Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Хaттoтлик, тaсвирий сaнъaт вa мусиқa мaдaнияти


Download 1.34 Mb.
bet42/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3.Хaттoтлик, тaсвирий сaнъaт вa мусиқa мaдaнияти.
Темурийлар даврида хаттотлик, тасвирий санъат ва мусиқа маданияти ривож топди. Бу соҳада Мирали Табризий, Шайх Муҳаммад, Жунаид Наққош, Темурийлар даври хаттотлиги ва наққошлиги мактаби атоқли вакиллари: Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад Тоқий, Мирали Қилқалам, Султон Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг ижоди беназирдир. Масалан, насталик хатининг мислсиз устози, «Қиблат ул-куттаб» (Котиблар пешвоси) унвони соҳиби Султонали Машҳадий А.Навоий ва Ҳ.Бойқаронинг кўплаб бебаҳо қўлёзмаларини китобот ҳолига келтиришда катта заҳмат чеккан. Бундан ташқари Низомий, Фаридидин Аттор, Хўжа Хофиз, Саъдий Шерозий, Ҳусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий сингари мумтоз адабиётимиз даҳоларининг кўплаб асарлари ҳам унинг бетиним саъй-ҳаракатлари билан кўчирилиб, авлодларга армуғон этилган.
Тасвирий санъатда. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абдулҳай, Шайх Туроний, Абдулла Ҳиравий, Устоз Гунг, Устоз Жаҳонгир номлари алоҳида кўзга ташланиб туради. Улар чизган ёрқин тасвирлар, портретлар, табиат манзаралари ёҳуд жанг тафсилотлари ўзининг табиийлиги, тиниқлиги ва оригиналлиги билан кишини ҳайратга солади.
Амир Темур набираси (Шоҳруҳ Мирзо ўғли) Бойсунқур Мирзо ҳомийлигида бунёд топган ўзига хос бадиий академия ролини ўйнаган унинг Нигористонида ижод қилган кўплаб мўйқалам соҳиблари томонидан мукаммал тарзда ишланган сон-саноқсиз рангли тасвирлар, миниатюра намуналари, китоб безаклари, чунончи, ҳинд халқи эпоси «Калила ва Димна», Саъдийнинг «Гулистон», Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Хамса» ва бошқа асарларга ишланган тасвиру безаклар ҳанузга қадар ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.
Мусаввирлик санъатининг тенги йўқ юлдузи Камолиддин Беҳзод (1455­1537) ижоди ҳам Темурийлар даври санъатининг юқори чўққиси ҳисобланади. Унинг мўйқаламига оид ҳадсиз-ҳисобсиз рангин тасвирлар, чунончи, Яздийнинг «Зафарнома», Жомийнинг «Саломон ва Ибсол», Саъдийнинг «Бўстон» ва «Гулистон», Низомийнинг «Хамса» асарларига ишланган миниатюра намуналари ёҳуд Хиротдаги «Боғи Беҳишт», «Ов қилаётган Баҳром Гўр», «Туялар жанги» тасвирлари ва шунга ўхшаш рассомчилик асарлари бу туғма ижодкор истеъдодининг юксак маҳорати намуналаридир.
Темурийлар даври маданий ҳаётида мусиқа санъати ҳам алоҳида ўрин тутган. Алишер Навоий «Мезонул-авзон» асарида халқ қўшиқчилигининг саккиз тури ривожланганлигини қайд этади. Булар - туюқ, чангчи, туркий, орзуворий, муҳаббатнома, мустаҳзод ва шу кабилар. Амир Темур даврида санъат ва мусиқа оламида машҳур бўлган сиймолардан бири Абдуқодир Гўянда (1334-1435) бўлиб, унинг ҳаётининг катта қисми Самарқандда кечган. Темурийлар даври мусиқа санъатида Хирот ижодий муҳитининг ўрни бениҳоя катта бўлган. Хирот мусиқашунослари ўз ижодларида Навоийнинг шеър ва ғазалларидан кенг ижодий фойдаланганлар.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling