Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Мўғулларнинг Ўрта Осиёга юришлари. Махмуд Таробий қўғолони


Download 1.34 Mb.
bet35/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

2.Мўғулларнинг Ўрта Осиёга юришлари. Махмуд Таробий қўғолони.
Чингизхон ўз ҳукмронлигининг сўнги даврларига келиб, 1224 йилда ўз қўл остига киритган барча ҳудудларни авлодлари ўртасида тақсим қилади. Чунончи, Иртиш дарёси соҳилларидан ғарбга томон то «мўғуллар отининг туёғи етган жойгача» бўлган ерлар, Сирдарёнинг қуйи оқими ва Хоразмнинг шимолий -ғарбий қисмлари тўнғич ўғли Жўжига, Шарқий Туркистон, Еттисув ва Мовароуннаҳр ерлари Чингизнинг иккинчи ўғли Чиғатойга берилди. Учинчи ўғил Ўқтойга эса ота улуси Мўғулистон ва Хитой ажратилди. Кенжа ўғил Тулуга Хуросон, Эрон ва Хиндистон мерос қилиб берилди. Кейинчалик Чингизхоннинг жаҳонгирлик юришларини давом эттириб, Шарқий Европанинг катта қисмини босиб олиб, Олтин Ўрдага асос солган унинг набираси Ботухон ҳукмронлиги даврида 1227-1255й. Мовароуннаҳрнинг қатор ҳудудлари ҳам унинг таъсирида бўлган.
Шундай қилиб, Чингизхон авлодлари ўртасидаги меросий бўлиниш натижасида Мовароуннаҳр, Шарқий Туркистон ва Еттисув ўлкалари Чиғатой ва унинг ворисларига ўтиб, у Чиғатой улуси номи билан атала бошлади. Эндиликда Мўғул ҳукмдорлари Мовароуннаҳр ўлкасини бошқаришга киришар эканлар, улар қандай қилиб бўлмасин, унинг халқини янада итоатда тутиш, бу ердан мўғул зодагонлари учун кўпроқ солиқ ва ўлпонлар ўндириш, қўшимча мажбуриятлар юклаш ҳаракатида бўладилар. Мўғуллар Мовароуннаҳрни идора этишда туб ерлик амалдорлар хизматидан устамонлик билан фойдаландилар. Шу ўринда Маҳмуд Ялавоч, Бадриддин Амид, Ҳасан Хожа, Али Хожа, Юсуф Ўтрорий, Қутбиддин Хабаш Амид сингари мўғул ҳукмдорлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган маҳаллий амалдорлар исмларини келтириб ўтиш жоиздир. Шу боисдан ҳам Чингизхон вафотидан (1227) сўнг улуғ ҳоқон бўлган Ўқтой 1227­1241 ва Чиғатой улуси ҳукмдори Чиғатой 1127-1241 даврида Мовароуннаҳрни бошқариш маҳаллий йирик савдогар, дипломат, сотқинлик эвазига мўғуллар ишончини қозонган Маҳмуд Ялавоч тасарруфига берилгани тасодифий эмасдир. У хоқон номидан раиятни бошқаради. Унинг қароргоҳи пойтахти Хўжанд эди. Харбий ҳокимият, аҳолини рўйхатдан ўтказиш, солиқ йиғиш ишлари дорухачи ва тамғач деб аталувчи мўғул амалдорлари қўлида бўлади. Мўғул босқоқлари ихтиёридаги кўп сонли жангчилар Маҳмуд измига бўйсундирилган. Аҳолидан марказий ҳокимият хазинаси учун кўплаб солиқлар ундирилган.
Бундан ташқари аҳоли турли-туман тўловлар беришга мажбур этилган. Масалан, аҳоли савдо йўлларидаги бекатлар (ёмлар) учун гўшт, ун, гуруч, от-улов беришга ҳам мажбур этилган. Босиб олинган мамлакат ҳунармандлари «дин тугун» деб аталган махсус ўлпон тўлаб турганлар.
Мўғулларнинг Мовароуннаҳр ҳудудини босиб олиб, шиб-шийдом этиб, талон-тарож қилиши, сўнгра маҳаллий аҳолини ҳаддан зиёд солиқ, ўлпон ва тўловлар йўли билан зулм-асоратга дучор этиши, пировард оқибатда халқнинг кўтарилишига, ўз эрки, мустақиллиги учун қалқишига сабаб бўлади. 1238 йилда Бухоро яқинидаги Тороб қишлоғида бошланган оддий ғалвир ясовчи ҳунарманд Маҳмуд Торобий бошчилигидаги халқ қўзғолони шу тариқа юз берган эди. Келгинди мўғул зодагонларининг маҳаллий юқори табақа вакиллари билан тил бириктириб, бечораҳол халқни талаб, бойлик орттираётганлиги, шоҳона айшу-ишрат қураётганлиги, оддий фуқаронинг турмуши тобора ночорлашиб борётганлиги Маҳмуд ва унинг маслакдошларини ғазабга келтиради ва қўлга қурол олиб мўғуллар зулмини ағдариб ташлаш учун курашга ундайди. Унинг теварагига минг-минглаб аламзада оддий меҳнат кишилари тўпланишади. Бухоро атрофидаги қишлоқлар аҳолиси билан кўпайиб борган қўзғолончилар Бухорога келиб, мўғул амалдорларини, шунингдек, маҳаллий зодагонлар, садрларни енгиб, шаҳарни эгаллайдилар. Бухоро садрлари Маҳмуд Торобий ҳокимиятини тан олиб, уни халифа деб эълон қилишга мажбур бўладилар.
Маҳмуд Торобий Бухорони эгаллагач, ҳукмрон кучлар ҳокимиятини чеклайди ва оддий халқ манфаатларини кўзлайдиган бир қатор тадбирлар ўтказади. Қўзғолончилар зарбидан Карманага қочган мўғул босқоқлари ва маҳаллий амалдорлар қўзғолонни бостириш учун янгидан катта куч тўплайдилар ва Бухорога юриш бошлайдилар. Аммо бу даврга келиб катта кучга айланган қўзғолончиларнинг қўли баланд келади. 10 мингдан зиёд мўғул аскарлари қириб ташланади. Қўзғолончилар мўғуллар Карманагача қувиб борадилар. Бироқ, мана шу ҳал қилувчи олишувда қўзғолон раҳнамолари - Маҳмуд Торобий ва Шамсиддин Маҳбубийлар ҳалок бўлади. Тез орада қўзғолонга қарши юборилган Элдиз Нўён ва Чекан Қурчи бошчилигидаги мўғул қўшинлари Кармани яқинидаги Малик работида қўзғолонни бостиради. Бу жангу жадал тўқнашувда 20 мингдан зиёд қўзғолончилар ҳалок бўлади. Гарчи бу халқ қўзғолони мағлуб этилса-да, бироқ у Мовароуннаҳр эрксевар халқининг озодлик ва мустақиллик йўлидаги мардонавор кураши, қатъиятини тўла намоён этди. Айни чоғда Торобий қўзғолони мўғул ҳукмдорларига маҳаллий халқ билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш, сиёсий ва тактик йўлларни ўзгартириш учун муҳим сабоқ бўлди. Маҳаллий халқ орасида анча обрўсизланиб қолган Маҳмуд Ялавочнинг мўғул ҳукмдорлари томонидан Мовароуннаҳрдан олиниб, Пекинга ҳоким этиб тайинланиши, унинг ўрни катта ўғли Масъудбекка берилиши ҳам қўзғолоннинг муҳим сабоқларидан бири бўлди.
Масъудбек (1238-1289 йй) бир томондан, ҳукмрон мўғул хонлари, аслзодалари билан умумий тил топишга ҳаракат этиб, уларнинг манфаатлари, қизиқишларига мос келадиган сиёсат юргизган бўлса, иккинчи томондан мўғул хонлари ўртасидаги тожу-тахт, ҳукмронлик учун юз берган ўзаро ихтилофлардан усталик билан фойдаланиб, ўлкада савдо-сотиқни жонлантириш, иқтисодий тадбирларни амалга оширишга интилди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling