Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юсуф хос Ҳожиб (XI аср)
- «Адабул мулук»
- «Пандномаи мулук»
- «Ҳибатул хақойиқ» («Ҳақиқатлар тухфаси»)
- Абу Абдуллох Рудакий (860-941)
- Абулқосим Фирдавсий (940, 941-1030)
- Ислом маданияти! .
Туркий (эски ўзбек) адабиётининг асосчиларидан саналган Махмуд Қошғарий (Х1 аср) ижоди Ўрта Осиё Уйғониш даври маданий тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг мероси ўша давр бадиий адабиёти ривожида ҳам, туркий халқларнинг этник таркиби, жуғрофий жойлашиши, ранго-ранг урф-одатлари, удумлари, ўзига хос анъаналари ва бошқа кўплаб ҳаётий жиҳатларини ўрганиш, илмий тадқиқ этишда ҳам бирдек аҳамият касб этади. Алломадан бизга қадар етиб келган ягона «Девону луғатит турк» («Турк тилининг луғати») асарининг бой мазмуни билан танишиш кишини юқоридаги хулосага олиб келади. Дарҳақиқат, туркий халқлар, элатлар яшайдиган кенг ҳудудларни кезиб, ишончли манбалар асосида ўша халқлар тўғрисида ноёб қомусий маълумотларни ўз асари орқали кейинги авлодларга армуғон этган Маҳмуд Қошғарий номи мангу барҳаётдир.
Маҳмуд Қошғарийга замондош Юсуф хос Ҳожиб (XI аср) ижоди ҳам ўзига хос бадиий сайқали, юксак маҳорати билан ажралиб туради. Адиб номини юртлараро, халқлараро машҳур қилган нарса, бу унинг «Қутадғу билиг» («Бахт ва саодат элтувчи билим») асаридир. Ушбу китоб туркий халқлар, элатлар ҳаёти ҳақида ёзилган асар бўлиб, унда даврнинг жуда кўп ўта муҳим муаммолари, ахлоқ, одоб ва маърифат масалалари катта маҳорат билан ёритилган. Бу китобни чинлилар «Адабул мулук», мочинлар - «Ойинул мамлакат», Шарқ эли улуғлари «Зийнатул умаро», эронликлар «Шохномаи туркий», туронлилар - «Қутадғу билиг», бошқалар «Пандномаи мулук» деб атаганлар. Туркий (эски ўзбек) адабиёти ривожининг илк сарчашмаларида турган ўтмишдош адибларимизнинг йирик намояндаларидан бири Ахмад Югнакий (XII-XIII асрлар)дир. Адиб Аҳмаднинг «Ҳибатул хақойиқ» («Ҳақиқатлар тухфаси») асари (484 мисрадан иборат)ни кўздан кечирарканмиз, унда инсон шахсияти, унинг таълими, тарбияси билан боғлиқ жуда кўплаб ўткир, долзарб масалаларнинг ўрин олганлигини, уларни тўғри, холис ва эҳтирос билан ёритилганлигини кўрамиз. Адиб Аҳмад билимнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрнини улуғлаш баробарида одамларни билимли, маърифатли бўлишга даъват этади. Ўрта Осиё халқлари Уйғониш даври адабиётини айни чоғда форсийзабон ижодкорлар ижоди билангина қўшиб тасаввур этиш мумкиндир. Бу ўринда Сомонийлар даврининг тенги йўқ зукко шоири Абу Абдуллох Рудакий (860-941) ижоди алоҳида кўзга ташланиб туради. Негаки, жуда кўп нуфузли манбаларда айтилишича, форс-тожик тилида ижод қилган шоирларнинг бирортаси ҳам унга тенг келадиган даражада асарлар битмаганлар. Баъзи олимларнинг фикрича, Рудакий бир миллион уч юз минг мисрагача шеър ёзган. Бироқ афсуски, шоирнинг бой адабий меросидан бизгача аттиги минг байт шеърий асарлар етиб келган, холос. Рудакий асарлари, айниқса унинг рубоийлари шу қадар таъсирчан, оҳангдорки, улар кишилар қалбини ўзига беихтиёр маҳлиё этади. Шоир табиат гўзалликларини жозибали тараннум этиш барбарида одамларни юрт, Ватанни севишга, унга фарзандлик бурчи билан астойдил хизмат қилишга даъват этади. Унинг рубойиларида ифодаланган теран фалсафий фикрлар, ҳаётий лавҳалар бугунги авлод кишилари учун ҳам ибрат бўла олади. Бу давр адабиётининг даҳо санъаткорларидан яна бири Абулқосим Фирдавсий (940, 941-1030)дир. Уни оламга машҳур, номини тилларда достон қилган, абадийликка муҳрлаган нарса – бу алломанинг - бетакрор «Шохнома» асаридир. Негаки, бу шоҳ асарда Эрон ва Турон халқларининг минг йилликлар қаърига бориб тақаладиган узун кўҳна тарихи, туташ тақдир - қисматлари, жангу жадаллари, мислсиз жасорату қаҳрамонликлари катта маҳорат билан ифодаланган. 60000 байтдан иборат бундай йирик эпик асарнинг дунёга келиши Фирдавсийнинг бадиий ижоддаги улкан жасоратидир. Шоир Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эроннинг катта ўтмиший тарихига мурожаат қилиб, унинг қат-қатига яширинган ноёб инжуларни шодага чизиб, халқ оғзаки ижоди дурдоналарини чуқур ўрганиб, уларни ўз замонасининг етилган долзарб масалалари, вазифалари билан уйғунлаштириб, шундай буюк асар яратдики, мана неча асрлардирки, у башарият аҳлининг доимий назарида ва нигоҳида бўлиб келмоқда. Ислом маданияти!. IX-XII асрлар даври нафақат дунёвий фанларнинг юксаклаб бориши билан, шу билан бирга исломий маданият ва маънавиятнинг шаклланиб, чукур илдиз отиб бориши, бу соҳада талай етук олиму уламоларнинг етишиб чиқиб, Ватанимиз шаънини оламаро, улуғлаганлиги билан ҳам тавсифланади. Гарчанд ислом дини Арабистонда вужудга келган бўлса-да, бироқ янги илоҳий таълимот Туркистон заминида равнақ топди, такомилига эришди. Туркистон мусулмон дунёсига Хоразмийлар, Бухорийлар, Термизийлар, Насафийлар, Самарқандийлар тахаллуслари билан ижод қилган кўплаб ноёб истеъдод соҳибларини етиштириб берди. Ислом ва унинг асосий таълимоти акс этган «Қуръони Карим» ғояларининг ўлка ҳаётига кириб келиши ва кенг ёйилиши, шунингдек, маҳаллий халқларнинг мусулмончилик тамойиллари ва удумларини қабул қилиши ҳамда уларга эътиқод боғлаши давомида аста-секин ислом маданияти шаклланиб, чуқур илдиз отиб борди. Бунда шу юрт заминидан етишиб чиққан буюк исломшунос алломаларнинг хизмати беназирдир. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling