“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
 
7.2. ТРАНСМИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАЛАРИ 
Кўпмиллий корпорациялар (КМК) - ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотчилик асосида 
бир неча давлат миллий корпорацияларини бирлаштирувчи халқаро корпорациядир. 
Трансмиллий ва кўпмиллий корпорацияларлар қаторига халқаро компаниялар ичида 
ажралиб турувчи глобал корпорацияларни (ГК) ҳам қўшиш керак. Улар 80-йилларда 


36 
вужудга келган бўлиб, йилдан-йилга кучга кириб бормоқда. Глобал корпорациялар 
замонавий жаҳон молия капиталининг бутун қудратини намоѐн этишиб, улар кўпрок 
кимѐ, электротехника, электрон, нефть, автомобиль, ахборот, банк ва бошқа бир неча 
соҳалар бўйича глобализациялашиб бормоқда. 
ТМК иқтисодиѐтининг шаклларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1)лицензия 
бериш; 2)франчайзинг; 3)бошқарув шартномалари; 4)техник ва маркетинг хизматларини 
кўрсатиш; 5)корхоналарни "калит остида" топшириш; 6)вақт бўйича чекланган қўшма 
корхоналар тузиш шартномалари ва алоҳида операцияларни амалга ошириш бўйича 
келишувлардир. 
Трансмиллий корпорациялар томонидан халқаро бозорларни эгаллашнинг энг янги 
шаклларидан яна бири хорижда махсус инвестицион компаниялар ташкил қилинишидир. 
Бу компанияларнинг вазифаси ТМКнинг шўъба ва ҳамкорликдаги корхоналарининг 
маҳсулотларини минтақавий бозорларга чиқаришни рағбатлантириш учун уларни 
инвестициялашдан иборатдир.
Трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий 
муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини таҳлил қилганда, уларнинг 
фаолият кўрсатаѐтган давлатлар иқтисодиѐтидаги салбий томонларни ҳам айтиб ўтиш 
лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: 
 ТМК фаолият кўрсатаѐтган давлатларнинг иқтисодий сиѐсатини амалга 
оширишга ҳалақит бериш; 
 давлат қонунларини бузилиши; 
 монопол нархлар ўрнатиш, ривожланаѐтган давлатларнинг ҳуқуқини чекловчи 
шартларга мажбурлаш ва ҳоказолар. 
Хуллас, трансмиллий корпорациялар - хўжаликлараро алоқаларнинг эътиборли 
томонларини доимо ўрганиб боришни, халқаро назорат талаб қилувчи ва шунингдек
доимий равишда ривожланиб бораѐтган феномендир. XX асрда хўжалик ҳаѐтининг 
трансмиллийлашиши жаҳон иқтисодиѐти ривожланишининг энг муҳим жабҳаларидан 
бири бўлди. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling