“Маркетинг” кафедраси
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
7.3. МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ЯРАТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ Маркетинг структуралари кўп жиҳатдан корхона ресурслари ҳажмига, чиқарилаѐтган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларига, маҳсулотни сотиш мўлжалланаѐтган бозорларга ва корхона бошқарувида юзага келган структурага боғлиқ бўлади. А.Романовнинг қайд этишича, вариантлар сонининг кўплигига қарамай, корхоналар маркетинг фаолиятининг реал бирлашуви кўп ҳолларда товарлар ѐки функциялар бўйича амалга оширилади. Тижорат фаолияти амалиѐтида маркетинг хизматини ташкил этиш бўйича турлича ѐндашувлар – функционал, товар, бозор ва товар-бозор ѐндашувлари қўлланмоқда. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда кучли ва заиф томонларини кўриб чиқамиз. 7.4. ТОВАР ВА БОЗОР ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ХУСУСИЯТЛАРИ Маркетинг бўлимини товар ѐндашуви бўйича ташкил этиш маркетингни айрим йириклашган товар гурҳлари бўйича тақсимлаш тамойилларига асосланади. Ҳар бир товар (товар гуруҳи) бўйича сектор бошлиғи ва мазкур товарнинг барча функционал маркетинг вазифаларини бажарувчи ходимлар мавжуд. Маркетинг бўлимини товар-функционал тамойил бўйича ташкил этиш функционал ва товар ѐндашувларининг уйғунлашуви бўлиб, бунда бўлимнинг барча ходимлари белгиланган товар гуруҳи бўйича ўзлари учун белгиланган вазифаларни бажаришда ҳатти- ҳаракатларини мувофиқлаштириб борадилар. Маркетинг бўлимини бозор тамойили бўйича ташкил қилиш бу — бўлимдаги айрим шахс ѐки гуруҳлар мажбуриятларини алоҳида бозорлар бўйича тақсимлашдир. Бозорни 37 тақсимлаш тамойиллари бозорни сенгментлашдаги билан бир хил бўлади, яъни бозорларни ажратиш улар реал воқеликни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бозорларнинг географик жойлашуви бўйича ташкил қилиш корхона чекланган турли товарлар ишалб чиқариб, уларни бир-биридан товарни сотиш шароитлари бўйича фарқ қилувчи кўп сонли бозорларда сотган ҳолларда самарали бўлади. Товар ва бозор тамойиллари бўйича ташкил этишдаги чекланганликни бартараф қилиш учун товар номенклатураси кенг бўлган ва кўплаб бозорларда фаолият кўрсатувчи йирик корхоналар маркетинг бўлимини товар-бозор тамойиллари бўйича ташкил этишдан фойдаланади. Маркетинг бўлимини товар-бозор тамойиллари бўйича ташкил этиш бу — қуйидаги матрица тамойилидан фойдаланган ҳолда товар ва бозор ѐндашувларининг уйғунлашувидир: товар бўйича бошқарувчилар сотувни режалаштириш ва товарни сотишдан олинувчи фойда учун, бозорлар бўйича секторлар бошқарувчилари эса ажратилган сегментлар доирасида бозорни ривожланитириш истиқболлари учун жавобгар бўлади. Шундай қилиб, корхонада маркетинг бўлимини ташкил этишнинг ҳар бири ўз кучли ва заиф томонларига эга бўлган кўплаб вариантлари мавжуд. Маркетинг режаларини амалга оширишда кўп ҳолларда ишлаб чиқилган режа ва дастурлардан четга чиқиш кузатилади, шу сабабли маркетинг бўлими тадбирлар режасига киритилган вазифаларнинг бажарилиши мунтазам назорат қилиб бориши зарур. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling