Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Download 1.65 Mb.
bet24/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

Жавоб:
авлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг, сайлов комиссиялари аъзоларининг,диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади.

62. Участка сайлов комиссияси қандай ваколат­ларга эга?
Жавоб:
-участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
-аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабар­дор этади;
бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек, бошқа жиҳозлар билан тайёр­лаб қўйилишини таъминлайди;
-сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади;
-овозларни санаб чиқади;
-сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчилари­нинг мурожаатларини кўриб чиқади. (Сайлов кодексига қаралсин)


63. Сиёсий партиянинг аъзолари сайлов комиссия­ларининг аъзоси бўлиши мумкинми?
Жавоб: Сиёсий партияларнинг аъзолари округ ва участка сайлов ко­миссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.


64. Фуқаролар ёки блогерлар участка ёки округ сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижа­ларига оид баённомасининг нусхасини олишга ҳақлими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ участка ёки округ сайлов комиссияси­нинг овозларни санаб чиқиш натижаларига оид баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун сайлов комиссияси биносига ками­да қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади. Фуқаролар ёки блогерлар осиб қўйилган баён­нома билан танишиши, расмга олиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling