Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: Амир Темур ва темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги


Download 1.34 Mb.
bet37/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

7-МАВЗУ: Амир Темур ва темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги.
Режа
1.Темурнинг сиёсий кураш майдонига кириб келиши.
2.Тeмурийлaр дaвридa илм-фaн. Улуғбeкнинг илмий мaктaби.
3.Хaттoтлик, тaсвирий сaнъaт вa мусиқa мaдaнияти.
4.Бaдиий aдaбиёт. Aлишeр Нaвoий ижoдий мeрoси
1.Темурнинг сиёсий кураш майдонига кириб келиши.
Амир Темур Ватанимиз тарихида, ўзбек давлатчилиги тараққиётида беқиёс хизмат кўрсатган шахс. Амир Темур жаҳон халқлари тарихида буюк давлат арбоби, машҳур саркарда сифатида эътироф топган ёрқин сиймодир.
Афсуски, Амир Темур номи собиқ мустамлакачилик ва мустабид тузум даврида қораланиб, авлодлар назаридан четга сурилиб келинди. Бироқ ўзбек давлатчилигини қайта тиклаган, буюк давлат даражасига кўтарган, жаҳонга шуҳрат таратган Амир Темурнинг тарихий хизматини жаҳон афкор оммаси назаридан яшириш, уни қатағонлик занжирида ушлаб туриш вақти ўтди. Миллий истиқлол туфайли ўз она тарихимизни холисона ёритиш, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш баробарида Амир Темур бобомизнинг номини, нуроний қиёфасини тиклаш бахтига муяссар бўлдик. Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1996 йилнинг Амир Темур йили деб эълон қилиниши ва шу йили буюк бобокалонимиз таваллудининг 660 йиллигини мамлакатимизда ҳамда ЮНЕСКО ташаббуси билан бутун дунё миқёсида кенг нишонланиши - бу ҳозирги миннатдор авлодларнинг, қолаверса, жаҳон аҳлининг бу буюк зотга, унинг улуғвор ишларига билдирган чексиз ҳурмати ва эъзози рамзидир.
Адолат ва инсоф билан тангрининг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим. гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм қилиб, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр-эҳсон ишларим билан одамлар кўнглидан жой олдим.
Амир Темур
«Ҳамиша халқ ғамини, юрт ғамини ўйлаб яшаган Соҳибқирон ёвлар оёғи остида топталган ўлкани дунёнинг энг қудратли салтанатига айлантирган эди. Келинглар, азиз дўстлар, барчамиз якдил бўлиб, ҳалол меҳнатимиз, ақлу заковатимиз, Ватанга муҳаббатимиз билан Ўзбекистонни жаҳон ҳавас қиладиган буюк давлатга айлантирайлик. Бу йўлда бобокалонимизнинг: «Адолат ва озодлик - дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин» деган доно ўгитлари доимий шиоримиз бўлсин»

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling