“Маркетинг” кафедраси


 И.АНСОФФНИНГ МАТРИЦАСИ. М. ПОРТЕРНИНГ РАКОБАТ МОДЕЛИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
6.3. И.АНСОФФНИНГ МАТРИЦАСИ. М. ПОРТЕРНИНГ РАКОБАТ МОДЕЛИ. 
«БОЗОР УЛУШИНИ ЎСИШ» МАТРИЦАСИ 
Маркетинг стратегиясини ишлаб чикишда энг мухим муаммо, корхонани фойда 
олишга йуналтириш хисобланади. Унинг ечимини топишда жахон тажрибасида куйидаги 
ѐндошишлар мавжуд. 
Максадли бозорни узлаштириш йулларини кидиришда мукобил стратегияларни 
аниклаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф этилган ―товар-бозор‖ матрицаси
ишлатилади. Бу куйидаги жадвалда курсатилган. 
Жадвал 
«Товар-бозор» матрицаси 
Товарлар 
Бозорлар 
Жорий 
Янги 
Жорий 
Бозорга чукуррок кириб бориш 
стратегияси 

Сотишни жадаллаштириш 

Янги харидорларни кидириш 

Ракобатчиларни синдириш 

Товарни истеъмол сохасини 
кенгайиши 
Бозорни ривожлантириш 
стратегияси 

Янги бозорлар 

Янги сотиш худудлари 

Халкаро бозорлар 

Товарни ишлатилишини янги 
сохаларини тузиш 
Янги 
Товарни ривожлантириш 

Уз кучи билан янги товар 
ишлаб чикариш 

Битимларни ривожлантириш 

Лицензия 

Махорат билан айирбошлаш 
Диверсификация 

Горизонтал 

Вертикал 

Концентрик 
Жадвалдан куриниб турибдики, фирманинг афзаллигини усиш манбаларини 
узаштиришни 4 та асосий стратегиялари булиши мумкин: бозорга чукуррок кириб бориш 
стратегияси; товарни такомиллаштириш стратегияси; бозорни ривожлантириш 
стратегияси; диверсификация. 
―Портернинг умумий стратегик модели‖да корхона барча имкониятларини бозордаги 
бир сегментга каратади, товар ишлаб чикариш харажатларини камайтириш эвазига 


33 
махсулотга паст бахо белгилаб истеъмолчиларни купрок жалб этади ва сотиш хажмини 
оширади. Бошка холатда эса, ракобатчилар йук бозорни янги товар ассортименти билан 
эгалллаб олади. 
―Товарлар (бозорлар имкониятлари колипи (матрицаси))‖да фойдани купайтириш 
биринчидан -товар харакатини узгартирмаган холатда бозорни кенгайтириш, иккинчидан - 
хали талаб кондирилмаган бозорларга кириб бориш; учинчидан - корхона бозорда яхши 
танилгандан сунг янги товар ишлаб чикаришѐки модификациясини узгартириш; 
туртинчидан - янги бозорлар учун янги товарлар ишлаб чикариш оркали эришилади. 
―Бостон консалтинг гурухи колипи‖ оркали бозорда фойда олиш, корхона фаолият 
курсатадиган худудлардан энг самарали стратегик хужалик булимларини танлаш билан 
амалга оширилади. 
Биринчи худуд - ―юлдузлар‖ (катта талаб ва бозорда юкори улушга эришилган). Бу 
худудни эъзозлаб, янада мустахкамлашчоралари курилади. Бозордаги улушни саклаш 
учун нархларни пасайтириш, реклама харажатларини купайтириш, махсулот турларини 
купайтириш ва бошкалар амалга оширилади. 
Иккинчи худуд - ―соғин сигирлар‖ (паст талаб, аммо бозорда фирмани улуши юкори) 
Бу худудга каттик назорат урнатилади. 
Учинчи худуд - ―кийин тарбияли болалар‖ (талаб юкори, аммо бозорда улуш кам). Бу 
худуд имкониятларини урганиш ва ―юлдузлар‖ худуди даражасига кутарилиши эхтимоли 
борми ѐки йукми? Керак булса, харакатни купайтириш зарур. 
Туртинчи худуд - ―итлар‖ (паст талаб ва бозорда кам улуш). Агар бундай худудни 
эгаллаб туришга, кескин сабаб булмаса, ундан кутулиш керак. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling