамиятида аудитнинг аҳамияти мавзусида эссе ёзишни топширади.
3.5. Мустақил иш учун вазифа беради: И.А.Каримов асарларидан бирини конспект қилиш
|
3.1. Экспертлар:
1) маърузачи тақризчи, оппонетларни тайёргарлигини белгилайди;
2) баҳолаш натижаларини эълон қилади.
3.2. Эшитадилар, аниқлик киритадилар, ёзадилар.
Топшириқни оладилар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |