Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Бaдиий aдaбиёт. Aлишeр Нaвoий ижoдий мeрoси


Download 1.34 Mb.
bet43/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

4.Бaдиий aдaбиёт. Aлишeр Нaвoий ижoдий мeрoси.
Бадиий адабиёт. Амир Темур ва темурийлар даври маданий муҳитининг ёрқин саҳифасини туркий (эски ўзбек) адабиётининг равнақисиз тасаввур этиб бўлмайди. Негаки, сарчашмалари анча олис даврлардан бошланган бу адабиёт бу вақтга келиб янада сайқал топиб, унинг бадиий имкониятлари янги уфқлар кашф этиб, юксак ривожланишга эришди. Бунинг натижасида янги-янги номдор шоиру адиблар ижод майдонига кириб келиб, ўз бетакрор, умрбоқий асарлари билан бадиий тафаккур хазинасига салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ўзбек мумтоз адабиётининг тамал тошини қўйган Мавлано Лутфий (1366­1465) дан бошлаб Ҳайдар Хоразмий (XIV аср охири, XV аср бошлари), унинг замондошлари Дурбек, Гадоий, Атоий, Саккокий сингари забардаст туркигўй шоирлар ижодининг равнақи туфайли мумтоз адабиётимиз янги марраларга кўтарилди ва унинг хилма-хил жанрларида бир-биридан гўзал, нафис ва бақувват бадиий асарлар яратилди.
Лутфийнинг «Гул ва Наврўз», Хоразмийнинг «Маҳзунул асрор» («Сирлар хазинаси»), Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайхо» асарлари ёҳуд Гадоий ва Атоийларнинг ишқ-муҳаббат, ҳаёт нашъу намосини, инсон шахси ва унинг юксак орзу-армонлари, интилишларини куйлаган оташнафас шеър-ғазаллари, қасидалари - булар мумтоз ўзбек адабиёти ривожининг муҳим ютуғидир. Мазкур асарларда ўзбек тилининг жарангдорлиги, унинг бадиий имкониятларининг бениҳоялиги, қолаверса, унинг ҳалқчиллиги, юксак эстетик қудрати ва таъсирчанлиги тўла куч билан ифодаланганлиги кўзга ташланиб туради.
Ўзбек адабиётнинг янада юксак даражага кўтарилиб, кенг эътироф топишида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий (1441-1501) ижоди алоҳида ўрин тутади. Негаки шеърият мулкининг султони Навоий ўзига қадар бўлган туркигўй шоирлар ижоди эришган ютуқларни ўзида мужассамлаштирибгина қолмай, балки айни замонда ўзининг серқирра ижоди билан бу адабиётнинг юксак камол топиши ва довруғини кўтарилишига мислсиз улуш қўшди.
Навоий «Хамса»сига кирган «Хайротул-аброр», «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Саббаи сайёр», «Садди Искандарий» достонларининг ҳар бири ўзининг бебаҳо маънавий қудрати, бадиий юксаклиги, тил бойлигининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, ўзбек тилида илк бор «Хамса» битишдек ғоятда машаққатли вазифани шараф билан адо этган Навоий даҳоси ҳар қанча таҳсинга сазовордир.
Улуғ мутафаккир асарларини мутолаа қилар эканмиз, уларда акс этган, илгари сурилган чин инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳаётга ошуфталик, кенг маънодаги ишқ-муҳаббат ғоялари вужудимизни қамраб олади, ўзига мафтун этади. Бу ҳам Навоий ижодининг умрбоқийлигидан, умумбашарий қадриятлар руҳи билан чуқур суғорилганлигидан яққол далолатдир.
Шу билан бирликда бу даврда форс – тожик адабиёти ҳам анъанавий тарзда ривожланишда давом этди. Бу адабиёт довруғини баланд кўтарган, юксак бадиий ижод намуналарини яратган Камол Хўжандий, Хофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Биноий, Хилолий ва Восифий сингари даҳо сўз санъаткорлари номини алоҳида тилга олиб ўтиш жоиздир. Уларнинг юксак бадиий тафаккур ила яратилган умрбоқий асарлари, мана, неча асрлардирки, тарих ва даврлар синовидан ўтиб, қанчалаб авлодлар онги, шуурини ёлқинлантириб келмоқда.
Шундай қилиб, Амир Темур ва Темурийлар даври Ватанимиз халқларининг ҳаётий тақдирида, уларнинг ижтимоий тараққиётнинг юксак марраларига кўтарилиб бориши давомида ўчмас из қолдирган алоҳида бир тарихий босқич бўлди. Энг муҳими, бу давр Амир Темурдек буюк сиймони тарих майдонига чиқарди. Бу зоти шариф ва унинг авлодларининг мислсиз саъй-ҳаракатлари, бунёдкорлик фаолияти туфайли Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкалари улкан ўзгаришларга юз тутди. Мўғулларнинг бир ярим асрлик босқини ва зулм – асоратидан бутунлай халос бўлган она юртимиз қудратли салтанат даражасига кўтарилди. Айни чоғда у ижтимоий – иқтисодий, маданий – маънавий жиҳатлардан юксалиб, жаҳонга довруғ таратди. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятнинг юксак намуналари, дуру жавоҳирлари мана неча асрлардирки, жаҳон аҳлини ҳайратга солиб, миннатдор авлодлар ардоғида эъзозланиб келмоқда.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling