Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Жалолиддин Мангубердининг ватан химояси йўлидаги жасорати
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
3.Жалолиддин Мангубердининг ватан химояси йўлидаги жасорати.
Шу ўринда Хоразмшоҳнинг тўнғич ўғли, жасур лашкарбоши Жалолиддин Мангуберди фаолиятига тўхталиб ўтмоқггик жоиздир. У мўғуллар истилоси бошланган кунданоқ доимо юрт ҳимоячилари томонида турди, уларга раҳнамо бўлди. Она Ватанига бўлган чексиз меҳр ҳисси, фарзандлик бурчи уни шу қадар элга машҳур қилдики, ҳатто унинг номини эшитган Чингизхоннинг ҳам сочи тик бўлиб, юзи тундлашар, уни қўлга тушириш, йўқ қилиш чора-тадбирларини изларди. Жалолиддин Мангуберди анча йиллар илгари Ғазна, Волиён, Гуч, Буст ва Хиндистон ҳудудларигача бўлган ерларга ҳоким этиб тайинланган эди. Шу боисдан у Ғазна томон юрди, йўлга кўпгина қўшин бошлиқлари Султон Жалолиддинга қўшилиб борди. Султон Жалолиддин Нисо, Қандаҳорда мўғуллар қўшинини тор-мор этиб, Ғазнага етиб келди. Жалолиддин Мангуберди катта қўшин тўплаб, Валиён қалъаси, Парвон текислигида мўғул қўшинлари билан жанг қилиб, уларни тор-мор этади. Чингизхон катта қўшин тўплаб Жалолиддин Мангубердига қарши шахсан ўзи қўшин тортади. 1221 йил 25 ноябрда Синд (Хинд) дарёси бўйида тенгсиз жанг бўлади. Бу жангда Жалолиддин Мангуберди кўрсатган жасоратга мўғул ҳукмдорининг ўзи ҳам тан бериб, лол қолган. Бу ҳаёт – мамот жангида Хоразм баҳодири, унинг йигитлари арслонлардек жон бериб, жон оларди. «Қайси томонга от чоптирмасин, тупроқни қонга бўяр эди. Агар бу жангни Золнинг ўғли кўрса эди, у султон Жалол (уддин) нинг қўлини ўпган бўларди». Чингизхон лашкари ҳисобсиз бўлсада, унинг жанг майдонидаги асосий кучлари пароканда ҳолига тушиб қолганди. Бироқ пистирмадаги 10 минг нафар сара лашкар жанг оқибатини Чингизхон фойдасига ҳал қилади. Ночор, танг аҳволга тушиб қолган Жалолиддин қора тўриқ отига миниб, сўнгги бор мўғулларга ҳамла қилиб, сўнг от жиловини ортга тортади. Совутини елкасидан ташлаб, отига қамчи босади ва баландликдаги қоядан ўзини Синд дарёсига отади. Жалолиддин баҳайбат дарё тўлқинларини шиддат билан кесиб ўтиб нариги соҳилга ўтиб олади. Унинг 4000 жангчиси ҳам бунга муваффақ бўлишади. Хозирги пайтда ҳам бу дарёнинг бир томони «От сакрат», нариги томони «Чўли Жалолий» деб аталади. Жалолиддин ўзининг ботир жангчилари билан яна ўн йил давомида ҳали Афғон ва Хинд, ҳали Эрон ёки Кавказ орти ҳудуларида пайдо бўлар, янгидан халқ лашкарларини жамлаб, мўғул босқинчилари зулми ва ҳукмронлигига қарши тиним билмай жанг қилар, халқ эрки, озодлиги йўлида сабот билан курашарди. Жалолиддин гоҳ зафар қучди, гоҳ мағлубият аламини тортди, бироқ кучли душман олдида бош эгиб, мағлуб бўлмади. Лекин не кўргиликки, Жалолиддин Мангубердининг азиз умри ёвлар билан жанг майдонида, яккама-якка олишувда эмас, балки бир аламзада қурднинг баногоҳ тиғидан хазон бўлди. Бу мудҳиш воқеа 1231 йилнинг 17-20 августларида Озарбайжон ҳудуларида содир этилди. Жалолиддиннинг эл-улус, ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги фидойилиги, мислсиз жасорати мангуликка дахлдордир. Истиқлол нашидасини сураётган мустақил Ўзбекистонда улуғ аждодлар руҳининг эъзозланаётгани, жумладан, Жалолиддин Мангуберди қутлуғ таввалудининг 800 йиллик юбилейи умуммамлакат миқёсида кенг нишонланганлиги ҳам бунинг яққол ифодасидир. Шундай қилиб, мўғул истилочилари қисқа давр ичида гоҳ беадад қирғинликлар келтириш, гоҳ маҳаллий халқлар орасида ғулғула, хавф-хатар солиш, ёхуд улар орасидаги хиёнаткор, сотқин унсурларни ишга солиш орқасида Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларини эгаллаб, бу ҳудудларга мислсиз моддий ва маънавий зарар етказиб, ўз ҳукмронлигини ўрнатишга муваффақ бўлдилар. Кечагина гуллаб-яшнаган водийлар, ям-яшил, обод қишлоқлар, сув иншоотлари, тўғонлар яксон этилди, экин майдонлари сувсизликдан қовжираб қолди. Буюк ипак йулининг шуҳрати сўнди, шаҳарлар ҳаёти файзсиз бўлиб қолди. Халқнинг кўп асрлик маънавий бисоти, қадриятлари оёқ ости қилинди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling