“Маркетинг” кафедраси
ЭКСПОРТ ТОВАР СИЁСАТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТУРЛАРИ. ЭКСПОРТ
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
8.6. ЭКСПОРТ ТОВАР СИЁСАТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТУРЛАРИ. ЭКСПОРТ
ТОВАРНИНГ БОЗОР САЛОҲИЯТИНИ БЕЛГИЛАШ Халқаро савдо экспорт-импорт операцияларининг тижорат асосида, яъни олди-сотди шартномаларини тузиш ва бажариш асосида амалга оширилишини назарда тутади. Бепул товарлар етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва ѐрдам бериш алоҳида ҳисобга олинади ва экспорт ѐки импорт қийматига киритилмайди. Мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотларнинг халқаро савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш экспорт-импорт операцияларини лицензиялаш воситасида амалга оширилади. Ушбу фаолият турларига мос келувчи давлат органларининг махсус (асосий ва индивидуал) рухсатномалар бериши назарда тутилади. Асосий лицензия бу бозор субъектига маълум муддатга муайян товарларни чекланмаган миқдорда мамлакати кўрсатилган ҳолда экспорт ѐки импорт қилиш учун берилувчи махсус рухсатномадир. Индивидуал лицензия эса бозор субъектига чекланган муддатга муайян товарни чекланган миқдорда мамлакати кўрсатилган ҳолда экспорт ѐки импорт қилиш учун берилувчи бир марталик махсус рухсатнома ҳисобланади. Лицензиялаш ташқи савдо муносабатларини халқаро тартибга солишнинг амалий воситаси бўлиб, ички истеъмол учун зарур бўлган маҳсулот экспортини чеклаш, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида импортни чеклаш, мамлакатнинг савдо ва тўлов балансини тартибга солиш, форс-мажор ҳолатлар сабабли иқтисодиѐтда юзага келган вақтинчалик қийинчиликларни бартараф қилиш, хорижий валютани сарфлашни назорат қилиш каби мақсадларда кенг қўлланади. Халқаро савдода экспорт товар сиѐсатининг уч варианти қўлланади. 1. Марказлашган вариант ташқи бозорда мазкур ишлаб чиқарувчининг мавжуд товарига техник ва технологик жиҳатдан ўхшаш ва унга мос келувчи, чет эллик янги харидорларни жалб қилиши мўлжалланган янги товарни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилади. 2. Горизонтал вариант. Бунда мазкур ишлаб чиқарувчининг ташқи бозорга чиқарилувчи янги товари илгари мавжуд бўлган товарга ўхшаш бўлиб, янги шаклланган истеъмолчилар гуруҳига мўлжалланади, уни ишлаб чиқариш эса кичик технологик ўзгаришлар билан амалга оширилади. 47 3. Конгломерат вариант. Бунда ташқи бозорга мазкур ишлаб чиқарувчининг илгари мавжуд бўлган товарга умуман ўхшамаган, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва янги бозорни эгаллашни талаб қилувчи янги товар киритилади. Экспорт товар сиѐсатида импортчи мамлакатларда амал қилувчи турли хил меъѐрий ҳужжатлар (халқаро ва миллий стандартлар, божхона талаблари ва ҳоказо) қўлланиб, бу товар упаковкаси, маркировкаси, дизайни, айрим тавсифномалари ва ҳужжатларига таъсир кўрсатади. Маҳсулот экспорт қилувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида аниқ тасаввурга, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва сотув ресурсларига эга бўлиши лозим. Халқаро савдо усуллари ва тамойилларини қатъий ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этиб, улар кўп ҳолларда ички усул ва тамойиллардан сезиларли фарқ қилади. Бундан ташқари, савдо операцияларини расмийлаштириш ва амалга ошириш хусусиятлари, божхона томонидан тартибга солиниш, валюта назорати, савдо амалиѐти ва мамлакатда амал қилувчи урф-одатларни ҳам инобатга олиш жоиз. Жаҳон тажрибаларининг кўрсатишича, турли хилдаги рақобатбардош экспорт товарларининг етарли бўлиши тижорат оламининг жавоб тариқасидаги ҳаракатларини – юқори сифатли товарлар импорти ва чет эл инвестициялари оқимининг ўсишига сабаб бўлади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling