“Маркетинг” кафедраси
УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР: 1.Кандай ракобат стратегиялар турларини биласиз? 2.Диверсификация стратегиясини асосий мохиятини тушунтириб беринг. 3.Кандай диверсификация стратегияси турларини биласиз? 4.Диверсификация стратегияси билан дифференциация стратегиясини фаркли томонларини асослаб берингю 5.Оммавий маркетинг нимани назарда тутади? 6. Концентрик диверсификацияни асосий мазмунини еритиб беринг. 7.И.Ансофф матрицасини тушунтириб беринг. 35 7-МАВЗУ. ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ЯРАТИШ САВОЛЛАР: 1. Халқаро маркетинг фаолиятини бошқариш усуллари. 2. Трансмиллий корпорацияларнинг ташкилий тузилмалари. 3. Маркетинг хизматини яратиш тамойиллари. 4. Товар ва бозор тамойили бўйича маркетинг хизматини хусусиятлари. 5. Функционал тамойили бўйича маркетинг хизматини хусусиятлари. 6. Маркетинг хизматини яратишнинг хорижий тажрибалари. 7.1. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ Фирмалар халқаро маркетинг бўйича ўз фаолиятини бошқаришни камида учта усул ѐрдамида амалга оширадилар. Экспорт бўлими Одатда фирма халқаро маркетингга ўз товарларини чет элга юбориш учун юклаѐтганда киришади. Агар чет элда сотув ҳажми ўсадиган бўлса фирма сотув бўлимини бошқарувчи ва унинг ѐрдамчиларидан иборат бўлган экспорт бўлимини тузади. Сотув ҳажми ўсган сари экспорт бўлими ҳам кенгайиб боради ва унинг таркибига турли хил маркетинг хизматлари киритилиб, янада фаол ҳаракат қилиш имконияти яратилади. Агар фирма қўшма корхоналар ѐки бевосита инвестициялаш билан шуғулланадиган бўлса, биргина экспорт бўлими унга камлик қилади. Халқаро филиал Кўплаб фирмалар бир вақтнинг ўзида бир нечта халқаро бозорда фаолият кўрсатиб, бир нечта қўшма корхоналар билан ишлашга жалб қилинади. Фирма бир мамлакатда экспорт билан шуғулланса, иккинчи мамлакатда лицензиялаш билан, учинчи мамлакатда қўшма корхоналар билан шуғулланиши, тўртинчи мамлакатда эса шўъба корхонасига эгалик қилиши мумкин. Ушбу халқаро фаолият турарини назорат қилиш учун фирма халқаро филиал ѐки махсус шўъба корхонасини таъсис этади. Халқаро филиалга президент бошчилик қилиб, ушбу филиалнинг мақсадлар ва бюджетини белгилаб беради ҳамда фирманинг халқаро бозорда кенгайишига жавобгарлик масъулиятини ўз зиммасига олади. Трансмиллий компаниялар Баъзи фирмалар ривожланишда халқаро филиал даражасидан ўсиб кетиши ва кўпмиллий ташкилотларга айланиши мумкин. Бундай фирма эндиликда ўзи ҳақида миллий бозор иштирокчиси сифатида фикр юритмайди, балки ўзини жаҳон бозорининг иштирокчиси ҳисоблайди. Бундай фирманинг олий ва функционал раҳбарияти ишлаб чиқаришни режалаштириш, маркетинг сиѐсати, пул маблағларининг ҳаракатланиши ва моддий- техника таъминотига халқаро миқѐсда жалб этилади. Халқаро миқѐсда фаолият кўрсатувчи бўлинмалар халқаро филиал раҳбариятига эмас, балки бевосита директорга – фирманинг ижроия қўмитасига бўйсунади. Бундай фирманинг раҳбар ходимлари маҳаллий ва халқаро миқѐсда эмас, балки айнан жаҳон бозорида ишлашга тайѐрланади. Раҳбарият бир нечта мамлакат вакилларидан иборат бўлади. Бутловчи қисмлар ва қўшимча материаллар қаерда арзон бўлса, ўша ерда сотиб олинади, капитал қўйилмалари эса энг юқори капитал қайтими кутилаѐтган мамлакатга киритилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling