Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Тeмурийлaр дaвридa илм-фaн. Улуғбeкнинг илмий мaктaби


Download 1.34 Mb.
bet41/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

2.Тeмурийлaр дaвридa илм-фaн. Улуғбeкнинг илмий мaктaби.
Моддий мадания. Амир Темур ва унинг авлодлари ҳукм сурган тарихий даврни назардан ўтказар эканмиз, бунда ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг юксак марралари сари кўтарилган Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун ёрқин манзараси кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Марказий Осиё халқлари цивилизацияси ва маданияти равнақининг юқори чўққиси ҳисобланган Темурийлар даври нафақат шу минтақа доирасида, балки умумжаҳон миқёсида ҳам ўзига хос юксак босқич бўлди. Унинг қудратли акс садоси асрлар оша миннатдор авлодлар дили ва тафаккурини ҳамон нурлантириб келмоқда.
Она тарихимизнинг мана шу муҳим босқичида ҳалқ даҳоси, қудрати билан бетимсол моддий ва маънавий маданият намуналари, мислсиз асори атиқалару монументал меъморий обидалар бунёд этилди. Илм-фан юксалди. Бундай юксалиш Амир Темур ва унинг авлодларининг илм-фан, маърифат равнақига алоҳида рағбат, катта саъй-ҳаракат боғлаганликлари натижаси бўлди.
Хусусан, Амир Темур сиймосига тўхталадиган бўлсак, унинг ўзи юксак маърифатпарвар ҳукмдор сифатида халқ ичидан чиққан қанчадан-қанча ноёб истеъдодлар, илму урфон ва дин аҳллари, меъмору ҳунармандларни парваришлаб ўстириш баробарида мамлакат ободонлиги, равнақи учун ҳам доимий ҳаракатда, изланишда бўлди. Унинг даврида Самарқанд ва юртнинг бошқа ҳудудларида қад ростлаган серҳашам саройлар, боғ-роғлар, масжиду мадрасалар, равоту карвонсаройлар, кўприклар, сув ҳавзалари ва бошқа иншоотлар Соҳибқирон салоҳияти ва фаолиятининг нечоғлик кўп қирралилигига далолатдир.
Хуросоннинг обод ўлка сифатида гуллаб-яшнаши ҳам Темурийлар даврига тўғри келади. Шоҳруҳ Мирзо ва унинг ворислари томонидан барпо этилган 150 дан зиёд машҳур обидалар, жумладан, «Боғи Зоғон», «Боғи жаҳон» қалъа масканлари, «Гавҳаршодбегим» мадрасаси, Бойсунқур «Нигористони» (Бадиий академияси), ёхуд Ҳусайн Бойқаро даврида (1469-1506) унинг дўсти, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий раҳнамолигида Ҳирот ва унинг атрофида қурилган 300 дан зиёд ноёб бино ва иншоотлар: масжид, мадраса, мақбара, хонақоҳ, ҳаммому шифохоналар, саройлар, истироҳат боғлари, работу карвонсаройлар, сув ҳавзалари, кўприк, коризлар-булар ҳаммаси Темурийлар замонаси маданий юксалишининг ишончли тасдиғидир.
Илм-фан равнақи. Темурийлар маънавий маданияти тўғрисида гап борганда, даставвал, она юртимизда Уйғониши даврининг иккинчи босқичи бўлган бу олтин асрда илм-фаннинг нечоғлик равнақ топганлиги ҳамда унинг жаҳон илму урфони тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида ҳар қанча ғурурлансак арзийди.
Бу даврнинг яна бир муҳим ютуғи – бу ижтимоий фанлар, хусусан, тарихшунослик соҳасида катта тадқиқотларнинг яратилганлигидир. Бу хайрли ишларнинг юзага чиқишида ҳам темурий ҳукмдорлар ташаббуси ва раҳнамолиги беқиёс бўлган. Жумладан, Амир Темурнинг «Тузуклари», Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи», Бобур Мирзонинг «Бобурнома»си ижтимоий фанлар ривожига айрича таъсир кўрсатганлиги шубҳасиздир. Темурийлар даврида салмоқли из қолдирган аллома олимлардан Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Яздийнинг «Зафарнома», Хофизу Абрунинг «Зубдат ат-таворих», Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матла ул-саъдаин» ва «Мажмаъ ул-баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ўрни ва икки азим дарёнинг қуйилиш жойи»), Ибн Арабшоҳнинг «Амир Темур тарихи», Мирхонднинг етти жилдли «Равзат ул-сафо» («Поклик боғи»), Хондамирнинг «Макоримул ахлоқ» («Яхши фазилатлар»), «Хабибус сияр фи ахбору афодул башар» («Хабарлар ва башарият одамларидан дилга яқин сийратлари») асарлари ўша замон тарихшунослик илмининг юксаклик даражасини ўзида ифода этади. Уларнинг ҳар бирида нафақат у ёки бу ҳукмдорларнинг давлат сиёсати ёҳуд ҳарбий юришлари ёҳуд шахсиятларига оид маълумотлар акс этиб қолмай, балки шу билан бирга ўша даврнинг барча мураккаб, зиддиятли жараёнлари, тарихий воқеалар, ҳодисалар силсиласи ҳам ишонарли тарзда ёритилганлиги аён бўлади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling