“Маркетинг” кафедраси


ХАЛҚАРО САВДОДА СЕРВИС ХИЗМАТИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
8.9.ХАЛҚАРО САВДОДА СЕРВИС ХИЗМАТИ 
Халқаро савдода сервис бу — экспортчи ва унинг вакили томонидан амалга 
оширилувчи операциялар мажмуаси бўлиб, улар туфайли чет эллик харидорга оптимал 
товарни сотиб олиш, шунингек, ундан оқилона ва унумли фойдаланиш имконияти тақдим 
этилади. 
Сервис хизматлари сотувдан олдинги (бепул) ва сотувдан кейинги, у эса ўз 
навбатида кафолатланган ва кафолатланмаган турларга тақсимланади. 
Сотувдан олдинги сервис камчиликларни тузатиш, маҳсулотни ишга яроқли ҳолга 
келтириш, унинг ишлашини намойиш этиш, маслаҳат бериш, зарур ҳужжатлар билан 
таъминлаш, транспорт турини танлаш ва маҳсулотни етказиб бериш учун рационал 


49 
жадвал тузиш, товарни чет эллик харидор манзилига марказлашган етказиб бериш 
йўналишларини танлаш кабиларни ўз ичига олади. 
Сотувдан кейинги сервис белгиланган муддат давомида амалга оширилади. У 
қуйидагилардан иборат: товарни марказлашган ҳолда етказиб бериш, ўрнатиш, ишга 
тушириш, ходимларга техникани эксплуатация қилишни ўргатиш, вақти-вақти билан 
текшириш ва профилактик таъмирлаш, эскирган қисмларни алмаштириш, мойлаш ва 
бошқалар. Мазкур сервис хизматлари мунтазам равишда бепул бажарилади. 
Сотувдан кейинги кафолатланмаган сервис ўз ичига ходимларни қўшимча ўқитиш, 
маслаҳат бериш, техникани модернизациялаш, техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал 
таъмирлаш кабиларни киритади. Мазкур сервис хизматлари ҳажми ва нархи шартнома, 
прейскурант ва бошқа ҳужжатларда белгилаб қўйилади. 
Чет элликларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича халқаро амалиѐтда уни ташкил 
этишнинг бир нечта тизими мавжуд: 
1.Сервис хизмати харидорлар сони кам, маҳсулот техник жиҳатдан мураккаб 
бўлмаган ва юқори малакали мутахассисларни талаб қилмаган пайтда фақат товарни 
ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилади. 
2.Сервис хизмати харидорлар сони кўп, товар кенг тарқалган, сервис хизматининг 
оператив ходимлари машина, асбоб-ускуна ва қурилмаларга максимал даражада яқин 
бўлган ҳолларда ишлаб чиқарувчининг харидор мамлакатдаги мутахассислари томонидан 
амалга оширилади.
3.Сервис хизмати харидор мамлакатда фаолият кўрсатувчи чет эллик ихтисослашган 
хизмат томонидан амалга оширилади, бироқ бунда ишлаб чиқарувчининг харажатлари 
ортиб, товар сифати ва харидорларнинг товарга бўлган муносабати ҳақида бирламчи 
тезкор маълумот олиш қийинлашади. 
4. Сервис хизматини асосий етказиб берувчи мамлакатдаги турли хил асбоб-
ускуналар ишлаб чиқарувчи, филиаллари харидор мамлакатда жойлашган фирмалар 
консорциуми амалга оширади; одатда мураккаб техника ва асбоб-ускуналарга хизмат 
кўрсатишда қўлланади. 
5. Сервис хизмати харидорларни, уларнинг малакаси ва кўникмаси, эксплуатация 
қилиш шартларидан хабардор бўлган воситачилар (агентлар, дилерлар, дистрибьюторлар) 
томонидан амалга оширилади; импортчи мамлакатнинг кичик ҳудудини қамраб олади. 
6. Сервис хизмати бошқа мураккаб асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи, юқори 
малакали инженер-техник ва ишчи ходимларга эга бўлган чет эллик харидорлар 
томонидан амалга оширилади. 
Замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда экспорт товар сиѐсати катта ҳажмда 
халқаро маркетингга асосланган турли-туман ишлар бажарилишини талаб қилади, бу эса 
халқаро бозор субъектлари тадбиркорлик фаолиятининг ижобий натижаларига олиб 
келади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling