“Маркетинг” кафедраси
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
31 6-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ САВОЛЛАР: 1.Халқаро бозорда фирма стратегияларининг турлари ва хусусиятлари. 2.Замонавий ракобат стратегиялари. 3.И. Ансоффнинг матрицаси. М. Портернинг ракобат модели. «Бозор улушини ўсиш» матрицаси. 4.Оммавий ва дифференциал маркетинг. Диверсификация стратегияси. 6.1. ХАЛҚАРО БОЗОРДА ФИРМА СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ Халқаро бозорда фаолият юритиш жараѐнида фирма ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга интилади. Бунда у қуйидаги стратегияларга амал қилиши мумкин: 1. Ҳужум қилиш стратегияси фирманинг бозор улушини эгаллаб олиш ва кенгайтиришга йўналтирилган фаол ҳаракатларини назарда тутади. Фирма қуйидаги ҳолларда халқаро бозорда ҳужум қилиш стратегиясини танлаши мумкин: унинг бозордаги улуши энг зарур минимумдан кам ѐки рақобатчилар ҳатти- ҳаракати натижасида қисқариб кетган ва керакли фойда нормасини таъминлай олмаган ҳолда; фирма бозорга янги, оригинал товар чиқарса; фирма ишлаб чиқарилаѐтган товар ҳажмини сезиларли оширган тақдирдагина ўзини қоплаши мумкин бўлганда ишлаб чиқаришни кенгайтирса; рақобатчилар ўз позицияларини йўқотиб, кам харажатлар эвазига бозордаги улушини кенгайтириш имконияти юзага келганда. 2. Ҳимоя стратегияси фирманинг мавжуд бозор улушини сақлаб қолиш ва халқаро бозордаги ўрнини ушлаб туришни таклиф қилади. Бундай стратегия қуйидаги ҳолларда ўринга эга бўлади: фирманинг бозордаги ўрни қониқарли ѐки агрессив сиѐсат олиб бориш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда; рақобатчилар ѐки давлатнинг жавоб тариқасидаги чоралари кутилаѐтган ѐки фирма унга тайѐрланаѐтган ҳолларда. Бу стратегияни қўллашнинг хавфли томони шундаки, рақобатчининг ҳатти-ҳаракатлари ва фан-техника тараққиѐтидаги ютуқларга ўз вақтида эътибор қаратилмаса муваффақиятсизликка учраш ва халқаро бозордан чиқиб кетишга мажбур бўлиш мумкин. 3. Чекиниш стратегияси мажбурий чораларни ифодалайди. Бир қатор ҳолларда айрим товарлар, масалан, техник ва технологик жиҳатдан эскираѐтган товарлар бўйича фирма буни англаган ҳолда бозор улушини қисқартириши ѐки унга дарҳол пул маблағлари зарур бўлиб қолган (қарзни тўлаш, дивдиденд тўловлари учун ва ҳоказо) ҳолларда бозор улушининг бир қисми баҳридан ўтиши мумкин. Бу стратегия икки хил вариантни – операцияларни аста-секин камайтириш ѐки фирманинг халқаро бозордаги бизнесини тугатишни таклиф қилади. Корхона ўзининг халқаро миқѐсдаги ривожланишини ички экспансияга нисабатан иккиламчи, ташқи бозорни эса ортиқча маҳсулотларни олувчи сифатида қабул қилиши мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling