Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон


Download 1.34 Mb.
bet39/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон. Гарчанд Амир Темур қудратли салтанат барпо этиб, унинг ҳудудларини шарқу ғарбга, шимолу жанубга кенгайтириб, иқтисодий, маданий ва маънавий жиҳатлардан юксалтириб довруғини оламга машҳур қилган бўлса-да, бироқ унинг вафотидан кейин мамлакат таназзулликка учраб борди. Бунинг асосий боиси аввало шундаки, Амир Темур тасарруфига кирган эллар ва юртлар шу қадар хилма-хил, узоқ масофаларга чўзилган бўлиб, уларни ягона бир марказдан туриб узоқ вақт бошқариш мураккаб эди. Бунинг устига улардаги мавжуд турли-туман муҳолифатчи кучлар эртами-кеч ўз ҳудудий мустақиллиги учун ҳаракат этишлари табиий эди.
Соҳибқирон салтанатини заифлаштириш ва парчаланишга олиб келган муҳим сабаблардан яна бири - кўп сонли темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт талашиб бошланиб кетган ва бир неча йилларга чўзилган ўзаро бесамар урушу низолардир. Чунки, Амир Темур вафотидан сўнг унинг кўп сонли ворислари унинг доно васиятлари, ўгитларига қулоқ осмай, марказий ҳокимиятни эгаллаш йўлида жангу-жадалга киришадилар.
Амир Темур Хитой юришига отланган бир пайтда Ўтрорда 1405 йил 18 февралда касалланиб вафот этган пайтда унинг 4 ўғлидан 2 таси (Мироншоҳ ва Шоҳруҳ Мирзолар) ва 19 та невара, 15 чевара, шунингдек, қизлари - Оға бегим, Султон Бахт бегим ва Оға бегимнинг ўғли Султон Хусайн Мирзолар қолган эди.
Амир Темур васиятига кўра унинг ўрнини Қобул, Қандаҳар ва Шимолий Хинд ерларини бошқариб турган набираси Пирмуҳаммад (Жаҳонгир Мирзо ўғли) эгаллаши керак эди. Бироқ шаҳзода Халил Султон (Мироншоҳ ўғли)нинг ўзбошимчалик билан Самарқандни эгаллаб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилиши, табиийки, бошқа шаҳзодаларнинг ҳам қўзғалишига, салтанатнинг дарз кетишига олиб келди. Бунинг оқибатида тез орада ғарбий ҳудудларнинг анча қисми мустақил бўлиб ажралиб кетди. Озарбайжон томонда туркманларнинг Оқ қуюнли ва Қора қуюнли сулолаларининг Темур салтанатига бўйсунмаслик ва унга қарши қаршилик ҳаракати кучайди. Амир Худайдод ва Шайх Нуриддинлар эса Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудларида бош кўтардилар. Фақат қатъиятли, шижоатли Шоҳруҳ Мирзо бу қонли низолар, урушларга барҳам бериб, Хуросон ва Мовароуннаҳрда ҳокимият жиловини қўлга киритади. У 1409 йилда Мовароуннаҳрдаги вазиятни ўз фойдасига ҳал этиб, уни катта ўғли Улуғбекка топширади. Ўзи эса Хуросон ҳукмдори бўлиб қолади (1407-1447).

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling